Ko'kaldosh madrasasi
6.59K subscribers
18K photos
2.67K videos
670 files
16.8K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#ЯНГИЛИК
#ХУШХАБАР

ЭНГ ЮҚОРИ НАТИЖА

8-9 август кунлари Тошкент ислом институти 2022-2023 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти битирувчиларидан 19 нафар:
1. Содиков Бобир
2. Убайдулаев Улуғбек
3. Абдумавлонов Абдуллох
4. Бойхонов Абдушукур
5. Жумахунов Бахтиёр
6. Иномжонов Сардор
7. Искандаров Шарофиддин
8. Каримбердиев Ғовсиддин
9. Маматқулов Отабек
10. Намозов Ғуфрон
11. Ниғматов Жаҳонгир
12. Парманов Йўлдошжон
13. Рихсибоев Азимжон
14. Самадов Нажмиддин
15. Тошпўлатов Хожиакбар
16. Турғунов Абдулбосит
17. Хошимов Асилхон
18.Ахмадисаев Муродилло
19. Ахмадхўжаев Халилуллохон
ушбу олийгоҳга талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Ушбу талабаларимизнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига Аллоҳ таолодан омадлар тилаб қоламиз.
📜kukaldosh.uz/10/08/2022/8803

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuzhttps://
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 11 АВГУСТ - 13 МУҲАРРАМ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)


ТОНГ - 03:58
ҚУЁШ - 05:28
ПЕШИН - 12:33
АСР - 17:24
ШОМ - 19:30
ХУФТОН -20:57

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ
Ko'kaldosh madrasasi pinned «“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 11 АВГУСТ - 13 МУҲАРРАМ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ТОНГ - 03:58 ҚУЁШ - 05:28 ПЕШИН - 12:33 АСР…»
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
11 АВГУСТ, 2022 йил,
13 МУҲАРРАМ, 1444 йил.

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
Хайрли кунлар!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴
INSTAGRAM
🟣YouTube
#КУН_ҲАДИСИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK 🔴INSTAGRAM 🟣YouTube
#КУН_ОЯТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK 🔴INSTAGRAM 🟣YouTube
Ko'kaldosh madrasasi pinned «#Намоз_вақтлари Ассалому алайкум! “... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2022 йил 11 ИЮНЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 12 ЗУЛ-ҚАЪДА, ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ТОНГ - 03:06 ҚУЁШ…»
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
#КУН_ҲИКМАТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK 🔴INSTAGRAM 🟣YouTube
Forwarded from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҚОЗОҒИСТОНГА ЖЎНАБ КЕТДИЛАР

Бугун, 11 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули таклифига биноан йирик жоме масжид очилиш маросимида иштирок этиш ва уламолар, муфтийлар билан бўладиган мулоқотда қатнашиш учун Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетдилар.

🌙 Шунингдек, мазкур тадбирларда Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари, Азҳари шариф вакили, доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Равил Гайнутдин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Монголия мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ботирбек ҳожи Ҳадис ҳамда бир қатор таниқли ислом олимлари, имом-хатиблар, давлат ва дин арбоблари қатнашишлари режалаштирилган.

🛫 Сафар тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Muslim.uz | @muslimuzportal

#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН
#РАДДИЯ

Набийлар ва шаҳидларнинг қабрдаги ҳаёти худди дунёдаги ҳаётлари кабидир.

Шайх Тақйиддин Субкий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Набийлар ва шаҳидларнинг қабрдаги ҳаёти худди дунёдаги ҳаётлари кабидир. Бунга Мусо алайҳиссаломнинг қабрларида намоз ўқишлари гувоҳлик беради. Чунки намоз ўқиш жасад тирик бўлишини тақозо қилади. Шу каби Исро кечасидаги пайғамбарлар ҳақида зикр қилинган васфларнинг бари жисмларда топилувчи сифатлардир. Ҳақиқий ҳаётдан баданлари дунёдаги каби таом ва ичимликка эҳтиёжи бўлиши келиб чиқмайди. Аммо илм, эшитиш каби ҳисслар шак-шубҳасиз улар учун ва қолган ўликлар учун собит нарсадир.”

Р.Ахунджанов таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK 🔴INSTAGRAM 🟣YouTube
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

🤲 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний соҳада хизмат қилган Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Хақбедиевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламо Шоди домлани Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум уламонинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида баъзи сура ва баъзи оятларнинг фазилатларини баён қилиб берганлар. Шунга кўра муҳаддис уламолар ҳадис асарларида “Қуръон фазилатлари китоби” номи остида шу мавзуга оид ҳадисларни келтиришган. Жумладан, Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Бухорий” асарида ва Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ “Жомеъ ат-Термизий” асарида “Китабу фазоилил Қуръан”, “Қуръон фазилатлари китоби” бўлимини келтиришиб, унда Қуръони Карим сураларининг фазилатига оид ҳадисларни баён қилишган. Бу асарларда Ихлос сураси фазилати ҳақида ҳам кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Саҳиҳул Бухорий асарининг “Қуръон фазилатлари китоби” бўлимининг ““Қул ҳуваллоҳу аҳад” нинг фазилати ҳақидаги боб” ида ушбу ҳадислар келтирилган
БАТАФСИЛ 👇
https://kukaldosh.uz/11/08/2022/8818

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK 🔴INSTAGRAM 🟣YouTube
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ

Фарзандларимизни комил инсон қилиб тарбиялаш орқали уларни ғоявий хуружлардан асрайлик!

Ўзбек оиласи серфарзандлик, болажонлик, оилапарварлик каби ижобий хусусиятлари билан ажралиб туради. Серфарзандлик ўзбек оиласининг алоҳида белгисидир. Бизда кўп болалик оналар сони бошқа минтақалардагига нисбатан анча зиёд. Ўзбек оиласидаги болажонлик, фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, оилаларда турли авлод вакилларини бирга яшаши ва бирга хўжалик юритишлари, меҳнатсеварлик, саҳий ва меҳмондўстлик каби ижобий хусусиятлар олий қадрият ҳисобланади.
БАТАФСИЛ👇
https://kukaldosh.uz/11/08/2022/8824

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK 🔴INSTAGRAM 🟣YouTube
МУФТИЙ ҲАЗРАТ НУР-СУЛТОН ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИЛАР

🔹Бугун, 11 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули таклифига биноан Нур-Султон шаҳрига етиб бордилар.

🔸Нур-Султон халқаро аэропортида Муфтий ҳазратларини Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Сарсызбай Чуханов, Чимкент вилояти бош имом-хатиби Бакдаулет Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидкарим Ниязходжаев ва бир қатор мутасаддилар кутиб олдилар.

Сафардаги асосий тадбирлар – йирик жоме масжид очилиш маросими ва уламолар, муфтийлар билан мулоқот эртага, 12 август жума куни бўлиб ўтади.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Жума_суннатлари

🕌 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

◽️ Жума учун ғусл қилиш.
◽️ Хушбўй нарсалар суртиш.
◽️ Чиройли кийимлар кийиш.
◽️ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
◽️ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
◽️Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
◽️Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
◽️ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
◽️ Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
◽️ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
◽️ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
◽️Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴
INSTAGRAM
🟣YouTube
#ЗИКР
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 12 АВГУСТ - 14 МУҲАРРАМ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)


ТОНГ - 04:00
ҚУЁШ - 05:29
ПЕШИН - 12:33
АСР - 17:23
ШОМ - 19:29
ХУФТОН - 20:55

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴
INSTAGRAM
🟣YouTube
Ko'kaldosh madrasasi pinned «“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2022/1444 Ҳ. ЙИЛ, 12 АВГУСТ - 14 МУҲАРРАМ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ТОНГ - 04:00 ҚУЁШ - 05:29 ПЕШИН - 12:33 АСР - …»