Ko'kaldosh madrasasi
6.25K subscribers
17.8K photos
2.63K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Хушхабар: Муфтий ҳазратлари “Шодмонхўжа” жоме масжидида илк жума намозини адо этиб бердилар

Шу кунларда юртимизда Рамазонга тайёргарлик ишлари юқори кайфиятда давом этмоқда.
Айниқса, юртимизда янги масжидларнинг кетма-кет очилаётгани юртдошларимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

🕌 Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги “Кўкча Оқтепа” масжиди очилишида иштирок этган бўлсалар, бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган “Шодмонхўжа” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР

🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ!
#Рамазон_лойиҳаси

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44.

🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси № 7
#ХУШХАБАР:
📚 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌙 Ойлар султони Рамазонда Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Ихлос – амаллар зийнати” номли китоби нашрдан чиқди.

🕌 Моҳи Раҳмонга муносиб туҳфа сифатида чоп этилган ушбу рисолада Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат, жаннат васфи, ҳар бир амални ихлос ила адо этиш, илму маърифат, фарзанд тарбияси, ота-онани эъзозлаш, устозга эҳтиром, силаи раҳм, Ватан туйғуси каби мавзулар гўзал тарзда баён қилинган.

Шунингдек, мавзуларга оид ибратли ривоятлар ҳамда ҳаётий воқеалар ўқувчига таъсирчан услубда ифодаланган.

▶️ Китобхонларга қулай бўлиши учун чин кўнгилдан қилинган маърифий суҳбатлар ва жума маърузаларининг видео ва электрон шаклларига QR кодлар орқали ҳаволалар берилган.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Муфтий
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: 🕋 “ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ
САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

✈️ Бугун, 3 май куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🔹Ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар. Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошларимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди. Яна бир хурсандчилик – бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун имконият пайдо бўлгани Аллоҳ таолонинг яна бир марҳаматидир.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

📝 Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

🤲 Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан ҳаж мавсуми бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин ҳаж ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.
Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҲАЖ #МУФТИЙ #ДЕЛЕГАЦИЯ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР:
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА “ФАХРИЙ ДОКТОР” ИЛМИЙ УНВОНИ БЕРИЛДИ

Бугун, 4 июнь
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, ёшларни руҳий баркамол этиб тарбиялаш ва илмий-ижодий фаолиятларини юксак эътироф этиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши томонидан “Фахрий доктор” илмий унвони берилди.

🔹Илмий кенгаш йиғилишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов очиб, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан сўнгги йилларда, барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада жуда катта ишлар амалга оширилаётганига алоҳида тўхталди...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж_2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

▪️Янги таълим йўналиши ва мутахассислик – ТЕОЛОГИЯ

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларида янги таълим йўналиши ва мутахассислиги - "Теология" (Илоҳиёт) бўйича бакалавр ёки магистр мутахассислар тайёрланади.

👉 https://youtu.be/33WfCgVKMts

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ҲАЖ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАРИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР:
🕋 КАЪБА АТРОФИДАГИ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

🤲 Алҳамдулиллаҳ, бугун хориж ва маҳаллий сайт ва ижтимоий тармоқларда Каъба атрофидаги тўсиқ олингани ҳақида
хушхабарлар тарқалди. Уларнинг орасида айни вақтда Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Эндиликда бутун дунё мусулмонлари
қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам Каъбаи муаззамани қўли билан ушлаб, Ҳажарул-асвадни ўпиб, тавоф қилиш имконига эга бўлишди.

🔹 Маълумот учун, Коронавирус сабаб 2020 йилда Каъба атрофида тўсиқ қўйилиб, умра ё ҳаж қилувчиларга масофадан туриб тавоф қилишаётган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж – 2022” мавсумида муборак ибодатни адо этган ҳожиларимиз шу йил 4 август кунига қадар юртимизга қайтиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга Каъбаи муаззамани тавоф қилишни насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Алҳамдулиллаҳ #Каъба #Ҳаж_2022

🔗 t.iss.one/kukaldoshuz
#ЯНГИЛИК
#ХУШХАБАР

ЭНГ ЮҚОРИ НАТИЖА

8-9 август кунлари Тошкент ислом институти 2022-2023 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти битирувчиларидан 19 нафар:
1. Содиков Бобир
2. Убайдулаев Улуғбек
3. Абдумавлонов Абдуллох
4. Бойхонов Абдушукур
5. Жумахунов Бахтиёр
6. Иномжонов Сардор
7. Искандаров Шарофиддин
8. Каримбердиев Ғовсиддин
9. Маматқулов Отабек
10. Намозов Ғуфрон
11. Ниғматов Жаҳонгир
12. Парманов Йўлдошжон
13. Рихсибоев Азимжон
14. Самадов Нажмиддин
15. Тошпўлатов Хожиакбар
16. Турғунов Абдулбосит
17. Хошимов Асилхон
18.Ахмадисаев Муродилло
19. Ахмадхўжаев Халилуллохон
ушбу олийгоҳга талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Ушбу талабаларимизнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига Аллоҳ таолодан омадлар тилаб қоламиз.
📜kukaldosh.uz/10/08/2022/8803

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuzhttps://
Forwarded from Muslim.uz
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ ВА МУҲИМ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли уламо Ҳомиджон қори Ишматбековнинг навбатдаги долзарб мавзудаги китоби нашр этилди.

📚 Муҳтарам устоз Ҳомиджон қори Ишматбековнинг "Ислом – маърифат дини" деб номланган янги китобига муаллиф томонидан энг долзарб мавзуларда ёзилган мақолалари жамланган.

Китобга киритилган мақолалар мавзуси ҳамда уларда кўтарилган масалаларнинг қизиқарли, ишончли баён этилгани, очиқ-ойдин ҳужжатлар билан далиллангани билан ажралиб туради.

🔸 Тўпламнинг аҳамиятли жиҳати, муаллиф илм, олимлар, рамазон, тавба, мавлид, Расулуллоҳга муҳаббат, Қуръон қиссалари, сабр, дуо, қурбонлик, закот, садақа, оила, талоқ, қиёс илми каби мавзуларни ёритишда Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар, ҳикматлар, уламолар сўзлари ила дақиқлик билан, атрофлича, тушунарли ҳолда баён этади. Ушбу китоб ўқувчини ҳаётни илму маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини тушуниб етишга ундайди.

🔹Зеро, маърифат – банданинг икки дунёсини ёритувчи нур. Исломий маърифат воситасида биз дунё ва охиратимиз нажоти сари йўл топамиз. Шу маърифат орқали Роббимизни, Унинг қудратини, махлуқотларини таниймиз, илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз.

▫️Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятида нафақат инсонга, балки ҳайвонотга, жамодотга, бир сўз билан айтганда бутун жонли ва жонсиз мавжудотга гўзал муомалада бўлинади. Чунки маърифатли инсонгина ҳаётдаги ўз ўрни ва вазифасини англайди.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги китобни халқимизга муборак, ўқиганларга манфаатли айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar