Ko'kaldosh madrasasi
6.79K subscribers
19K photos
3.01K videos
671 files
17.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#АҚИДА

ЎЛИКЛАРГА САВОБ ЕТИШИ ҲАҚИДА

Имом Абу Жаъфар Тоҳовий айтади: "Тирикларнинг дуо ва садақаларида вафот қилганларга манфаат бордир".

Тириклар вафот этганларга садақалар ва дуо ила манфаат беришлари мумкиндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам бизларни вафот этганлар ҳаққига дуо қилишга буюрмадиларми?!
Агар дуо манфаатли бўлмаса, унда нима учун буюрган эдилар?!

Шунингдек, вафот этганлар ҳаққига садақалар қилишга амр этилган ҳадислар ворид бўлган. Бу эса вафот этганларга тириклар садақалари ва дуоларидан манфаат етмайди дегувчи мўътазилаларга ва уларнинг дуода манфаат борлигини инкор этувчи баъзиларига хилофандир.
(яъни, уларга раддиядир).

Аллоҳ таоло марҳамат этади:

«Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар».

[Ҳашр сураси: 10-оят].

Агар дуо ва истиғфорда вафот этганларга фойда ва нафъ бўлмаса, унда ўтган биродарлари ҳаққига дуо қилувчилар Аллоҳ таолонинг наздида мақтовга не сабабли сазавор бўлишган экан?!

Шунингдек, маййитга ўқилувчи жаноза намози аслида вафот этганлар ҳаққига қилинадиган дуодир. Агар ушбу дуо вафот этганга манфаатли бўлмаса, унда бу намоз вожиблигидан не ҳикмат бор? (жаноза маййит ҳаққига хайр дуодан иборат).

Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан ўтганлар ҳаққига садақа қилиш жоизлигига далолат қилувчи ҳадислар ворид бўлган.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ "Муватто" асарида Саъид ибн Амр бобосидан қилган ривоятини келтирган.

Саъд ибн Убода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам билан бирга ғазотлардан бирига чиқди. Онаси вафотини эшитгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан "Онам номидан садақа қилсам бўладими?" деб сўради.
У зот алайҳиссалом: "Ҳа", дедилар.
Саъд: "Фалон, фалон нарсалар онам номидан садақа", деди.

Ушбу ҳадисни имом Байҳақий "Сунан" ида ривоят қилган.

Имом Байҳақий айтади: Бу ҳадисни имом Бухорий "Саҳиҳ" ида Муҳаммад ибн Абдураҳимдан ривоят қилган.

Ибн Абдулбар "Истизкор" да бундай дейди: Умму Саъд ибн Убода қиссаси ҳақидаги ҳадислар мутавотир, муснад ва мурсалдир. "Тамҳид" да уларни кўпини келтирдик. Уламоларнинг барчаси тирикларнинг ўликлар ҳаққига қилган садақалари жоиз ва мустаҳаблигига иттифоқ қилишган. Ушбу ҳадис ва у каби бошқа ҳадислар уламолар наздида қабул ва амал қилиш учун етарлидир.

Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳнинг "Шарҳул-кабир алаа ақидатут-Таҳовийя" китоби.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.iss.one/AHNAFUZ
“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизими” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

26 ноябрь куни таълим муассасасида вояга етмаганлар ва ёшларда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва ижтимоий иллатларга қарши ҳулқ-атворни шакллантиришга қаратилган тадбирлар йўналишида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизими” мавзусида ўтказилди. Тадбирга Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси катта ўқитувчиси, “Ёшлар парламенти” раиси Хуршид Ботиров таклиф этилди.

✍🏻Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев

БАТАФСИЛ 🌍 https://kukaldosh.uz/26/11/2022/9659

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАММА ЭРКАКЛАР САЛЛА КИЙИШИ КЕРАКМИ?
#одоб

833-CАВОЛ: Салла ўрашга тарғиб қилинган бир маърузани эшитиб қолдим. Унда айтилишича Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди”, деган эканлар. Шунда ўйлаб қолдим. Биз салла ўрамасдан гуноҳкор бўлиб қолмаяпмизми? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берисангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолда салла кийиб юрганлар. Баъзи ривоятларда салла ўрамасдан оддий бош кийимида юрганлари ҳам нақл қилинган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Бадр ғазотида мусулмонларга ёрдам берган фаришталарнинг белгиси оқ салла бўлиб, пешини орқаларига тушириб олишган экан.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди”, дейилган (Имом Муслим ривоятлари).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар”, дейилган (Имом Термизий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам ўтмишда аҳли илм ва фазилатли кишилар ва кўпчилик маърифатпарвар аждодларимиз саллада юришни одат қилганлар.
Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Расули акрам алайҳиссаломнинг ушбу кийиниш одатлари шариат буйруғи сифатида қабул қилинмаган. Бирор бир олим салла киймаган киши гуноҳкор бўлишини айтмаган. Балки, Ислом келганида эркаклар саллада юришлари урф-одатлардан бири бўлиб, бу борада кофир ҳам мусулмон ҳам баробар бўлган. Бу ҳақда Иордания фатво ҳайъати уламолари шундай дейишади:
وأما لبس النبي صلى الله عليه وسلم العمامة وحمله العصا فهو فعل عادي وقع على عادة العرب ذلك الزمن، وليس فعلا تشريعيا يدل على الاستحباب ولا يتأسى به الناس.
яъни, “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг салла кийишлари ва ҳасса тутишлари одатий феълларидан бўлиб, ўша замон арабларининг урфларига биноан қилинар эди. Бу ишлар мустаҳабликка далолат қиладиган ва одамлар ўрнак оладиган шаръий ҳукм (феъл)лардан эмас”.
Ҳозирда айрим кишилар салла кийишни ҳаммага, омматан тарғиб қилиб, салла киймаган кишини фосиқликда айблашлари воқеълик фиқҳини билмасликдандир. Чунки ҳозирги кун салласиз юриш деярли барча мўмин-мусулмонлар учун урфга кирган. Қолаверса, салла кийиш шариатда фарз ёки вожиб ҳатто суннат даражасидаги амал эмас. Бирор бир саҳиҳ ёки ҳасан даражасидаги ҳадисда салла кийиш шарт қилинмаган.
Огоҳ бўлиш лозимки, салла кийишга тарғиб қилинган айримлар далил қилаётган ривоятлар тўқима ва ҳужжатга яроқсиз ривоятлардир. Хусусан, саволда сўралган “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди” жумласи ҳам аслида ҳадис эмас. Чунки унинг санади ҳам ва матни ҳам ҳадис китобларида зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
“Унинг ўз эътиқоди учун таъқиб ва таҳқирларга дучор бўлишига тайёрлиги, унга ишонган ва унга раҳбар сифатида қараган одамларнинг юксак хулқий фазилатлари ваунинг ютуқларининг улуғлиги - буларнинг барчаси унинг қанчалик тўғри ва ростгўй инсон эканига далолат қилади. Бундай мақом-мартабага эришган бирор бошқа шахс Ғарбда маълум эмас”.

Вилям Монтгомери Ватт
“Муҳаммад алайҳиссалом Маккада” китоби

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK (https://www.facebook.com/kukaldoshuzofficial)
🔴INSTAGRAM (https://www.instagram.com/kukaldoshuz/)
Audio
#Ибрат
УЛУҒЛАР ИБРАТИ
🎼АУДИО

🎤Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти 
Р.Ахунджанов

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK (https://www.facebook.com/kukaldoshuzofficial)
🔴INSTAGRAM (https://www.instagram.com/kukaldoshuz/)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ёшлар таълим-тарбиясига эътибор динимиз талабидир!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мутолаа_вақти #Ҳиммат_мўминнинг_қуввати

ҚАЛБНИНГ ТИРИКЛИГИ ИЛМ ВА ҲИММАТ БИЛАНДИР

Инсоннинг иродаси ва мақсад сари интилишининг заифлиги қалбининг заифлиги аломатидир. Инсоннинг қалби қанча кучли бўлса, унинг ҳиммати олий, иродаси ва муҳаббати кучли бўлади. Чунки ирода ва муҳаббат танлаган йўлни нима учун танлаганини ҳис қилишга ва мақсадидан чалғитувчи офатлардан қалбнинг саломат эканига боғлиқ.

Давоми: https://kukaldosh.uz/19/11/2022/9594

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#намоз_вақти

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:
“... Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

📆 2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 28 НОЯБРЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 06:02
ҚУЁШ - 07:26
ПЕШИН - 12:16
АСР - 15:15
ШОМ - 16:57
ХУФТОН -18:19

Манба: Ҳижрий-қамарий тақвим

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👍Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
📱FACEBOOK
📱INSTAGRAM
📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Ҳадис

Илм ҳар кимдан олинмас

🎙 Дилшод Раҳмоналиев
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

📹 YouTube да кўриш

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
“1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан давра суҳбат бўлиб ўтди

Ҳар
душанба куни “Кўкалдош” таълим муассасаси талабалари ўқув ҳафтасини “Ахборот ва мураббийлик соати” дарси билан бошлайдилар. Бугунги “Ахборот ва мураббийлик соати”да “1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “Огоҳлик ва хушёрлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбат бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатга Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази врач-эпидемиологи Каримов Шуҳрат таклиф этилди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати

БАТАФСИЛ 🌍 https://kukaldosh.uz/28/11/2022/9667

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#Янгилик #Тақдимот
#Янги_нашр

➡️ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда "Ҳилол нашр" матбаа нашриёти ҳамкорлигида Имом Бухорий қаламига мансуб "Саҳиҳи Бухорий" асарининг ўзбек тилидаги шарҳи китоби тақдимоти ўтказилмоқда.

➡️Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлиб ўтаётган тақдимотда диний-маърифий соҳа вакиллари, уламолар, хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчилар билан бирга Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири М.Насриев, ўқитувчи ва талабалари иштирок этишмоқда.

Кўкалдош ЎМИТМ матбуот хизмати

⬇️ Таълим муассасаси расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM