Ko'kaldosh madrasasi
6.21K subscribers
18K photos
2.64K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Умра сафари

@dinqumita
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
Ҳимматни баланд қилинг, аҳли яхшилар!

Ўнинчи босқич (Бухоро) учун йиғилган маблағ: 18 041 285 сўм бўлди.

Пул ўтказиш учун пластик рақами:

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)
​​#Намоз вақтлари
(Тошкент вақти)
📅 20:10:2018 йил
ҳафтанинг шанба куни

Тонг: 05:24

Қуёш: 06:40

Пешин: 12:08

Аср: 15:51

Шом: 17:35

Хуфтон: 18:51


...намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят)


Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
Ko'kaldosh madrasasi pinned «​​#Намоз вақтлари (Тошкент вақти) 📅 20:10:2018 йил ҳафтанинг шанба куни Тонг: 05:24 Қуёш: 06:40 Пешин: 12:08 Аср: 15:51 Шом: 17:35 Хуфтон: 18:51 ...намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".…»
Ҳимматни баланд қилинг, аҳли яхшилар!

Ўнинчи босқич (Бухоро) учун йиғилган маблағ: 18 041 285 сўм бўлди.

Пул ўтказиш учун пластик рақами:

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)
#КУН_ОЯТИ

Ким ёмонлик (куфр) билан келса, бас, юзтубан ҳолларида дўзахга ташланурлар (ва уларга айтилур): «Сизларга фақат қилиб ўтган амалларингизнинг жазоси берилур».

Намл сураси 90-оят

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабалга уни Яманга юбораѐтиб қуйидагиларни айтганлар: «Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг ҳузурига борасан. Бас, қачон уларнинг ҳузурига етиб борсанг, уларни «Ла илаҳа иллаллоҳу ва Муҳаммадан Расулуллоҳ», деб шаҳодат беришларига даъват қил.
Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганининг хабарини бер.
Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ уларга уларнинг бойларидан олиниб, фақирларга қайтариладиган садақани фарз қилганини хабар қил.
Агар улар сенга бунда итоат этсалар, яхши молларини олишдан ҳазир бўл. Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Чунки у (дуо) билан Аллоҳнинг орасида парда йўқдир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Tonggi_zikr_duo

اللهم بك أصبحنا وبك أمسينا وبك نحيا وبك نموت وإليك النشور

Allahumma bika asbahna va bika amsayna, va bika nahya ,va bika namuutu va-ilaykan-nushuur
3 marta o‘qiladi

أستغفر الله وأتوب إليهُ.

Astag‘firulloh va atubu ilayh

لا إلهَ إلاّ اللّهُ وحْـدَهُ لا شَـريكَ لهُ، لهُ المُـلْكُ ولهُ الحَمْـد، وهُوَ على كُلّ شَيءٍ قَدير.

La ilaha illal-lahu, vahdahu laa shariyka lahu, lahul-mulku valahul-hamdu, va huva a‘la kulli shayin qodiyr.

100 martadan o‘qiladi

حسبي الله لا إله إلا هو عليه توكلت وهو رب العرش العظيم

Hasbiyal-lohu la ilaha illa huva, a'layhi tavakkaltu, va huwa rabbul-a'rshil-a‘z'iym

7 marta o‘qiladi


يا حَـيُّ يا قَيّـومُ بِـرَحْمَـتِكِ أَسْتَـغـيث ، أَصْلِـحْ لي شَـأْنـي كُلَّـه ، وَلا تَكِلـني إِلى نَفْـسي طَـرْفَةَ عَـين.

Ya hayyu ya qoyyum, birohmatika astag‘iys‘u, aslih liy sha'niy kullahu, vala takilniy ilaa nafsiy torfata a‘yn.
1 marta o‘qiladi

بسم الله الذي لا يضرُّ مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم

Bismil-lahil-laz‘iy la yadzurru ma‘as-mihi shayun fil-ardzi va laa fis-sama-i va huvas-samiy‘ul-a‘liym.

