Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Муғоффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳобаларим ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Саҳобаларим ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Мендан кейин уларни мўлжал қилиб олманглар. Бас, ким уларга муҳаббат қилса, унга мен ўз муҳаббатим ила муҳаббат қилурман. Ким уларни ѐмон кўрса, уни мен ўз ѐмон кўришим ила ѐмон кўрурман. Ким уларга озор берса, менга озор берган бўлади. Ким менга озор берса, Аллоҳга озор берган бўлади. Ким Аллоҳга озор берса, У Зот уни тутишига оз қолади», дедилар».

Термизий ривоят қилган


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Одамларнинг қўлидаги нарсаларга талашмасанг, улар учун доим ҳурматли инсон бўласан. Бордию агар талашадиган бўлсанг, улар сенга паст назар билан қарай бошлайди, гап-сўзингни ёқтирмайди ва ўзингни ҳам ёмон кўришади”.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#МУЛОҲАЗАГА_ЧОРЛОВЧИ_ГАПЛАР

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.


Яқинларингизга
ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#Илм_аҳли_ва_авом
🎬ВИДЕОЛАВҲА

Мавзу: "Илм ва унинг аҳлига етаётган мусибатлардан бири"

https://youtu.be/6WgNyoRZI4A

🎤Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси Р.Охунджонов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
https://t.iss.one/KUKALDOSHUZ
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум!

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 йил 14 ИЮЛЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 15 ЗУЛ-ҲИЖЖА, ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:23
ҚУЁШ - 05:02
ПЕШИН - 12:34
АСР - 17:40
ШОМ - 19:57
ХУФТОН -21:34

https://t.iss.one/KUKALDOSHUZ
Ko'kaldosh madrasasi pinned «#Намоз_вақтлари Ассалому алайкум! “... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2022 йил 14 ИЮЛЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 15 ЗУЛ-ҲИЖЖА, ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ТОНГ - 03:23 ҚУЁШ…»
Уйқудан олдин қилинадиган зикр ва дуолар.

"بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي، وَبِكَ أَرْفَعُهُ، فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا، وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ "

«Бисмика Роббий вазоъту жанбий, ва бика арфаъуҳу, фа ин амсакта нафсий фарҳамҳаа, ва ин арсалтаҳаа фаҳфазҳаа бимаа таҳфазу биҳий ъибаадакас-соолҳийн»

Маъноси: "Парвардигоро Сенинг номинг билан ётдим ва шу билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм эт. Агар яшатадиган бўлсанг, уни солиҳ бандаларингни сақлаган нарса билан ҳифзу ҳимоя эт."

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/kukaldoshuz
ДУО ҚАЛБЛАРНИ ЯҚИНЛАШТИРАДИ...

ЮРАГИНГИЗ ДАРД, КЎЗИНГИЗ ҒАМЛИ НАМ КЎРМАСИН! АЛЛОҲИМ УМИД ҚИЛГАН ҲАР НАРСАНГИЗНИНГ ХАЙРЛИСИНИ БЕРСИН!

КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА БАРАКОТЛИ ЎТСИН!!!

КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK 🔴INSTAGRAM 🟣YouTube
#КУН_ОЯТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢t.iss.one/Kukaldoshuz
#КУН_ҲАДИСИ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢t.iss.one/Kukaldoshuz
✈️ “Ҳаж – 2022” дастурида Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи биринчи авиарейс 14 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига соат 21:10 да етиб келади.

❗️ Кутиб олувчилар диққатига! Ҳожиларни уйларига кузатиш Тошкент шаҳридаги Новза масжидидан амалга оширилади. Махсус автобуслар зиёратчиларни аэропортдан Новза масжидига етказади.

🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

@hajumrauz
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
​​#ҲИКМАТ

Бир ҳаким айтади:

Ҳикматдан қирқ дафтар ёздим, лекин ҳеч қандай фойда кўрмадим. Шундан кейин ундан қирқ сўзни танлаб олдим. Бунинг ҳам нафи тегмади. Охири тўрт сўзни танлаб олдим - фойдаси тегди.

🔘 Буларнинг биринчиси - аёлларга ҳам эркаклар каби ишонч боғламоқ...

🔘 Иккинчиси - бойликка хирс қўйма, чунки кунмас-куни замон ходисалари уни поймол қилади.

🔘 Учинчиси - сирингни дўстингга ҳам айтма, чунки дўстлик душманликка айлангани ҳаётда кўп учрайди.

🔘 Тўртинчиси шулки, фақат нафи тегадиган исмни танла; фойдасиз фазилатдан қочиш ва фақат зарур нарсага қулоқ солиш зарур.

АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/AHNAFUZ
#МАҚОЛА
Ijtimoiy tarmoqlarda mazhabsizlikka chaqirish va undan saqlanish yo’llari

Bugungi kunimizda islom olamida va jamiyatimizda bu mavzu asosiy muammolardan biriga aylanib qoldi. Ijtimoiy tarmoqlarda va internet olamida mazhabsizlikka da’vat qilish va yurtimizning ulug’ ulamolarini tahqirlovchi videoroliklar ko’plab uchramoqda.
BATAFSIL👇
https://kukaldosh.uz/14/12/2021/7617

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK (https://www.facebook.com/kukaldoshuzofficial)
🔴INSTAGRAM (https://www.instagram.com/kukaldoshuz/)
#МАҚОЛА
Мазҳаб ҳақида билишимиз зарур бўлган масалалар

Мазҳабни тўғри тушиниш ва унинг заруратини англаб етмоқ учун мўмин-мусулмонлар аввало “Мазҳаб” калимасининг луғавий ва истилоҳий маъносини билган ҳолда, мазҳабнинг келиб чиқиш тарихини билиш керак бўлади. Мазҳабни тўғри тушунишда мазҳаб бошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ҳақида маълумотларга эга бўлиш лозим бўлади. Унда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳнинг маноқиби, илмда қанчалик юксаклигини ва олимларнинг у зот тўғрисида айтган сўзларини билиш аҳамият касб қилади.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK (https://www.facebook.com/kukaldoshuzofficial)
🔴INSTAGRAM (https://www.instagram.com/kukaldoshuz/)
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ОНА-ВАТАНГА ЙЎЛ

🇺🇿 Бугун, 14 июль куни эрта тонгда пойтахтнинг 1, 2, 3, 4-гуруҳлари зиёратчилари Жидда – Тошкент йўналишида она-Ватанга йўл олдилар. Зиёратчилар ҳажнинг барча рукнларини бажариб, амалларнинг энг сўнггиси бўлган видолашув тавофини адо этган ҳолда жорий йилнинг 14 июлидан 4 августига қадар навбатма-навбат юртимизга қайтадилар.

Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли фазилатлари, жамият ҳаётидаги фаол иштироклари билан ёш авлодимизни эл-юртга садоқатли ва ҳидоят йўлидан борадиган ҳалол-пок инсонлар этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшадилар.
Бизнинг тилагимиз: Аллоҳ таоло барчанинг ҳажини қабул айласин, уларга онадан янги туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлиб, фарзанду анжумандлар бағрига эсон-омон етиб бориш насиб қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar