#эслатма
ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ!
Нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳар бир мусулмон киши ҳайит тонгида ўзи ва болалари учун адо фитр садақасини этиши вожибдир.
⏱ Вақти:
Ҳайит куни тонг отиш пайти. Лекин бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон ойи давомида берса ҳам бўлади.
⚖️ Киши бошига бериш вожиб бўлган миқдори:
Милодий 2021 йил (ҳижрий 1442 йил) учун Фитр садақаси миқдори:
≈ 2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 80 000 (саксон минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланган.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
🤔 Кимга берилади?
Фитр садақасини закот олишга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz

📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ramazon_2021 #Fitr_sadaqasi
ФИТР САДАҚАСИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛИНАДИ?
❓621-САВОЛ: Фитр садақаси қандай адо қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фитр садақаси – фақирларга ғамхўрлик, уларга ҳайит кунини хурсандчилик билан ўтказишлари учун кўмакдир. Уни берганлар учун эса – Рамазонда йўл қўйилган баъзи камчиликларга каффоратдир. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадорга беҳуда ишлар ва ёмон сўзлардан покланиш бўлиши ҳамда мискинлар учун егулик бўлиши учун буюрдилар” (Абу Довуд ривоятлари).
Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар ҳайит тонгида адо этишлари вожибдир. Ана шу миқдордаги мулкка эга киши фитр садақасини ўзи ва ёш болаларидан бериши вожиб. Балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.
Фитр садақасининг вожиб бўлиш вақти ҳайит куни тонг отиш пайтидир. Шунинг учун, ҳайит кечаси туғилган чақалоқдан ҳам фитр садақа бериш вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун фитр садақаси вожиб бўлмайди.
Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини одамлар намозга чиқмасдан олдин беришни буюрдилар”.
Аммо бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон кириши билан берса ҳам бўлади. Лекин намозга чиқишдан олдин бериш мустаҳабдир. Фитр садақаси вожиб бўлиб, уни беролмай қолган киши зиммасидан соқит бўлмайди.
Фитр садақаси буғдой, буғдой уни ёки ёрмасидан ё майиздан ёки хурмо ё арпадан берилади. Буғдой ё унинг уни ёки ёрмасидан ва майиздан ярим соъ (тахминан 2 кг.), арпа ва хурмодан бир соъ (4кг)дир. Мазкур нарсаларнинг бирортасининг қийматини ҳам берса бўлади.
Фитр садақаси закотга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.
(“Ҳидоя”, “Ал-Мухтор”, “Мухтасарул виқоя”, “Фатҳу бобил иноя”, “Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy

#Ramazon_2021
“Назарбек” талабалар турар жойида хатм
Талабалик олдин даврим, дейишади. Нигоҳидан ўт чақнаган, илмга чанқоқлик даврининг сурурли, ёрқин дамларининг гаштини туйган талабалар бу гапни чиқарганлар. Ҳар ким бахтни ўзича ўлчаб, тасаввур қилганидек, талабалик хотиралари ҳам ҳар кимда ўзгача гавдаланади. 2021 йилнинг Рамазон кечалари “Кўкалдош” талабалари учун бир умрлик ширин хотиралар бўлиб қолиши шубҳасиз.
БАТАФСИЛ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon_2021
Рамазон ҳайити куни бажариладиган амаллар
🎤Жалолиддин Холмўминов
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

#Ramazon_2021 #Hadis
Ҳайит куни рўза тутиш мумкинми?

“КИМ КЎП ҚУРЪОН ЎҚИЙДИ?” МУСОБАҚАСИ
Рамазон – Қуръон ойи. Бу ойда фарз амаллардан кейинги энг муносиб юмуш – Аллоҳнинг Каломини тиловат қилиш. Қуръонни кўп тиловат қилиш борасида бизга саҳоба ва тобеинлардан яхши ўгитлар ва ажойиб намуналар қолган. Баъзилар бир ойда бир марта, айримлар ҳар ҳафтада, бировлар беш кунда бир марта, яна кўплаб кишилар ҳар уч кунда Қуръонни хатм қилишар эди. То Рамазон келгунича кундалик юмушлар ва рўзғор талабларини барвақт бажариб, шахсий эҳтиёж ва борди-келдиларни чеклаш ҳисобига қироат учун вақтларни фориғ этиб, Қуръони каримга бутун борлиғи билан шўнғиб кетиш салафи солиҳлардан қолган улуғ анъана ҳисобланади. Ахир покиза Калом уни ўқиган тиллар, диллар ва баданларни поклайди. Муборак кунлардаги тиловат савобининг таърифини айтиб адо қилиб бўлмайди.
Толиби илмларни муқаддас Калом тиловатига тарғиб этиш мақсадида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида “Рамазонда ким Қуръонни кўп ўқийди?” мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа икки тармоққа: Қуръонни ёд олган ва ёд олмаган тоифаларга бўлинган талабалар ўртасида бўлиб ўтди. Ўқувчилар кундалик юмуш ва мадраса дарсларидан ажралмаган ҳолда бўш вақтларини ғанимат билиб ҳамиша тилларини қироат билан банд қилишга одатландилар.
Мусобақа натижаларига кўра Қуръонни ёд олмаганлардан Набижонов Усмон 7 марта, Маҳмараимов Нуржаҳон 11 марта, Норбоев Дилшод 13 марта, Бўрибоев Абдувоҳид 15 марта хатм қилган бўлсалар, ёд олган талабалардан Тешабоев Асрорда 13 та, Қўшоқов Наврўзда 15 та, Аҳмедов Абдуқодирда 30 та хатм қайд этилди.
“Назарбек” талабалар турар жойидаги Таровеҳ хатми якунланган куни мусобақада фаол бўлган талабалар номи эълон қилиниб, уларга китоб ва қимматбаҳо совғалар улашилди. Албатта, бу мукофотлар рамзий маъно касб этади. Ҳақиқий мукофот эса, иншоаллоҳ, Қиёмат куни қўлга киритилади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матубот хизмати
📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
#Ramazon_2021 #Hadis
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг: Азҳо ва Фитр кунининг рўзасидан қайтардилар».
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг: Азҳо ва Фитр кунининг рўзасидан қайтардилар».
Муслим ривоят қилган.
📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Рамазон
Мана, пoёнига етди кунларинг,
Ўтказдик ихлос-ла тун-у кунларинг.
Балким ранжигансан, бордир унларинг,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Аллоҳ сен-ла берди бизга кўп имкон,
Кундузи рўзалар, тун хатмул Қуръон.
Биз сени дўст тутдик, дўст тутдик, инон,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Ғофилмиз - билмаймиз бор нарса қадрин,
Ҳаётда кўп инсон ўйламас қабрин.
Шу сабаб билмадик бу йил ҳам қадринг,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Насиб этармикан яна кўришмоқ,
Куйдирди сендаги ўтли бир фироқ.
Ранжитдик биз сени гуноҳ-ла бироқ,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Бир йил соғинч ичра яшаймиз кутиб,
Учрашайлик яна қўлга қўл тутиб.
Насиб этсин қадр яна йил ўтиб,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Миршавкат Тўйчиев
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Мана, пoёнига етди кунларинг,
Ўтказдик ихлос-ла тун-у кунларинг.
Балким ранжигансан, бордир унларинг,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Аллоҳ сен-ла берди бизга кўп имкон,
Кундузи рўзалар, тун хатмул Қуръон.
Биз сени дўст тутдик, дўст тутдик, инон,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Ғофилмиз - билмаймиз бор нарса қадрин,
Ҳаётда кўп инсон ўйламас қабрин.
Шу сабаб билмадик бу йил ҳам қадринг,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Насиб этармикан яна кўришмоқ,
Куйдирди сендаги ўтли бир фироқ.
Ранжитдик биз сени гуноҳ-ла бироқ,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Бир йил соғинч ичра яшаймиз кутиб,
Учрашайлик яна қўлга қўл тутиб.
Насиб этсин қадр яна йил ўтиб,
Рамазон, бизлардан рози бўлиб кет!
Миршавкат Тўйчиев
📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_табриги
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларининг Ҳайит табриклари
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларининг Ҳайит табриклари
📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon_2021
Рамазон Ҳайити табриги (инглиз тилида)
🎤Алишер Жаҳонов
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Рамазон Ҳайити табриги (инглиз тилида)
🎤Алишер Жаҳонов
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси
📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!
Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.
Ҳурмат ила "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Ramazon_tabrigi
Азиз юртдошлар, дуолармиз мустажоб, муродларимиз ҳосил ва Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!