Ko'kaldosh madrasasi
6.22K subscribers
17.9K photos
2.64K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#ҲИКОЯ

Болакай 20 рупиядан ниқоб сотяпти. Бир мижозга юзланиб:
— «Амаки, ниқоб олинг», деди.
Мижоз эса уни масхаралаб деди:
— «Ниқоб олишга пулим йўқ».
— «Бепул олаверинг», деди болакай.
— «Онангни жаҳли чиқмайдими?»
— «Онам, «Ҳозир ёмон касаллик тарқалган, пули бўлмаган одамларга ниқобни текинга бер», деганлар», деди болакай.

У — она. У — ахлоқ мадрасаси. У — яхшилик қилиш инқирозга юз тутган замонда яхшилик улашиш фурсатини бой бермасликни ўргатадиган буюк мадраса.

Оналар жамиятнинг ярмидир. Қолган ярми эса улардан туғилганлар.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ҲИКОЯ

Имом шайх Рамазон Бутий «Отам ана шундай эдилар» номли китобларида бир ибратли ҳикояни кeлтирадилар. У зот ўғиллари ёш пайтида шундай насиҳат қилган эканлар: «Ўғлим, агар Аллоҳга етишишнинг йўли супуриб-сидириш, чиқиндиларни тозалаш орқали бўлганида, мен сeни ўша ишга қўйган бўлардим. Лeкин кўрдимки, Аллоҳ таолога илм орқали етиш энг осон йўл экан. Бинобарин, сен шу йўлда маҳкам турасан, бу йўлдаги синовларга собит турасан». Имом Бутий отанинг ушбу насиҳатларига кириб, Аллоҳнинг илмини ўрганяпман дeб, ҳеч нарсага чалғимаган эканлар. Қўшимча тирикчилик қиламиз, бу йўлни дeб, ризқимизни ташлаб қўя олмаймиз, дeган ўртоқлари эса йўлдан тойилиб, ўша ўзлари қўрққан нарсаларга дучор бўлишган экан.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг жума куни
24 сентябрь, 2021 йил,
17 сафар, 1443 йил.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”.

Аллоҳ таоло ушбу саййидул айём барчамиз учун файзли, барокатли қилсин.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ҲАДИС

❗️ Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, (ёки жунубликдан) ювинса, (масжидга) эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги (таҳажжуд) намозининг ажри берилур», дедилар.

(Термизий ривояти) 

Бу ҳадиснинг шарҳида муҳаддис уламолардан Ибн Ҳузайма ва бошқалар шундай дейдилар: «Биз Набий алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисларидан кўра савоби энг кўп кўрсатилган бошқа бирон ҳадисни билмаймиз». 

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ҳаёт_дарси

❗️ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши– деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
​​#Тавсия

Бомдодга уйғониш

Кундузлари узун, кечалари қисқа бўлган бугунги кунларимизда бомдод намозининг вақти анча барвақт бўлиб қолди. Бу ҳам бир синов. Айниқса ҳали қуёш чиқмай туриб ширин уйқудан кечиб, намозга туриш учун кишида Аллоҳдан қўрқиш ҳисси, Унинг розилигини тилаш истаги бўлиши керак, албатта.

Бомдод намозини ўқиш учун уйғонганда, «Аллоҳ мени кўриб турибди, намоз ўқиш – фарз. Намозни қасддан тарк этиш – улкан гуноҳ. Охиратда қандай жавоб бераман?!» каби ҳислар кишини қайта ухламаслигига сабаб бўлади.

Қуйида эса бомдод намозига уйғонолмай қолмаслик учун баъзи тавсияларни келтирамиз:
1. Имкони бўлса, кундуз куни вақт топиб, ухлаб олишга ҳаракат қилинг.

2. Хуфтон намозининг вақти киргач, кўп кечга сурмай намозни ўқиб олиб, ухлашга ҳаракат қилинг.

3. Эмизикли фарзанди бор оналар боланинг қорнини тўйдириб ухлатсалар, иншааллоҳ, кечаси кўп уйғонмайди. Бу эса онанинг ҳам кечаси кўп уйғонмай, бомдодга қийналмасдан туришига сабаб бўлади.

4. Уйғотгичнинг товуши эшитиладиган даражада ўзингиздан бироз узоққа қўйиб ётинг. Уйғотгич сифатида телефон ёки бошқа шунга ўхшаш жиҳозлардан фойдалансангиз, сизни уйғота оладиган товуш чалинишига эътибор қилинг.

5. Белгиланган вақтда қўнғироқ чалингач, ўчириб, бироз ухлаб олиб, кейин тураман, деманг. Бир зумда вақт ўтиб кетиб, қуёш чиқиб кетиши мумкин.

6. Намозга уйғониш учун барча чора-тадбирларни кўргач, Аллоҳга дуо қилиб, бомдодга уйғонишингизда Ўзи мададкор бўлишини сўранг.

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг шанба куни
25 сентябрь, 2021 йил,
18 сафар, 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу янги ҳафтани барчамиз учун фойдали, манфаатлик қилсин.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ХАБАР

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Батафсил

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Obuna

ЭНГ САВОБЛИ АМАЛ
Азиз ва табаррук уламои киром-устозлар –
қадрли ва қадрдон имом-хатиблар, мунис отинойилар!

Бугунги юртимизни тинчлигида сизларнинг ҳам хизматларингиз беқиёс катта!

Муборак динимиз камолоти, масжиду мадрасаларимиз ободлиги учун қилаётган тинимсиз меҳнатларингизни, самарали саъй-ҳаракатларингизни ва беминнат хизматларингизни юксак қадрлаб, катта ташаккурлар билдирамиз!!! Сизларнинг машаққатли ва сермаҳсул фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсинларга лойиқ ва муносиб!!!

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Мазҳаб ҳақида мўмин-мусулмонлар нималарни билиши керак?

Мазҳабни тўғри тушиниш ва унинг заруратини англаб етмоқ учун мўмин-мусулмонлар аввало “Мазҳаб” калимасининг луғавий ва истилоҳий маъносини билган ҳолда, мазҳабнинг келиб чиқиш тарихини билиш керак бўлади. Мазҳабни тўғри тушунишда мазҳаб бошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ҳақида маълумотларга эга бўлиш лозим бўлади. Унда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳнинг маноқиби, илмда қанчалик юксаклигини ва олимларнинг у зот тўғрисида айтган сўзларини билиш аҳамият касб қилади.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Эътироф

Кўкалдош мадрасасининг таълим сифати эътироф этилди

Тошкент ислом институти раҳбарияти "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчиларининг олий ислом таълим муассасаларига, жумладан Тошкент ислом институтига кириш бўйича юқори натижа кўрсатганини эътироф қилиб, мадраса жамоасига ташаккурнома тақдим қилди. Унда жумладан шундай дейилади:

Хурматли Муҳаммадамин Холиддинович!

2021-2022 ўқув йили учун ўтказилган қабул тест синовларида 42 нафар “Кўкалдош” мадрасаси битирувчиси иштирок этиб, уларнинг 17 нафари имтҳон натижаларига кўра юқори баллар тўплаб, Тошкент ислом институти талабаси деган номга эга бўлгани муносабати билан Сизни ҳамда жамоангизни чин юракдан самимий муборакбод этамиз. Албатта бу муваффақият заминида фидоий устозларнинг машаққатли хизмати ётар экан, Сизга ва мадрасанинг барча фидоий устозларига берган таълим ва тарбиянгиз учун алоҳида ташаккур билдирамиз.
Шогирдларингиз институтимизда яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, юқори малакали устозлардан чуқур билим олишини ҳамда келажакда ўз илм ва иқтидори билан давлатимиз ривожи, динимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун фидоийлик билан хизмат қиладиган етакчи мутахассис бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Ректор У. Ғофуров

Тошкент-2021

📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Эътироф

Кўкалдош мадрасасининг таълим сифати эътироф этилди

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ХУШХАБАР

АВВАЛ РЕЖАДА, БУГУН АМАЛДА !

Бугун Жиззаҳ вилояти Жиззаҳ жаҳрида янги “Қуръони ва тажвид” ўқув курслари очилмоқда. Очилиш маросимида Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори
, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли иштирок этди.

Manba

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
#Қуръон_тиловати

🎬 “Залзала” сураси.

🎤 Азамхон Саидолимов, 2-курс талабаси

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг сешанба куни
28 сентябрь, 2021 йил,
21 сафар, 1443 йил.

Ҳасан Басрий (р.а )айтадиларки:

Отаётган ҳар бир тонг шундай нидо қилади:
Эй одам боласи, мен янги тонгман, огоҳ бўл сенинг қиладиган амалларинга гувоҳ бўламан, мени ўтказиб юборганингдан кейин қиёматгача қайтмайман, шундай экан мендан унумли фойдаланиб қол, дейди”.
У зот яна айтадиларки: “вақт ҳеч-қачон бетараф бўлмайди, у ёки инсоннинг фойдасига, ёки зарарига гувоҳлик беради”.

Аллоҳ таоло ушбу янги кунни барчамиз учун фойдамизга, гувоҳлик қиладиган кунлардан қилсин.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Огоҳлик

"Ҳизбут-таҳрир" - залолатга бошловчи фирқа

Кўкалдош матбуот хизмати

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#қисқа_савол_жавоблар

ТАҲОРАТДАГИ ТАРТИБ БУЗИЛСА

CАВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Шуни ҳукми нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра таҳоратда ювиладиган аъзоларни Қуръони каримда келган тартибга кўра навбати билан ювиш суннат ҳисобланади. Бордию унутиб тартиб бузилса ҳам таҳорат дуруст бўлади аммо суннат тарк бўлгани сабабли савоби камроқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#АНОНС
#ФОТОЛАВҲА

1 - октябръ - “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртида "Устозларга эҳтиром" мавзусида ўтказиладиган маънавий-марифий тадбир олдидан тайёргарлик.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz