Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
"Дунёдаги ҳақиқий зуҳд - сабр ва ўлимни кутиш!".
- Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ -
@kukaldoshuz
Қўлни иситгичи. 1450 й. Ичига кўмир чўғи солиниб, иссиқлиги шарни ушлаётган қўлларни иситар эди.
@kukaldoshuz
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий шундай дебдилар:
«Ким зикрларни бардавом айтиб юрса, унга кўплаб нур йўлланади, кўздан ғойиб пардалар унинг учун очилади».

Манба: arabic.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
3990. Бир ҳаким зотдан: «Ёшингиз нечага чиқди?» деб сўрашган эди, «Соғлигим яхши!» дедилар. «Бойлигингиз борми?» деб сўрашган эди, «Қарзим йўқ!» дедилар. «Душманингиз борми?» деб сўрашган эди, «Қариндошларимдан узоқда яшайман!» дедилар.

Изоҳ: Сўнгги жавобни ўқиб, «Қариндошлардан узоқ яшаш керак экан-да», деб хулоса қилманг. Қариндошлардан етадиган азиятга сабр қилишда ҳам ажр бор, иншааллоҳ!

Манба: arabic.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#Ҳикмат

АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Абдуллоҳ ибн Динор айтади: Мен Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан бирга Маккага келаётган эдим, биз йўлда дам олиш учун тўхтадик. Бизнинг олдимизга тоғдан бир чўпон тушиб келди.
Ибн Умар унга: “эй чўпон, бу қўйлардан бирини менга сот”, деди.
Чўпон: “Мен қулман”, деди.
Ибн Умар (синаш учун): “Хожанга бўри еб қўйди дейсан”, деди.
Чўпон: “Хожамга шундай десам, у менга ишонади, лекин Аллоҳ қаерда? (яъни, Аллоҳ борку, кўриб турибдику!), Аллоҳ азза ва жаллага нима дейман?”, деди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу йиғлади ва чўпоннинг хожасига бориб чўпонни ва бир тўда қўйларни ҳам сотиб олди. Сўнгра чўпонни қулликдан озод қилди, сотиб олган қўйларни унга ҳадя қилиб юборди ва: “Бу сўзинг сени дунёда қулликдан озод қилди, мен умид қиламанки, бу сўз сени охиратда (дўзахдан) ҳам озод қилади”, деди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Ҳикмат
#Солиҳлар_гулшани

Кеккайишдан сақланинг

Ривоят қилишларича, бир куни Умар розияллоҳу анҳу елкаларида меш кўтариб чиқибдилар. Халифа бўлишларига қарамай, меш кўтариб олган ҳазрати Умарни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, «Эй мўминларнинг амири, бу нима ҳолат?» деб сўрашди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Ўзимдан ужбланиб кетдим, шунинг учун нафсимни қийнамоқчиман», деб жавоб бердилар.

Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
Ислом олами уюшмаси олий кенгашининг навбатдаги сессияси
https://bit.ly/2J6flez

@dinqumita
Аллоҳ йўлида вақф қилинг!

Ўнинчи босқич (Бухоро) учун йиғилган маблағ: 16 904 285 сўм бўлди.

Пул ўтказиш учун пластик рақами:

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)
#Tonggi_zikr_duo

اللهم بك أصبحنا وبك أمسينا وبك نحيا وبك نموت وإليك النشور

Allahumma bika asbahna va bika amsayna, va bika nahya ,va bika namuutu va-ilaykan-nushuur
3 marta o‘qiladi

أستغفر الله وأتوب إليهُ.

Astag‘firulloh va atubu ilayh

لا إلهَ إلاّ اللّهُ وحْـدَهُ لا شَـريكَ لهُ، لهُ المُـلْكُ ولهُ الحَمْـد، وهُوَ على كُلّ شَيءٍ قَدير.

La ilaha illal-lahu, vahdahu laa shariyka lahu, lahul-mulku valahul-hamdu, va huva a‘la kulli shayin qodiyr.

100 martadan o‘qiladi

حسبي الله لا إله إلا هو عليه توكلت وهو رب العرش العظيم

Hasbiyal-lohu la ilaha illa huva, a'layhi tavakkaltu, va huwa rabbul-a'rshil-a‘z'iym

7 marta o‘qiladi


يا حَـيُّ يا قَيّـومُ بِـرَحْمَـتِكِ أَسْتَـغـيث ، أَصْلِـحْ لي شَـأْنـي كُلَّـه ، وَلا تَكِلـني إِلى نَفْـسي طَـرْفَةَ عَـين.

Ya hayyu ya qoyyum, birohmatika astag‘iys‘u, aslih liy sha'niy kullahu, vala takilniy ilaa nafsiy torfata a‘yn.
1 marta o‘qiladi

بسم الله الذي لا يضرُّ مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم

Bismil-lahil-laz‘iy la yadzurru ma‘as-mihi shayun fil-ardzi va laa fis-sama-i va huvas-samiy‘ul-a‘liym.

رضيت بالله رباً ، وبالإسلام ديناً وبمحمد صلى الله عليه وسلم نبياً

Radziytu billahi robban va bil-islami diynan va bi Muhammadin SAV nabiyyan

أَعـوذُ بِكَلِمـاتِ اللّهِ التّـامّـاتِ مِنْ شَـرِّ ما خَلَـق.

A‘uuz‘u bikalimatil-lahit-taammati min sharri ma xolaq

Har biri 3 martadan o‘qiladi

اللّهُـمَّ صَلِّ وسلّم عَلـى نبيّنا مُحمَّـد.

Allohumma solli va sallim a‘la Nabiyyina Muhammad

10 marta o‘qiladi

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
​​#Намоз вақтлари
(Тошкент вақти)
📅 19:10:2018 йил
ҳафтанинг жума куни

Тонг: 05:23

Қуёш: 06:39

Пешин: 12:08

Аср: 15:53

Шом: 17:36

Хуфтон: 18:52


...намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят)


Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
Ko'kaldosh madrasasi pinned «​​#Намоз вақтлари (Тошкент вақти) 📅 19:10:2018 йил ҳафтанинг жума куни Тонг: 05:23 Қуёш: 06:39 Пешин: 12:08 Аср: 15:53 Шом: 17:36 Хуфтон: 18:52 ...намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".…»
​Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!

🔍@kukaldoshuz
🌎 kukaldosh.uz
Yaqinlaringizga ham ulashing!
💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎
🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌
Do’stlaringizga ham ulashing:
🔍 @kukaldoshuz  
🌎 www.kukaldosh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!

🔍@kukaldoshuz
🌎 kukaldosh.uz
Yaqinlaringizga ham ulashing!
#КУН_ОЯТИ

Жума сураси (9-11 оятлари)

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَىٰ ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир..

فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ


10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз..

وَإِذَا رَأَوْا تِجَارَةً أَوْ لَهْوًا انْفَضُّوا إِلَيْهَا وَتَرَكُوكَ قَائِمًا ۚ قُلْ مَا عِنْدَ اللَّهِ خَيْرٌ مِنَ اللَّهْوِ وَمِنَ التِّجَارَةِ ۚ وَاللَّهُ خَيْرُ الرَّازِقِينَ

11. Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт.

Do'stlaringizga ham ulashing! 👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
#ЖУМА_КУНИ_ҲАДИСИ

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», дедилар.
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Kanalimizga aʼzo boʻlish uchun
👉 t.iss.one/kukaldoshuz / kukaldosh.uz
Yaqinlaringizga ham ulashing!
#ЖУМА_ФАЗИЛАТИ

Жума куни ҳафталик байрам, мусулмонлар жамоаси тўпланадиган маросимдир. Ушбу ҳафталик байрам куни ҳам йиллик байрамлардаги каби ишлар қилинади. Жума оқшоми ибодат билан ўтказилади. Ғусл қилинади, гўзал либослар кийилади, хушбўй нарсалар сепилади ёки суртилади ва ҳоказолар. Йилдаги икки байрамдаги каби бу ҳафталик байрамнинг бош маросими ҳам жамоат билан ўқиладиган намоз бўлади.
Жума – ҳафталик байрам, кунларнинг саййидидир. Бунинг шарафидан шу куни қилинган амалларга ажр-савоблар кўпайтириб берилади.
Шундай улуғ бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш жуда марғуб амаллардан. Умматларнинг айтган саловотлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилинади, Аллоҳнинг амри ила у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саловотларни эшитадилар, умматларидан хурсанд бўладилар.
Жума куни ҳафталик байрам бўлгани учун йиллик байрамларда рўза тутилмагани каби бу кунда ҳам рўза тутмаган маъқул. Жума кунида дуо қабул бўладиган соат борлиги унинг фазлини яна ҳам оширади.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!

Muborak Juma kunda o‘qigan juma namozingiz
Qilgan solih amallaringiz
Duolaringiz
Payg‘ambarimiz Muhammad s.a.v. ga aytgan salavot va salomlaringiz qabul bo‘lsin!
•┈•┈•┈•❁🔅❁•┈•┈•┈•

kanalimizga obuna bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
#Juma_fazilatlari

Juma kuni duolar ijobat boʻladi.

     Abu Hurayra (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi: “Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) juma kuni duolarning ijobat bo‘lishi haqida: “Bu kunda shunday fursat borki, musulmon banda namoz o‘qish uchun shu vaqtga duch keladi va Allohdan nimani so‘rasa, istaganini shubhasiz beradi”, dedilar (Buxoriy, Muslim).

Kanalimizga aʼzo boʻlish uchun
👉 t.iss.one/kukaldoshuz / kukaldosh.uz
Yaqinlaringizga ham ulashing!
#Juma_fazilatlari

Salavotlarni koʻpaytiring!
Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam): “Sizlar uchun eng xayrli kun – juma kunidir. Shunday ekan bu kuni menga ko‘p salavotlar aytinglar, chunki bu kungi salavotlar menga ko‘rsatiladi”, deb aytganlar (Abu Dovud).

Kanalimizga aʼzo boʻlish uchun
👉 t.iss.one/kukaldoshuz / kukaldosh.uz
Yaqinlaringizga ham ulashing!