رضيت بالله رباً ، وبالإسلام ديناً وبمحمد صلى الله عليه وسلم نبياً

Radziytu billahi robban va bil-islami diynan va bi Muhammadin SAV nabiyyan

أَعـوذُ بِكَلِمـاتِ اللّهِ التّـامّـاتِ مِنْ شَـرِّ ما خَلَـق.

A‘uuz‘u bikalimatil-lahit-taammati min sharri ma xolaq

Har biri 3 martadan o‘qiladi

اللّهُـمَّ صَلِّ وسلّم عَلـى نبيّنا مُحمَّـد.

Allohumma solli va sallim a‘la Nabiyyina Muhammad

10 marta o‘qiladi

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
#Солиҳлар_гулшани

«Мукофотни эрта олиб
қўймадикмикан?»

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтиришган эди, кўзига ёш олиб, «Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У мендан яхшироқ эди, бироқ кафанликка бир парча матодан бошқа нарса топилмади. Ҳамза розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У ҳам мендан яхшироқ эди, лекин бир парча мато билангина кафанланди. Биз мукофотимизни шу дунёнинг ўзида олиб қўймадикмикан деб қўрқаман», деди ва йиғлаб юборди.

Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
Forwarded from FotihaUz
НАМОЗДАГИ ҲАРАКАТЛАР

@Savollar_kanal 3973-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, айрим намозхонларимизда намоз ўқилаётган вақтда (масжидларда) хатти-харакатларидан хайронмиз. Масалан: қўлларни киндикдан анча тепада боғланиши, бел қисмини олдига-орқага тебраниши, оёқларни орасини кенг қўйиши, сажда қилишда тиззадан олдин қўлларни ерга қўйиб олиш, саждадан тураётганда қўлларига таяниб туриш, хохлаганча қичиниш ва хокозо ва саломдан кейин Қуръон тиловатига қулоқ солмай туриб кетиб қолишади. Бу каби харакатлар 4 та ахли сунна мазхабимизни қай бирига тегишли?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Имом домлалар ва устозлар халққа аста секин тушунтириб боряптилар. Аллоҳга шукр халқимизнинг савияси ҳам анча ошиб қолган. Сиз айтган даражадаги кишиларнинг ўзлари ҳам секин аста ихтилофни зарарларини тушуниб боряптилар. Ҳозир уммат юраги касал, бундай ҳолатда беморни яра-чақасига эътиборни қаратмай юрагини даволашга уринишимиз керак. Табиийки, диний савияси кўтарила бошлагач, мазкур ихтилофлар ҳам секин аста йўқолиб боради. Ҳозиргача шу нарса аниқ ва равшан, маълум мазҳабга чиройли амал қилинса ва ихтилофу келишмовчиликлардан сақланилса, иншаа Аллоҳ фақат яхшилик бўлади. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Nasoimul_hikmat 🌱
#ҲИКМАТ

Фараз қил:

ЎЛДИНГ...
...
Ялиндинг, ёлвординг...
Сенга яна бир кун берилди...
Ана ўша кун - бугун.
Шунга кўра яша!..


Имом Ғаззолий.

•••┈┈•••✦🌟✦•••┈┈•••
Каналимизга уланинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Атиги 25 йил ўтибти.
@kukaldoshuz
​ҚУРЪОНГА АМАЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ

“Биз сизга нозил қилган (ушбу) Китоб барокатлидир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслатма олишлари учундир.” (Сод сураси, 29-оят)

Қуръоннинг нозил бўлишидан мақсад нафақат уни ўқиб қўя қолиш, балки уни ўқиш, тадаббур қилиш, ундан эслатма олиш, ҳамда унга амал ҳам қилишдир.

Бунга бир зарбул-масал келтирамиз: Бир пошдоҳ қўл остидаги амирларидан бирига қаср қуришни буюриб, унга фармойиш юборибди. Фармойиш амирнинг қўлига етиб келгач, амир мазкур фармойишни ҳар куни қўлига олиб, қайта-қайта ўқир эди. Аммо буюрилган қасрни қурмас эди. Подшоҳ вақти келиб, ўша амирнинг ҳудудига келганда, қасрнинг ҳали ҳам қурилмаганини кўрса, мазкур амир жазога лойиқ бўладими? Худди шунингдек Қуръони карим ҳам бизга Аллоҳ таолонинг фармойишидир. Аллоҳ таоло унда бандаларига намоз, рўза каби амаллардан иборат бўлган диннинг арконларини бино қилишни буюрган. Қуръоннинг кўрсатмаларига амал қилмай, уни фақат тиловат қилиб қўя қолишнинг ўзи билан унинг нозил бўлишидан кўзланган асосий мақсад ҳосил бўлмайди.

Аллоҳим!, бизларни Қуръон ўқийдиган, уни тадаббур қиладиган ва унга амал қиладиган бандаларингдан қилгин!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
"Аллоҳнинг зикри ила неъматлан!"
"Неъмат эгалари Аллоҳ таолонинг зикричалик неъмат билан ҳали неъматланмади!".
- Абу Яҳё Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ -
@kukaldoshuz
​​(1-қисм). Бомдод намозига тура олмаслик.


Савол: Бир қардошим шундай деб шикоят қилди: Кўпинча бомдод намозини ўтказиб юбораман.Камдан-кам ҳолда ўз вақтида адо қиламан.Аксар ҳолатда қуёш чиқгандан кейин уйғонаман.Мабодо уйғонсам ҳам жамоатни қўлдан бой берган бўламан.Уйғониш учун кўп ҳаракат қилдим.Лекин фойдаси бўлмади.Бу муаммонинг ечими нима?

Жавоб: Аллоҳ таъолога беадад ҳамд санолар бўлсин.Энди, бу муаммонинг ечими – бошқалари каби – икки жиҳатдан иборатдир: Илмий жиҳат ва амалий жиҳат.\

Илмий жиҳат: У ҳам икки қисмдир.

Биринчи қисм: Мусулмон кимса Аллоҳ таъолонинг наздида бомдод намозининг қадри қанчалар улуғ эканлигини билиши керак.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
“Кимки бомдод намозини жамоат билан адо этса, бутун кеча намоз ўқиган кимса кабидир” (Имом Аҳмад ривояти)

“Мунофиқга энг машаққатли бўлган намоз: хуфтон ва бомдод намозидир.Агар у иккисида нималар борлигини билганида эди, судралиб бўлсада келган бўлар эди” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти)

“Ким бомдод намозини адо этса, у Аллоҳ таъолонинг ҳимоясидадир.Аллоҳ таъоло ҳимояси учун сиздан бирор нарса сўрамайди” (Имом Табароний ривояти)

“Сизларни кечаю-кундуз доим кетма-кет таъқиб этадиган фаришталар бордир.Улар бомдод ва аср намозида тўпланадилар (учрашадилар). Сизлар билан кечани ўтказганлар самога кўтариладилар.Аллоҳ таъоло (улардан яхшироқ билгани ҳолда) бандаларимни қандай ҳолатда тарк қилдингиз? деб сўрайди.Фаришталар: Биз уларни тарк этаётганимизда намоз ўқиётган эдилар ва ҳузурларига борганимизда ҳам намоз ўқиётган эдилар дейдилар.” (Имом Бухорий ривояти)

“Аллоҳ таоъолонинг наздида энг фазилатли намоз, жума кунидаги жамоат ила ўқилган бомдод намозидир”. (Абу Наъим ривояти) (давоми бор)


(Sabah namazına kalkamamak – Бомдод намозига тура олмаслик китобидан.Турк тилидан: Абдулқаййум Комил таржимаси)

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
(2-қисм).Бомдод намозига тура олмаслик.



Иккинчи қисм: Мусулмон кимса бомдод намозини ўз вақтида адо қилмаслик нақадар оғир ва хатарли эканлигини билиши керак.

Қуйида келган ҳадиси шариф бу хатарни баён қилади:

“Мунофиқга энг машаққатли бўлган намоз: хуфтон ва бомдод намозидир.Агар у иккисида нималар борлигини билганида эди, судралиб бўлсада келган бўлар эди” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти)

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда, биз хуфтон ва бомдод намозида (жамоатда) кўринмаган кимса ҳақида ёмон гумонда бўлар эдик (яъни, уни мунофиқ деб ёмон гумон қилар эдик) дейилган. (Имом Табароний ривояти)

Ёмон гумонда бўлишлик фақат шу икки намозга келмаган кимса ҳақида эди.Чунки, бу икки намозни муҳофаза этишлик, кишининг иймони ва содиқлигининг ўлчовидир.Бу ўлчов яна унинг ихлосини ҳам ўлчайди.Чунки, бу икки намоздан бошқа намозларда (пешин, аср, шомда) инсоннинг зарур иши борлиги ёки уйғоқлиги сабабли бирор муаммо йўқ эди.

Бомдод ва хуфтон намозини муҳофаза этиш учун ҳеч ким куч сарфламайди, фақатгина қатъиятли ва садоқатли бўлса бўлди.Бунга ҳам яхшилик умид қилинади.
Яна бомдод намозини ўз вақтида адо этмасликнинг хатарига ишора қилувчи ҳадиси шарифлардан бири ушбу ҳадисдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки бомдод намозини адо этса, у Аллоҳ таъолонинг ҳимоясидадир.Аллоҳ таъоло ҳимояси учун сиздан бирор нарса сўрамайди.Кимки Аллоҳ таъолонинг ҳимоясидан чиқишни хоҳласа, унга эришади.(Яъни, кимки бомдод намозини қасддан тарк этса, Аллоҳ таъолонинг ҳимоясидан чиқган бўлади).Сўнгра Аллоҳ таъоло уни юзтубан жаҳаннамга улоқтиради” деганлар.(Имом Муслим ривояти)

Бу икки қисм, бомдодни тарк этаётган мусулмон учун шавқ ила қалбини аланга олдиришга кифоядир.Биринчи қисм, бомдод намозидаги савобни олишда ким ўзарга ундайди.Иккинчи қисм эса, насиҳат этиш ва таҳдид қилиш учундир.Нафснинг гуноҳда қолиб хор бўлишидан қайтариқдир.(давоми бор)


(Sabah namazına kalkamamak – Бомдод намозига тура олмаслик китобидан.Турк тилидан: Абдулқайюм Комил таржимаси)


📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Солиҳлар_гулшани

Соғлом қалб ва касал қалб

Мунзир айтади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир гуруҳ деҳқонлар келишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирганлар деҳқонларнинг бақувват, соғломлигига ҳайрон қолишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Шундай кофирлар борки, одамларнинг энг бақувват, энг соғломи бўлади, аммо уларнинг қалби касал. Шундай мўминлар борки, жисми бемор, аммо қалби энг соғлом бўлади. Аллоҳга қасамки, У Зотнинг наздида танаси соғлом, аммо қалби касал одамнинг қўнғизчалик ҳам қадри йўқ», деди».

Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
Forwarded from abdulbositqoriuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Усмонийлар султони "Халифа Абдулҳамидхон-2" оддий бир фуқаро уйида…

Жуда таъсирли...

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAELM7wnDYi49XC1-KQ
Koala umr davomida bir qultum suv ichmasdan yashab o‘tishi mumkin. Barcha suyuqlikni u o‘simliklardan oladi.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
t.iss.one/kukaldoshuz