Ko'kaldosh madrasasi
6.23K subscribers
17.9K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
©Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#КУН_ҲИКМАТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
СИЛАИ-РАҲМ НИМА ДЕГАНИ?
# Силаи_раҳм

188-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, силаи-раҳм нима дегани, шу ҳақда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Силаи раҳм” арабча сўз бўлиб, “сила” – боғлаш, “раҳм” – қариндош (онанинг бачадонини ҳам раҳм, дейилади), яъни “қариндош уруғлик алоқаларини боғлаш” деган маънони билдиради.
Силаи раҳм қилиш – ўзгаларга нисбатан қариндошларига ғамхўр ва муҳаббатлироқ бўлиш, улардан хабардор бўлиб, моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб туришдир.
Силаи раҳмга энг ҳақдор кишилар ота-она, ака-ука, опа-сингил каби қон-қариндошлардир.
Қуръони каримнинг бир қанча оятларида қариндошлик алоқаларини боғлашнинг фазилати ва уни узишнинг ёмонлиги ҳақида сўз юритилган.

Жумладан, қуйидаги оятда қариндошликни боғлайдиган кишилар мақталади:

وَالَّذِينَ يَصِلُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ وَيَخَافُونَ سُوءَ الْحِسَابِ

яъни: “Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси, 21-оят).
Аллоҳ таоло яхшиликларга буюради, ёмонликлардан қайтаради. Буюрилган яхшиликлар ичида муҳимларидан бири силаи раҳм қилишдир:

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

яъни: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур”.

Ояти карималарда қариндош уруғлик алоқаларини узганларга қаттиқ таҳдид қилинади:

فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيْتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ أُولَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ

яъни: “Агар (имондан) бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасиз, албатта ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) «кар», кўзларини «кўр» қилиб қўйгандир” (Муҳаммад сураси, 22-23-оятлар).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу мавзу жуда муҳимлигини ҳадиси шарифлари таъкидлайдилар:

وعن أَبي هريرة رضي الله عنه أن رَسُول الله صلى الله عليه وسلم قَالَ : " ... مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ باللهِ وَاليَومِ الآخِرِ ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ ..." (مُتَّفَقٌ عَلَيهِ).

яъни: “...ва ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндошлик алоқаларини боғласин...” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилишган).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизга силаи-раҳм сабабли ризқнинг мўл-кўл бўлиши, умрнинг узоқ бўлишини уқтирадилар:

وعن أنسٍ رضي الله عنه أن رَسُول الله صلى الله عليه وسلم قَالَ " من أحَبَّ أنْ يُبْسَطَ لَهُ في رِزْقِهِ ، ويُنْسأَ لَهُ في أثَرِهِ ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ ) مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .

яъни: “Ким ризқи кенг бўлиши, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим Анас ибн Моликдан ривоят қилишган).

Аллоҳ таолонинг изни билан силаи раҳм, уни боғлаганларни дуо, узганларни дуоибад қилиб туради. Оиша онамиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади:

عن عائشة رضي الله عنها قالت قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "الرَّحِمُ مُعلَّقة بالعرشِ ، تقولُ: "من وَصَلَني وَصَلَهُ اللهُ ، ومن قطعني قَطَعَهُ الله ". (أخرجه البخاري ومسلم).

яъни: “Раҳм (қариндошлик) Аршга осилиб: “Ким мени уласа, Аллоҳ уни уласин. Ким мени узса, Аллоҳ уни узсин”, дейди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир. Шуни билиб ҳам ҳеч бир сабаб ва шубҳасиз силаи раҳмни узишни ҳалол санаган, мумкин деб эътиқод қилган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:

عن أبي محمد جبير بن مطعم رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: " لا يدخل الجنة قاطع" قال سفيان في روايته: "يعني قاطع رحم". (متفق عليه).

яъни: “Кесувчи жаннатга кирмайди”. Суфён ўз ривоятида: “Қариндошликни узувчи назарда тутилган”, дейди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифларга кўра силаи-раҳм мусулмон кишига фарз бўлган амалдир. Агар ҳар биримиз силаи-раҳмга амал қилиб, қариндош уруғларимизнинг ҳолидан хабардор бўлсак, жамиятдаги жуда кўплаб муаммолар барҳам топади. Акс ҳолда дунёда ҳам охиратда ҳам кўп қийинчиликларга дуч келиниши мумкин, Аллоҳ сақласин. Ваъллоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўласан" (Шуъаро сураси 213-ояти).
____________________
Нафсга энг катта азоб келтирувчи нарсалардан бири махфий ширкдир.
Махфий ширк - Аллоҳдан бошқасига юзланиш ёки орзу-умидларни Аллоҳдан бошқасига ишониш ёки Аллоҳдан бошқасидан умид қилиш ёки Аллоҳдан бошқасидан қўрқиш ёки дунё матоҳларидан бирор нарсага маъсият устида ҳирс қўйишдир.
Шунинг учун ҳам бандалар тавҳиддан афзал нарсани таълим олмадилар. Чунки, дин аслида Холиқнинг тавҳидидир. Яъни, Аллоҳнинг зоти, сифатлари ва феълларининг тавҳидидир.

© Муҳаммад Ротиб Набулсий

Абдуссамиъ Эргашев таржимаси

#Набулусий_ҳикматлари

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Forwarded from Muslim.uz
Қуръонни етти ҳарфда нозил бўлиши
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Таъсирландим

Отанинг муҳаббати ўзгача бўлади. Унда сўз кам - муҳаббатини сўз билан изҳор қилмайди. У онанинг муҳаббатига ўхшамайди. Аммо у бебаҳодир.

Ота бутун умр ҳаёт кечиради, лекин буни ҳеч ким сезмайди. У вафот этиб бу ҳаётни тарк этса, барча ўз оиласи учун ҳаёт йўли барпо қилган қаҳрамоннинг ҳақиқий қийматини хис килади.

Р.Ахунджанов таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
“Ҳаж” ва “Умра” зиёратига борувчилар учун тиббий кўрик янада енгиллаштирилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ЖУМА_ФАЗИЛАТИ

Жума куни ҳафталик байрам, мусулмонлар жамоаси тўпланадиган маросимдир. Ушбу ҳафталик байрам куни ҳам йиллик байрамлардаги каби ишлар қилинади. Жума оқшоми ибодат билан ўтказилади. Ғусл қилинади, гўзал либослар кийилади, хушбўй нарсалар сепилади ёки суртилади ва ҳоказолар. Йилдаги икки байрамдаги каби бу ҳафталик байрамнинг бош маросими ҳам жамоат билан ўқиладиган намоз бўлади.
Жума – ҳафталик байрам, кунларнинг саййидидир. Бунинг шарафидан шу куни қилинган амалларга ажр-савоблар кўпайтириб берилади.
Шундай улуғ бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш жуда марғуб амаллардан. Умматларнинг айтган саловотлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилинади, Аллоҳнинг амри ила у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саловотларни эшитадилар, умматларидан хурсанд бўладилар.
Жума куни ҳафталик байрам бўлгани учун йиллик байрамларда рўза тутилмагани каби бу кунда ҳам рўза тутмаган маъқул. Жума кунида дуо қабул бўладиган соат борлиги унинг фазлини яна ҳам оширади.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
Forwarded from Muslim.uz
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳижратлари
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида анжуман ташкил этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи!
"Ўз саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо (жаннат, яхшилик, бахт) бўлсин!", деган Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га салавотлар бўлсин!

Жума тонгги муборак бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)
@kukaldoshuz
Yaqinlaringizga ham ulashing!
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
#Жума_тонгида айтиладиган зикрлар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ» (Ҳай ва Қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ, Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан) деб уч марта айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам Аллоҳ таоло кечириб юборади».
Ибн Сунний ривояти.

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
#Жума_муборак
Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw