Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Siyrat

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари

1. Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Сийрат

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаббатига ўлчов

Робиъул аввал ойи кириши билан барчамиз Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилган ушбу ойни кўп саловат айтишлик билан ёки У зотнинг сийратлари хақида китобларни ўқишлик билан ўтказамиз. Холбуки, бу ишларни йил бўйи қилишимиз керак. Ҳар бир мусулмон борки, Пайғамбар алайҳиссаломга юқори даражада муҳаббатли бўлишни орзу қилади.
Бунинг учун Аллоҳ сўбханаҳу ватаъаладан ёрдам сўраш лозим бўлади, чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар
«Инсон яҳши кўрган кишиси билан биргадир»
Аллоҳ таъоло қуръони каримда:
Сиз «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас менга эргашинг, Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади» деб айтинг.
Келинг савол тарзида сўровнома ўтказамиз ва буни «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаббатига ўлчов» деб номлаймиз

БАТАФСИЛ

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Инфографика #Долзарб_мавзу

Мутаассиблик офатлари

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мавлид

🌐Диний идорада мавлид

Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда, шунингдек муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” каби янги китоблари тақдимоти ҳам ўтказилди.

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️МУНОСАБАТ:
АХЛОҚСИЗ ЧАЛАМУЛЛА, ДЕЙИЛАЁТГАН ШАХС АСЛИДА ФИРИБГАР!

▪️Шу кунларда
оммавий ахборот воситаларида “Каттақўрғонлик чала мулла, ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилди” сарлавҳали хабар турли баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, мазкур шахс Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби динимизда қаттиқ қораланган ишлар билан шуғулланадиган Ф.Ҳ. исмли фуқаро экани маълум бўлди.

⚡️Ушбу шахс ҳеч қандай диний маълумот ёки диний рутбага эга эмас.
Лавҳада айтилган, “ал-Бухорий” номли мадраса ҳам Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бормайди. Араб тили каби бирор ўқув курсларда ўқиш шахсга ҳеч қандай диний фаолият олиб бориш учун асос бўлмайди.

📝 Демакки, ушбу шахсга нисбатан “мулла” сўзини ишлатиш мутлақо нотўғри, унинг динга ва муллаликка умуман алоқаси йўқ. Аксинча, у фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби иллатларга ружу қўйган кимсадир.

Таъкидлаш керакки, “мулла”, “имом”, “мадраса” кабилар Ислом шиорлари ҳисобланади. Аллоҳ таоло ислом шиорларини улуғлашга тарғиб қилиш баробарида уларни ҳурматсиз қилишдан қаттиқ қайтарган. Айниқса, турли нолойиқ ишларни “мулла”, “имом”, “мадраса” каби ислом шиорларига боғлаш эса катта гуноҳдир.

❗️Хулоса шуки, ОАВ ва ижтимоий тармоқ юритувчилари турли воқеа-ҳодисаларни оммани жалб қилиш мақсадида, дин билан боғлаб кўрсатишдан сақланишларини сўраймиз. Шунингдек, асоссиз хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#МУНОСАБАТ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Янгиликлар_вақти

🌐 Фурқат Сиддиқов АҚШ Давлат департаментининг Халқаро диний эркинлик офиси координатори билан учрашди
👉 Батафсил ўқиш

🌐 Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашди
👉 Батафсил ўқиш

🌐 Замонавий таҳдидларни фақат мулоқот, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда енгиб ўтиш мумкин
👉 Батафсил ўқиш

Манба: yuz.uz, uza.uz

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммити иштирокчилари биргаликда суратга тушди

Манба: uza.uz

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Инфографика #Долзарб_мавзу

Мутаассиблик офатлари

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
🌙 БУГУН 20:00 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун,
13 октябрь, пайшанба куни соат 20:00 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Оламларга раҳмат Пайғамбар!” номли онлайн сийрат суҳбатлари ижтимоий тармоқларда намойиш этилади.

🔸 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

🔹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

🟢 Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#аудио #зикр #дуо

🤲 Кечки зикр ва дуолар

☑️ «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Мақола #Долзарб_мавзу

МУТААССИБЛИК – ЖОҲИЛИЯТ СИФАТИ

Холис
мусулмонга ярашмайдиган ёмон иллатлардан бири мутаассибликдир. У жамиятда низо-жанжал қўзғовчи омил, адоват оловини гуриллатувчи зўр ёқилғи бўлиб, жоҳилият аҳлининг хусусиятларидан ҳисобланади. Бугунги кундаги жамият ва халқаро миқёсдаги кўплаб муаммоларнинг илдизи мутаассиблик ва ҳаддан ошишга бориб тақалади.

✍️ А.Ғаниев
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудир ўринбосари

Давоми: https://kukaldosh.uz/13/10/2022/9318

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#намоз_вақти

🕋 НАМОЗ ВАҚТИ (Тошкент шаҳар вақти билан)

📆 2022 йил 14 октябрь | 1444 йил 18 рабиъул аввал

Тонг 05:15
Қуёш 06:33
Пешин 12:14
Аср 16:01
Шом 17:46
Хуфтон 19:02

❗️ “...Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир.” Нисо сураси, 103-оят

Манба: Ҳижрий-қамарий тақвим

☑️ «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Audio
#аудио #зикр #дуо

🤲 Тонгги зикр ва дуолар

☑️ «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Инфографика #Долзарб_мавзу

Мутаассиблик офатлари

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Аллоҳ таоло бугунги фазилатли жума кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин! Аллоҳ таоло қилган барча дуо-ибодатларингизни қабул қилсин!

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Жума_суннатлари

🕌 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

◽️ Жума учун ғусл қилиш.
◽️ Хушбўй нарсалар суртиш.
◽️ Чиройли кийимлар кийиш.
◽️ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
◽️ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
◽️Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
◽️Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
◽️ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
◽️ Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
◽️ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
◽️ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
◽️Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Жума_мавзуси

📌 Жума мавзуси:
"Пайғамбарларга иймон — эътиқодимиз асоси"

🎤 Муҳаммад Қаюмов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси

🎞 YouTube да кўриш

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM