Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Қабул_2024

📣 Тошкент шаҳри, 6-ҳудуддаги кириш имтиҳонлари давом этмоқда

🗓 Бугун, 21 август куни Тошкент шаҳридаги 6-ҳудудда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили бўйича ўқишга ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари давом этмоқда.

✔️Тошкент шаҳридаги мазкур 6-ҳудудда 19-24 август кунлари 2 631 нафар абитуриент тест топширади.

🪪 Абитуриент тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ёки ID карта ҳамда имтиҳон рухсатномаси билан келиши талаб этилади.

❗️Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда ҳамда ўз вақтида келмаган абитуриент тест синовларига киритилмайди.

📍6-ҳудуд манзили: Тошкент шаҳри, Ҳазрати Имом мажмуаси, Тилла Шайх масжиди

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Ислом_молияси

▪️Банкларда Ислом молияси хизматлари жорий этилади

▫️Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда Ислом молияси билан боғлиқ масалалар ҳам айтиб ўтилди:

"Ўтказилган сўровда тадбиркорларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган.

Ўтган ойда микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.

Бу – янги молиявий хизматлар тақдим этилиши, кўп инвесторлар кириб келиши ва 5 миллиард долларлик қўшимча ресурс пайдо бўлишига туртки беради".

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
Forwarded from Qur'on kursi | Ko'kaldosh
#Quronga_muhabbat

Robbimning maktublari

“Qur’on o‘qiyotganingda yoningga qog‘oz-qalamni qo‘yib qo‘y. Agar qalbingni junbushga keltirgan biror oyat ustida to‘xtalsang, undan ta’sirlansang va yoqib qolsa, o‘sha oyatni kichik varaqqa yozib, bir qutichaga solib qo‘y.

Qutichaning ustiga “Robbimning maktublari”, deb yozib qo‘y. Kunlarning birida o‘sha maktublarga ehtiyoj sezsang, varaqlardan birini olginda, Allohning senga yozgan maktubini o‘qigin!..”

@Quron_KukaldoshUzdiniy-ma'rifiy kanal!
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

Мазҳабга эргашувчи киши Қуръонни ва суннатни тарк этган ҳисобланадими?

Саидафзал Саиджалолов,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
Имом Мотуридийнинг заковатига ва далиллардан ҳукм чиқариш маҳоратига қаранг:

"Юзини буриштирди ва юз ўгирди" (Абаса сураси, 1-оят).

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ мана шу оятни далил қилиб, ижтиҳод билан иш кўриш жоизлиги ҳукмини чиқаради.

Чунки, - дейди аҳли суннат имоми - Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша воқеада Қуръайш улуғларига даъват қилишни кўзи ожиз одамнинг саволгига жавоб беришдан устун кўриши у зотнинг шахсий ижтиҳоди ва мустақил фикрларининг натижаси эди.

Агар юз буриштириш ва юз ўгиришга олдиндан изн берилганида эди, буюрилган ишни қилганлари учун у зот алайҳиссалом итоб қилинмаган бўлардилар.

"Қандай қилиб итоб қилинган нарсасидан ижтиҳоддан қайтариқ эмас, жоизлиги ҳукмини олишимиз мумкин?" - деб сўралса, Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу итобдан кейин ҳам ижтиҳод қилганликлари билан жавоб берамиз. Агар ижтиҳод тақиқланганида Пайғамбаримиз бу ишни бошқа қилмаган бўлар эдилар.

Зеро Аллоҳ таоло бошқа оятларда:
"Нега уларга рухсат бердингиз?" Тавба сураси, 43.
"Нега Аллоҳ Сиз учун ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб олурсиз?" деган. Таҳрим сураси, 1.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Juma_tabrigi

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!

🕌 SAFAR OYINING UCHINCHI JUMASI MUBORAK BO‘LSIN!

🤲 Shu ulug‘ ayyom kuningiz yaxshi kayfiyatda, tinch va xotirjam bo‘lsin. Barcha yaxshi niyat, orzu-havaslaringizga erishing. Qilgan duo-ibodatlaringiz qabul bo‘lsin!

@kukaldoshuz – diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM