Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум!

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 йил 7 ИЮЛЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 8 ЗУЛ-ҲИЖЖА, ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:15
ҚУЁШ - 04:57
ПЕШИН - 12:33
АСР - 17:41
ШОМ - 20:01
ХУФТОН -21:39

https://t.iss.one/KUKALDOSHUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЛАББАЙКАНИ АЙТИБ, ҲАЖ ИБОДАТИГА КИРИШИЛДИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ko'kaldosh madrasasi pinned «#Намоз_вақтлари Ассалому алайкум! “... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2022 йил 7 ИЮЛЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 8 ЗУЛ-ҲИЖЖА, ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ТОНГ - 03:15 ҚУЁШ…»
🌙 ОППОҚ ЭҲРОМЛАРДА МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ

🤲 Бугун, 6 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда ғусл қилиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила имону ихлос билан лаббайкани айтиб Мино водийсига йўл олдилар.

🔸Ҳожиларимиз бугун хуфтон намозини ўқигач, гуруҳ раҳбарлари бошчилигида автобуслар билан Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга ўрнашадилар.

Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Ислом тарихида Пайғамбар алайҳиссалом шундай қилганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#тонгги_зикр_дуолар

🎼 ТОНГГИ ЗИКР ВА ДУОЛАР.


📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🟣YouTube
Audio
🎼Аудио
Ёсин сурасининг фазилати

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар


🎤Убайдуллоҳ қори Исоқов"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси, 4-курс талабаси

📢
Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴Youtube
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!


t.iss.one/KUKALDOSHUZ
❗️ЭСЛАТМА:
ЭРТАГА АРАФА

ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🕌 Такбири ташриқ арафа куни, яъни 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:

8 июль – 5 маҳал,
9 июль – 5 маҳал,
10 июль – 5 маҳал,
11 июль – 5 маҳал,
12 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#КУН_ОЯТИ

Айтинг: «Агар Аллоҳ сизларга ёмонликни ирода этса, сизларни ким ундан асрай олур ёки У сизларга марҳаматни ирода қилса (ким уни тўса олур) ?!» Улар ўзларига Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмаслар.

Аҳзоб сураси 17 оят

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Мени бир амалга далолат этингки, уни қилсам жаннатга кирай», деди. У зот: «Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Фарз намозни қоим қиласан. Фарз қилинган закотни адо этасан. Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар. «Жоним унинг қўлида бўлган зот билан қасамки, бундан зиѐда қилмайман», деди. У қайтгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар».

Икки шайх ва Насаий ривоят қилишган.

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#АРАФА_ТАКБИР

Ташриқ такбири

❗️Зул-ҳижжанинг тўққизинчи куни яъни арафа куни(8 июль) бомдод намозидан бошлаб, ўн учинчи кун(12 июль)нинг асригача ҳар фарз намоздан кейин эркакларга баланд овозда, аёлларга эса паст овозда ташриқ такбирини бир марта айтиш вожибдир.

Ташриқ такбирининг лафзлари қуйидагилардир:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд».

💬 Маъноси: “Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк ва мақтовлар Аллоҳ учун”.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
❗️ЭСЛАТМА:
ЭРТАГА АРАФА

ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🕌 Такбири ташриқ арафа куни, яъни 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:

8 июль – 5 маҳал,
9 июль – 5 маҳал,
10 июль – 5 маҳал,
11 июль – 5 маҳал,
12 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/ahnafuz