Ko'kaldosh madrasasi
6.25K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚОҲИРА ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИЛАР

Бугун, 6 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференцияда қатнашиш учун Қоҳира шаҳрига етиб борди.

🔹 Қоҳира халқаро аэропортида Муфтий ҳазратларини Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев, Миср Араб Республикаси муфтийси вакиллари ва бошқа мутасаддилар кутиб олдилар.

🔸Эртага, 7 июньдан бошланиб, уч кун давом этадиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, 20 дан зиёд давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари муҳокама қиладилар.
Халқаро конференцияда Муфтий ҳазратлари иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказишлари режалаштирилган.

Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#муфтий #халқаро_конференция
@muslimuzportal
#РАДДИЯ
▪️ كان سبيل السلف الصالح الاشتغال بالفقه والعمل به، وأما علم الكلام فسيف مخبوء في غمده يخرجونه عند الحاجة ..
Ҳақиқат
Салафи солиҳларнинг йўли: улар фиқҳ билан машғул бўлишган ва унга амал қилишган. Аммо илми калом ўзининг қинида турган қилич эди, унга ҳожат тушган вақтида қинидан чиқарар эдилар.

Шайх Низол Иброҳим Оли Роший

Р.АХУНДЖАНОВ ТАРЖИМАСИ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ
- Фарзанд ростгўйликни уйда ўрганмаса, унда қаердан ўргансин?!
- Вафодорлик, омонатдорлик ва гўзал муомалани ота-онасининг бағрида ўрганмаса, унда қаердан ўргансин?!
- Уйнинг вазифаси унда ёшовчилар учун озуқа етказиб бериш холосми?!
- Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига қулоқ тутмадикми: «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли оилангизни ёқилғиси одамлар ва тошдан бўлган оловдан сақланг!»¹.
- Хулқий бузилишнинг уқубати Қиёмат бўлишини кутиб ўтирмайди!
- Дарҳақиқат, фазилатлари йўқолган, олам тарозида вазни енгил бўлган жамиятларни иқтисодий инқирозга учраганларини ва уларни ожизлик ва хорлик тутганини гувоҳи бўлдик.
- Кучли ва ақлли ёшларнинг борлиги эътиборли аёл ва хушёр ота тарбиясини олган ва қаровсиз ўз ҳолига ташлаб қўйилишдан омонда қолган гўдаклик самарасидир!

✍️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

¹ Таҳрим сураси 6-оят
Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
#Қуръон_тиловати

🎬 “МАРЯМ” СУРАСИ 16-29 ОЯТЛАРИ
🎤 Муҳаммадамин Нажмиддинов, 3-курс талабаси


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/KUKALDOSHUZ
#Янгиликлар

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида малака ошириш курслари тугади.

Батафсил ўқиш учун👇
https://kukaldosh.uz/06/06/2022/8414


Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлиш учун қуйидаги линкни босинг!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум!

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 йил 7 ИЮНЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 8 ЗУЛ-ҚАЪДА, СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:09
ҚУЁШ- 04:50
ПЕШИН - 12:27
АСР - 17:36
ШОМ - 19:56
ХУФТОН - 21:36

https://t.iss.one/KUKALDOSHUZ
Ko'kaldosh madrasasi pinned «#Намоз_вақтлари Ассалому алайкум! “... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2022 йил 7 ИЮНЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 8 ЗУЛ-ҚАЪДА, СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ТОНГ - 03:09 ҚУЁШ…»
Audio
#тонгги_зикр_дуолар

🎼 ТОНГГИ ЗИКР ВА ДУОЛАР.


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
Audio
🎼Аудио
Ёсин сурасининг фазилати

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар

🎤Убайдуллоҳ қори Исоқов"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси, 4-курс талабаси

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!


t.iss.one/KUKALDOSHUZ
#КУН_ОЯТИ

Айтинг: «Агар Аллоҳ сизларга ёмонликни ирода этса, сизларни ким ундан асрай олур ёки У сизларга марҳаматни ирода қилса (ким уни тўса олур) ?!» Улар ўзларига Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмаслар.

Аҳзоб сураси 17 оят

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz