Ko'kaldosh madrasasi
6.54K subscribers
18.1K photos
2.71K videos
670 files
16.9K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Juma_fazilatlari

Жума куни дуолар ижобат бўлади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар.
©️Бухорий, Муслим ривояти

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qabul_2021

2021 yil 8 iyul kuniga qadar Ko`kaldosh o`rta maxsus islom ta'lim muassasasiga qabul.muslim.uz tizimi orqali online qabul qilingan elektron hujjatlar soni.

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ !!!
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

“Экстремизмга қарши курашиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун моҳияти

Маълумки, экстремизм ва терроризм энг хатарли ҳамда оқибати энг хунук жиноят хисобланиб, бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка хавф солувчи таҳдиддир.

Айни пайтда дунёнинг турли минтақаларида халқаро терроризм ва экстремизмнинг янги таҳдидларига қарши курашиш борасида тарғибот ва амалий фаолиятнинг кучайтирилаётганлиги ҳамда унга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки кенг жамоатчиликнинг биринчи даражали вазифаси сифатида тан олинган.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Мутаассиб ташкилотларнинг фаолият услублари

Экстремистик ҳаракатлар тарихи ва фаолиятини ўрганиш улар ўз ривожида бир неча радикаллашув босқичини босиб ўтишини кўрсатади.

Кишилар тафаккурида ижобий фикр уйғотиш ва шу йўл билан сафдошлар сонини кўпайтириш мақсадида дин ниқоби остида хайр-эҳсон, маърифатчилик ишлари билан шуғулланишини экстремистик ҳаракатларнинг ривожидаги илк босқичда фаол қўлланиладиган усул, деб тавсифлаш мумкин. Бу борада ҳам ташкил этилганида ўнлаб аъзоси бўлган, аммо қисқа вақт ичида юз минглаб тарафдорларни тарбиялаган “биродарлар” фаолияти бошқа мутаассиб гуруҳлар учун ўзига хос мoдeлга айланганини кўришимиз мумкин.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qabul_2021

2021 yil 9 iyul kuniga qadar Ko`kaldosh o`rta maxsus islom ta'lim muassasasiga qabul.muslim.uz tizimi orqali online qabul qilingan elektron hujjatlar soni.

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ !!!
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!!!

qabul.muslim.uz электрон порталида айрим узилишлар кузатилгани сабабли Ҳадис илми мактаби ва ўрта махсус ислом таълим муассаса (мадраса)лари учун абитуриентлар ҳужжатини қабул қилиш 2021 йил 10 июль куни соат 23:59 га қадар узайтирилди.

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ !!!
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

ЯНГИ ҚОНУН – ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИДИР

Буюк мутакаллим аллома, ватандошимиз Абу Муин Насафий ҳазратлари эзгулик ва ёвузликдан бирини танлаш инсон ҳаётининг асосини ташкил этишига эътибор қаратар эканлар, бахтли ёки бахтсизлиги айни шу сабаб билан боғлиқлигини уқтирадилар ҳамда тўғри танловнинг бир кўриниши жамиятда мавжуд қонунларга итоат қилишда эканини айтганлар.

Дарҳақиқат, қонунларга итоат этиш ва риоя қилиш – тотувлик ва тинчликнинг асосидир! Қонунга риоя қилиш жамият аъзоларининг барчасига бирдек тааллуқли!

Ушбу келишувни қайд этиш, расмийлаштириш, амал қилиш ва назорат қилиш тизимининг барчага баробар тушунарли бўлиши жамиятнинг комиллик даражасини белгилаб беради. Демак, барча жабҳаларда қонун устувор бўлган жамият – комил жамиятдир! Интизом, тартиб, ўзаро ҳурмат бўлган жамият ривожланиш йўлини тез топиб олади ва ушбу йўлда собитқадамлик билан илгарилайди.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Зулҳижжа ойи кириб келди: унда нималар қилишимиз керак?

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учундир.

Муҳаммад ибн Маслама ал Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар”, дедилар (Тобароний ривояти).

Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон қандаям бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда гўёки мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик кўриб чиқса, сафари хайрли, барокатли бўлади.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Ҳикояларда акс этган 40 оят: 4-оят Неъматлардан сўралиш бор

Тун. Атроф қоронғу. Кичкина ихчам ҳовлининг пешайвонини липпиллаб турган биргина хира чироқ ёритиб турибди. Мўжазгина гулзорга экилган анвойи гулларнинг ҳиди атрофни қамраб олган. Роҳила ая бугун кундузи гулзорга оқизиб қўйган сувнинг жилдираган товуши тун сукунатини бузмоқда. Роҳила ая ҳуфтон намозини аввалги вақтида адо этиб эрта ухлашга одатланган. Бу оиланинг ягона эркатой фарзанди Эркин эса ҳалиям бедор. У ҳар куни онасининг тўлиқ ухлаганига ишонч ҳосил қилмагунча ўз хонасида одобли бўлиб “ухлаб” ётади. Тун ярмига етганида эса аста кўча томондаги деразадан сакраб тушадию маҳалла бошида кутиб турган безори ўртоқларининг ёнига югуради.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Diqqat!

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Дастлабки имтиҳонда қандай иштирок этилади?

🌐Дастлабки имтиҳон ўтказиш шакли онлайн-масофавий тарзда бўлиб, имтиҳон ҳттпс://тест.ииау.уз/ сайти орқали ўтказилади.

Бу жараёнда Абитуриент ўзига тегишли бўлган логин ва парол орқали сайтга киради.

Логин ва парол бу — абитуриентнинг ўз пасспорт ва ИД картасининг серия ҳамда рақами ҳисобланиб, уни пасспортда кўрсатилганидек тўғри ва тўлиқ расмийлаштириш зарур (!).

Эслатиб ўтамиз! Дастлабки имтиҳон 14-15-16-июл кунлари онлайн-масофавий тарзда бўлиб ўтади. Шу кунлари сайт 24 соат давомида тўлиқ очиқ бўлиб, абитуриент ўзига қулай вақтда Дастлабки имтиҳонда иштирок этиши мумкин.

Дастлабки имтиҳон натижалари 17-июл кун эълон қилинади.

‼️Эслатиб ўтамиз! Мазкур онлайн имтиҳон ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ АБИТУРИЕНТЛАРИ учун!!!


📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар_виждон_эркинлиги

📁Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунига муносабат

🎬Муҳам
мадамин Насриев- "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Zulhijja

"Албатта Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлару ерни вужудга келтирган куни Ўз ҳузуридаги китобда (ёзиб қўйганидек) ўн икки ойдир. Улардан тўрти (урушни бошлаш) ҳаром қилинган (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир.
Бас, у
(ой)ларда (маъсиятлар қилиш ва уларнинг ҳурматини бузиш билан) ўз жонларингизга зулм қилмангиз!".
“Тавба” сураси, 36-оят.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qabul_2021

КЎЗИ ОЖИЗЛАР ТОИФАСИГА КИРУВЧИ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

❗️“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ўқиш истагини билдириб онлайн ҳужжат топширган, кўзи ожиз тоифасига кирувчи абитуриентлар!!!

📆 2021 йилнинг 14 июль куни соат 16:00 га қадар таълим муассасанинг колл маркази билан боғланишингизни сўраймиз.

☎️ Колл маркази телефони 71 249-30-90

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Zulhijja_oyi_fazilatlari

🌙 Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлигида бажариладиган амалларнинг фазилати.

📹 Шавкат Камолов
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qabul_2021

❗️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 10 июль куни тўхтатилди.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 20 июль куни (шу куни ҳам, соат 18:00)га қадар давом этади.

⚠️Шунингдек, таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари куни ҳақида қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ
!!!
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Qurbon_hayiti #Bayram

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
"Жаҳон мусулмон саёҳати индекси" халқаро рейтингида Ўзбекистон 16-ўринга кўтарилди

Батафсил бу ерда

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Video

"КЎКАЛДОШ" МАДРАСАСИ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qabul_2021 #Savol_Javob

Савол: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун тест синовларини қачон ўтказилади?

Жавоб: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси ҳозирча аниқ эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМга мувофиқ тест синовларини ўтказиш санаси Давлат тест маркази билан келишган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан белгиланади.

⚠️Тест синовларини ўтказиш куни тест синови бўлиб ўтадиган кундан бир неча кун аввал аниқ бўлади ва бу ҳақда муассасанинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида эълон қилинади.


БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ
!!!
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқ — Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков айтиб ўтди.

👉Батафсил бу ерда

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz