Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.7K photos
2.6K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
АРАФА КУНИ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Арафа куни Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кунми ё Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кунми? Ижтимоий тармоқда кўрдим "Арафа куни рамазон ҳайитдан бир кун олдинги кун эмас Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кун" дейилган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни аслида ҳожилар Арафот тоғига чиқишадиган кун. Айнан шу куни нафл рўза тутиш 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан", дедилар»
.

Бу фазилатлар Қурбон ҳайитидан олдинги кун ҳақида. Зеро Рамазон ҳайитидан аввалги кунда ҳамма мусулмонлар шундоқ ҳам фарз рўза тутаётган бўлади. Аммо ўзбек тилида ҳар бир муҳим санадан олдинги кунни арафа дейишлик одат бўлиб қолган. Масалан, байрам арафасида, никоҳ тўйи арафасида ва ҳоказо, деганимизда, шу муҳим кунлардан олдинги кунни тушунамиз. Шу жиҳатдан олиб қараганда тилимиз ва урфимизга кўра рамазон ҳайитидан аввалги куннинг арафа дейилиши жоиздир. Лекин бунга бирор шаръий ҳукм боғлиқ бўлмайди.
Ижтимоий тармоқларда айтилгани бу шаръий ҳукмларга алоқадор арафа куни ҳақида айтилган, деб тушунилади. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Мақолалар #Қурбон_хайити #Қурбонлик

Вақф фонди Қурбон ҳайитида 10 тонна гўшт эҳсон қилади

Қурбон ҳайити мусулмонлар учун энг улуғ икки байрамдан бири ҳисобланади. Бу кунда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибат ила бир-бирларига эҳсонлар қилишади ва яхшиликлар улашади.

Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилгандан буён ҳар йили Қурбон ҳайити кунларида ижтимоий кўмакка муҳтож, етим, боқувчисини йўқотган, ночор ва ҳақдор ҳамюртларимизга Қурбонлик гўштларини шаффофлик асосида етказиб бермоқда.

Жорий йилда ҳам Вақф фонди мамлакатимиз бўйлаб, Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиздаги ҳақдорлар учун жами, 10 000 кг гўшт, 5000 та хонадонга тарқатилиши режалаштирилган бўлиб ниятимиз янада кўпроқ оилага тарқатиш.

Мазкур хайрли ишда биз билан ҳамкорлик қилиб, Аллоҳ таолонинг розилигини олишни истаган саховатпеша ҳамюртларимизни ҳамкорликка чорлаб қоламиз.

Зеро, Михнаф ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Арафотда турган эдик. Мен У зотнинг: «Эй, одамлар, ҳар бир уй аҳлига ҳар йили бир қурбонлик ва атийра лозимдир. атийра нималигини биласизларми? У сизлар, ражабия, деб атайдиган нарсадир»-деганларини эшитдим». Сунан эгалари ривоят қилган.

Аллоҳ таоло қилган қурбонликларингизни ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин!

Вақф ХЖФ Матбуот хизмати

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#YANGILIKLAR

“Sahihul Buxoriy” asarining jahon kutubxonalarida saqlanayotgan qadimiy va nodir qo‘lyozma nusxalari” mavzusidagi xalqaro konferensiya ilm ahliga yuksak mas’uliyat yukladi

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi tomonidan Islom hamkorlik tashkilotining Ta’lim, fan va madaniyat masalalari bo‘yicha xalqaro tashkiloti AYSESKO, Islom tarixi, san’ati va madaniyatini tadqiq etish markazi bilan hamkorlikda islom olamining buyuk siymosi, muhaddislar sultoni Imom Buxoriy qoldirgan boy ilmiy-ma’rifiy merosni chuqur o‘rganish va xalqaro maydonda keng targ‘ib etish maqsadida “Sahihul Buxoriy” asarining jahon kutubxonalarida saqlanayotgan qadimiy va nodir qo‘lyozma nusxalari” mavzusida xalqaro konferensiya o‘tkazildi.

BATAFSIL

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qaror #Islom_sivilizatsiyasi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

«Саҳиҳул Бухорий» асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари» мазусидаги халқаро конференция

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Fatvo #Hayit_namozi #Juma_namozi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qabul_2021 #Imtihon

🔆Бугун 17 июль куни "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2021-2022 ўқув йили учун ҳужжат топширган, кўзи ожиз тоифасига кирувчи абитуриентлар ўртаси кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Имтиҳон Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ нинг 2-иловасида белгиланган Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш ТАРТИБИга мувофиқ амалга оширилди.

⚠️Эслатма! Мазкур тартиб билан бу тоифадаги абитуриентлар учун қабул имтиҳонлари
таълим муассасаси Қабул ҳайъати томонидан тест синовларига қадар
ўтказилиши белгиланган эди.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Xabarlar #Islom_sivilizatsiya_markazi #Qaror

Президентнинг 16.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5186-сон қарори қабул қилинди.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Янгиликлар

ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилиши белгиланган.


🔸Ҳадис илми мактаби
1. 2021 йил 23 июль - Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис (ижодий имтиҳон);
- Араб тили (ижодий имтиҳон);
Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисмида ўтказилади.

2. 2021 йил 24 июль - Ўзбекистон тарихи (тест синови);
Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисми.

3. 2021 йил 25 июль Мандат ҳайъати.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
1. 2021 йил 28 июль - Араб тили (ижодий имтиҳон);
Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

2. 2021 йил 29 июль - Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
- Ўзбекистон тарихи (тест синови);
Имтиҳон жойи: Ҳазрати имом мажмуаси очиқ майдон қисми.

3. 2021 йил 30 июль Мандат ҳайъати.


🔸Мир Араб олий мадрасаси
1. 2021 йил 2 август - Араб тили (ижодий имтиҳон);
Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми;

2. 2021 йил 3 август - Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
- Ўзбекистон тарихи (тест синови);
Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.

3. 2021 йил 4 август Мандат ҳайъати.

Эслатиб ўтамиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 20 июлига қадар (шу кини ҳам) давом этади.

2021-2022 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича https://t.iss.one/qabulmuslimuz телеграм бот орқали қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин.

⚠️Ўрта махсус ислом таълим муассасалари имтиҳон кунлари кейинроқ маълум бўлади

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш қандай амалга оширилади?
👉 Батафсил бу ерда

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИГАН ҲАЙВОНЛАР

Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади:

Қўй (қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади), қорамол ва туядир. Ушбу ҳайвонлардан бошқа ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди.

Қўйда ёлғиз бир киши, қорамол ва туяда эса бир кишидан етти кишигача шерик бўлиб адо қилишлари мумкин. Қўй олти ойлик ва ундан катта бўлиши шарт. Қорамол икки ёш ва ундан катта бўлиши шарт, туя беш ёш ва ундан катта бўлиши шарт.

Шу билан бирга, қурбонликка сўйиладиган ҳайвон семиз, йўғон ва ёши катта бўлиши афзал саналади. Қурбонликка ярамайдиган айби ёки нуқсони бор ҳайвонларни сўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ичимизда туриб: “Тўрт нафар ҳайвон қурбонликка ярамайди: кўзи кўрлиги билиниб турган (айбли) ҳайвон, касали зоҳир касал ҳайвон, чўлоқлиги зоҳир чўлоқ ва ўрнидан тура олмайдиган ўта озғин ҳайвон”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Курбонлик қилинадиган ҳайвон айбдан холи бўлиши лозим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг қулоғи, ёки думи, ёки кўзининг бир қисмидан кўпроғи йўқ бўлса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.

Касал, чўлоқ ва озғин ҳайвонлар сўядиган жойга ўз оёғи билан юриб бора олмаса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👉@kukaldoshuz
#ЯНГИЛИКЛАР

⚡️Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади

Бироз аввал Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши якунланди.

Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, йиғилишда жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

ЎМИ уламолар кенгаши фатвосига муносабат

Нуриддин домла Холиқназаров

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#АРАФА_ТАКБИР

Ташриқ такбири

❗️Зул-ҳижжанинг тўққизинчи куни яъни арафа куни(19 июль)
бомдод намозидан бошлаб, ўн учинчи кун(23 июль)нинг асригача ҳар фарз намоздан кейин эркакларга баланд овозда, аёлларга эса паст овозда ташриқ такбирини бир марта айтиш вожибдир.

Ташриқ такбирининг лафзлари қуйидагилардир:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд».

💬 Маъноси: “Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк ва мақтовлар Аллоҳ учун”.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ТАБРИК

Арафа кунингиз муборак бўлсин!

Арафани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг саҳиҳ ҳадисларида шунда
й баён қилганлар:

«Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг наздида арафа кунидан кўра афзал кун йўқ. Дуонинг яхшиси арафа кунининг дуосидир».

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
❗️ЭСЛАТМА:

ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🕌 Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади:

19 июль – 5 маҳал,
20 июль – 5 маҳал,
21 июль – 5 маҳал,
22 июль – 5 маҳал,
23 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Бухородаги етти тарихий манзил ислом олами рўйхатидан жой олди

👉 https://xs.uz/uzkr/60448

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz