Ko'kaldosh madrasasi
7.9K subscribers
19.3K photos
3.08K videos
671 files
18K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Qabul-2025 boʻyicha tel.raqamlar +998 71 244 48 27 yoki 712421082
Download Telegram
#намоз_вақти

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:
“... Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

📆 2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 28 НОЯБРЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 06:02
ҚУЁШ - 07:26
ПЕШИН - 12:16
АСР - 15:15
ШОМ - 16:57
ХУФТОН -18:19

Манба: Ҳижрий-қамарий тақвим

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👍Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
📱FACEBOOK
📱INSTAGRAM
📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Ҳадис

Илм ҳар кимдан олинмас

🎙 Дилшод Раҳмоналиев
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

📹 YouTube да кўриш

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
👍8🔥2👏1
“1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан давра суҳбат бўлиб ўтди

Ҳар
душанба куни “Кўкалдош” таълим муассасаси талабалари ўқув ҳафтасини “Ахборот ва мураббийлик соати” дарси билан бошлайдилар. Бугунги “Ахборот ва мураббийлик соати”да “1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “Огоҳлик ва хушёрлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбат бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатга Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази врач-эпидемиологи Каримов Шуҳрат таклиф этилди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати

БАТАФСИЛ 🌍 https://kukaldosh.uz/28/11/2022/9667

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Янгилик #Тақдимот
#Янги_нашр

➡️ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда "Ҳилол нашр" матбаа нашриёти ҳамкорлигида Имом Бухорий қаламига мансуб "Саҳиҳи Бухорий" асарининг ўзбек тилидаги шарҳи китоби тақдимоти ўтказилмоқда.

➡️Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлиб ўтаётган тақдимотда диний-маърифий соҳа вакиллари, уламолар, хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчилар билан бирга Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири М.Насриев, ўқитувчи ва талабалари иштирок этишмоқда.

Кўкалдош ЎМИТМ матбуот хизмати

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥21👏1
#намоз_вақти

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:
“... Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

📆 2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 29 НОЯБРЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 06:03
ҚУЁШ - 07:27
ПЕШИН - 12:16
АСР - 15:14
ШОМ - 16:57
ХУФТОН -18:19

Манба: Ҳижрий-қамарий тақвим

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👍Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
📱FACEBOOK
📱INSTAGRAM
📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Саҳиҳи Бухорий”нинг ўзбек тилидаги шарҳи нашрдан чиқди

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида: “Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра, ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган”, деган эди.

Муҳаддислар султони, буюк ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Саҳиҳи Бухорий” номи билан шуҳрат қозонган “ал-Жомеъ ас саҳиҳ” (“Ишончли тўплам”) китоби мусулмонларнинг кўпчилиги, аҳли сунна вал-жамоа уламоларининг иттифоқи билан Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб сифатида эътироф этилган. Мамлакатимизда ушбу асар ўзбек тилига бир неча бор таржима қилинган. Бироқ уларда ҳадисларнинг шарҳ ва изоҳлари йўқ ҳисоби, фақат айрим ўринлардагина жуда кам ва қисқа изоҳлар мавжуд. Шу маънода, “Саҳиҳи Бухорий” матнларининг қуруқ таржималарини тушуна олмаган омма, хусусан, ёш авлод ўртасида ҳар хил баҳс-мунозара ва тортишувлар юзага келаётгани табиий. Асарни тушунарли, содда тилда тақдим этиш ҳамда дунё уламолари билан ҳамнафас бўлиш, мазкур манбанинг асл ҳақиқатлари, махфий сирлари ва яширин дурларини намоён этиш ҳамда мусулмон уммати ва ёшларни соф исломий ақида, покиза мазҳаб
ва тоза одоб-ахлоқли бўлишга тарғибот ва ташвиқот қилиш мақ садида асарнинг кўп жилдли шарҳи яратилди. Асарни тўлиқ ва муфассал изоҳлашга алоҳида эътибор берилиб, айрим ҳадислар шарҳи ҳатто юз саҳифагача етди. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг ўзбек тилидаги шарҳи тақдимоти бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар Имом Бухорий меросини ўрганиш зарурати, аллома асарларининг бугунги кундаги илмий аҳамияти, уларни тадқиқ этишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги вазифалар ҳақида ба тафсил тўхталдилар.
➡️"Муҳаддислар султони, буюк ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Саҳиҳи Бухорий” номи билан шуҳрат қозонган “ал-Жомеъ ас саҳиҳ” (“Ишончли тўплам”) китоби мусулмонларнинг кўпчилиги, аҳли сунна вал-жамоа уламоларининг иттифоқи билан Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб сифатида эътироф этилган."
— Бугунги тақдимотнинг амалий-илмий аҳамияти жуда ҳам юксак, — деди Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов. — Китоб халқимизга муборак, ёшларимиз га ибрат бўлсин! Бугун биз Имом Бухорийдек азиз аждодлари миз асарларини изоҳлаб, бутун дунёга танитишга ҳақлимиз. Буюк аждодимизнинг саҳиҳ китоби илк бора ўзбек тилида, мукаммал шаклда тақдим этилмоқда. Китобнинг шарҳи таҳсинга сазовор. Бу борада уламо, олим, мутахассис, тилшунос, диншунос алломалар га машаққатли меҳнатлари учун чексиз миннатдорлик билдирамиз. “Саҳиҳи Бухорий”да айрим сўз ва ибораларнинг араб тилидаги грамматик қоидалари таҳлили ҳам берилган, бу мадраса толибларига қоидаларни тўлиқ тушуниб олиш ва эски шарҳларни ўқиб, англашда қўл келади. Ўйлаймизки, китоб нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё халқлари учун қимматбаҳо маънавий мерос сифатида қадр топади.

Муножат МЎМИНОВА, “Янги Ўзбекистон” мухбири
⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
👍2
#Таъзия
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси, таълим муассасасида кўп йиллар хизмат қилган, Янгиҳаёт тумани бош имоми ҳамда "Қуддуси Шариф" жоме масжиди имом-хатиби Мўминов Нўъмонжон домланинг оналари Тўхта ҳожи онанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
t.iss.one/kukaldoshuz
😢8👍3
🌙 “Йил имоми – 2022” танлови ўтказилмоқда (Фотолавҳа)

🔸 Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашишмоқдалар.

Мусобақа қатнашчиларининг чиқишлари малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб тарзда баҳолаб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar