Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
🕋 ҲАЖ ВА УМРА ХИЗМАТЛАРИ КОНФЕРЕНЦИЯ-КЎРГАЗМАСИ БОШЛАНДИ

Бугун, 9 январь куни Жидда шаҳрида жойлашган “Superdome” форумлар саройида бошланган Ҳаж ва умра хизматлари конференция-кўргазмасида 🇺🇿 Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

🌙 Саудия Арабистони Макка Амири, Икки муқаддас масжид ходими маслаҳатчиси Шаҳзода Холид ал-Файсал ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этмоқда.

🕋 Ушбу кўргазма жорий йилнинг 12 январь кунига қадар давом этади. Мазкур халқаро кўргазма Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати "Ҳаж-2023" тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш учун ўтказилмоқда...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#namoz_vaqti

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!

🕌 Bugungi namoz vaqti (Toshkent shahar vaqti bilan)

Tong — 06:24;
Quyosh — 07:48;
Peshin — 12:35;
Asr — 15:32;
Shom — 17:14;
Xufton — 18:36.

📆 2023-yil 10-yanvar | 1444-yil 17-jumadus soniy

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ўзбекистон делегациясининг Ҳаж ва умра хизматлари конференция-кўргазмасидаги иштироки
(09.01.2023 й. Жидда ш.)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КУЧЛИ ҚОР-ЁМҒИРДА ПАНОҲ СЎРАЛАДИГАН ДУО

Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш учун катта сабаб бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган.

Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз.

🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо
اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،
‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به

Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”

🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооб ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”.
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”.

🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо
اللهم لقحًا لا عقيمًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман”
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”.

#ДУО #ҚОР #ЁМҒИР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАФСИР ИЛМИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР
ТАФСИР – (араб. – баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш) – инсон қудрати етгунча Қуръони карим маъноларини ўрганадиган илм. Бу илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида юзага келган. У зот одамларга Қуръоннинг маъноларини баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоб берар эдилар.
Саҳобаларга тафсир илми Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан мерос. Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳум ва бошқалар тафсир илмида машҳур бўлишган. Тобеинлар эса, тафсирни саҳобалардан ўргандилар.
Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлинган.
1. “Тафсир бил маъсур”. Бу қисмдаги тафсирда муфассир Қуръон оятларини ривоят қилган саҳиҳ ҳадислар ва саҳобаларнинг қавллари билан тафсир қилади. Бу услубда ёзилган тафсирларнинг машҳурлари қуйидагилар: Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг “Жомиъул баён фи тафсирил Қуръон”, Абу Муҳаммад Ҳусайн ибн Масъуд ибн Муҳаммад Бағавийнинг “Маъолимут танзил”, Имодиддин Исмоил ибн Касирнинг “Тафсирул Қуръонил азим”, Жалолидцин Суютийнинг “ад-Дуррул мансур фи-т-тафсир бил маъсур” китоблари.
2. “Тафсир бир-рай”. Бу қисмда муфассир ўз фикри ва ижтиҳоди ила тафсир қилади. Бу турга Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Фахридцин Розийнинг “Мафотиҳул ғайб”, Насриддин Абдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Али Байзовийнинг “Анворут танзил ва асрорут таъвил”, Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафийнинг “Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил” китоблари киради.
3. “Тафсири ишорий”. Бу қисмда муфассир оятнинг зоҳирий маъносига қарамай, унинг махфий ишоралари тақозоси билан тафсир қилади. Бу фақат сулук ва тасаввуф арбобларининг услубидир. Бунга Низомиддин Ҳасан ибн Муҳаммад Ҳусайн Хуросоний Найсобурийнинг “Ғароибул Қуръон ва рағоибул Фурқон”, Шерозийнинг “Ароисул баён фи ҳақоиқил Қуръон” китоблари мисол бўлади.


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz
Аҳли сунна вал-жамоа, яъни мотуридийлар ва ашъарийлар эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло осмонда ҳам ва бирор тарафда ҳам эмас деб эътиқод қилинади.

Яҳё ибн Муоз Розий раҳматуллоҳи алайҳдан: “Бизга Аллоҳ азза ва жалла ҳақида хабар беринг?” – дейишди. У зот: “Бир илоҳ­дир”, – деди. “У қандай?”, – деб сўрашди. У зот: “Молик, Қодир”, – деди. “У қаерда?”, – дейишди. У зот: “Кузатувда”, – деди. Сўровчи: “Мен буни сўрамадим”, – деди. У зот: “Бундан бошқача бўлса, махлуқнинг сифати бўлиб қолади, У зотнинг сифати эса сенга хабар берганимдек”, – деб жавоб берди.
Абу Усмон Мағрибийнинг ходими Муҳаммад ибн Маҳбуб шундай деган: “Бир куни менга Абу Усмон Мағрибий: “Эй Муҳаммад, агар биров: “Маъбудинг қаерда, деса нима дейсан?” – деди. Мен: “Азалдаги ўрнида, дейман”, – дедим. У: “Азалда қаерда бўлган”, – деса нима дейсан?” – деди. Мен: “Ҳозирги ўрнида, дейман”, – дедим. Яъни У бирор макон бўлмаган пайтда ҳам У зот бўлган, ҳозир ҳам У олдин қандай бўлса, ўшандайдир”, – дедим. У жавобимдан рози бўлди”.
Демак, ушбу далиллардан кейин хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз – Аҳли сунна вал-жамоа Аллоҳ таоло ҳақида бундай эътиқод қиламиз:
Аллоҳ таоло бирор тарафда ҳам, бирор маконда ҳам эмас. Унга вақт ҳам, замон ҳам жорий бўлмайди. Агар кўнглимизга “Аллоҳ қаерда?” – деган савол келадиган бўлса, иймон ва ихлос билан: “Бирор макон бўлмаган пайтда ҳам У зот бўлган. Кейин маконларни пайдо қилган, замонларни жорий қилган. Замонлару маконлар йўқ пайтда У зот қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандайдир”, деймиз.
Замонлару маконларни йўқдан бор қилган Зотга ҳамду санолар, У зотнинг элчиси бўлган муаллим Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2022 йилда 12 045 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчи эса Умра амалларини адо этди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлар бўйича қўмита бўлим бошлиғи Сирожиддин Саломов маълум қилди.

📖Қайд этилишича, 2022 йилда юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 23 та асарлари таржима қилинди, 27 та илмий-оммабоп рисола нашр этилди.

🔰Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 3 минг 80 нафар диний соҳа ходими ҳамда манфаатдор идоралар мутахассисларининг малакаси оширилди.

📝 Якунланган йилда исломшунослик ва манбашунослик соҳасида 24 та фалсафа доктори ҳамда фан докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

✔️2022 йилда 12 045 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалларини адо этишди.

Батафсил

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#namoz_vaqti

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!

🕌 Bugungi namoz vaqti (Toshkent shahar vaqti bilan)

Tong — 06:24;
Quyosh — 07:48;
Peshin — 12:36;
Asr — 15:33;
Shom — 17:15;
Xufton — 18:37.

📆 2023-yil 11-yanvar | 1444-yil 18-jumadus soniy

⬇️ Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/kukaldoshuz
Forwarded from Muslim.uz
🕋 “ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Шу йил 10 январь куни Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, ошхоналар ва автобус саройлари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.

🔸 Мазкур соҳалар билан яқиндан атрофлича танишиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида диққат қаратдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar