Ko'kaldosh madrasasi
6.63K subscribers
18.8K photos
2.87K videos
671 files
17.5K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Ramazon_2021 #Maqola

РАМАЗОН ҲАЙИТИ ФАЗИЛАТИ

Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати билан ойлар султони Рамазон ойининг улуғ кунларига баҳоли қудрат ибодатлар билан ўтказдик. Шу кунларга етказгани учун ўзига беҳад шукрлар, ҳамду санолар бўлсин!
Халқимиз қадимдан, Ислом дини билан мушарраф бўлган кундан бошлаб ҳайит кунларини тантанали равишда байрам қилиб нишонлаб келган. Ҳайит намозини ўқиш учун бутун шаҳар аҳли бир намозгоҳга йиғилган. Намоздан сўнг бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш, фақиру камбағалларга моддий ёрдам кўрсатиш, болаларга ҳайитлик совғалари улашиш халқимиз ичида анъанага айланган.
Ҳар йили юртимизда ҳайит куни дам олиш куни деб эълон қилиниши ану шу анъанани яна ҳам кўтаринки руҳда, ҳақиқий байрай сифатида нишонланишига сабаб бўлмоқда.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 13 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 13 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 13 май, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon_2021 #Hadis

Рамазоннинг охирги кечасининг фазлини биласизми?

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ramazon_2021 #Hadis

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги кечасида ўз умматларининг мағфират қилиниши ҳақида гапирдилар. "Эй, Аллоҳнинг Расули! У (охирги кеча) Қадр кечасими? "-дейилди. У зот: "Йўқ. Лекин амал қилувчи ўз амалини бажариб бўлса, ажри унга тўлиқ қилиб берилади", дедилар.

Аҳмад ривоят қилган.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ramazon_2021

(Саҳарлик ва ифторлик вақтлари Тошкент шаҳри учун!)

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Nazm

ЯНА ЙЎҚЛАБ КЕЛГИН БИЗНИ РАМАЗОН!

Сен сабаб тийилди ёлғон сўзлар ҳам,
Номаҳрамдан қочар бўлди кўзлар ҳам.
Ибодатда сергак турдик бизлар ҳам,
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

Иймонда забардаст бўлмоқлик учун,
Кун-у тун дуода юрмоқлик учун.
Савобли амаллар қилмоқлик учун,
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

Хайр-у саховатлар улашиб такрор,
Яхшилик йўлида курашиб такрор.
Энг эзгу ниятлар тилашиб такрор,
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

Тунлари "қоим"лик қилмоқлик учун,
Ибодатни азиз билмоқлик учун.
Аллоҳга суюкли бўлмоқлик учун,
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

Ҳар онинг ғанимат, ҳар фурсат азиз,
Яхшиликдан қолар дилда гўзал из.
Келишингни қумсаб йўлинг пойлаймиз,
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

Номингни улуғ деб, билмайлик нечун?
Ҳар берган неъматинг эзгулик учун.
Ҳамиша кўрсатиб Соф Ислом кучин,
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

Ўзинг ойлар ичра улуғ, танҳосан,
Даҳолардан ўтар буюк даҳосан.
Фурсат ўтганда ҳам такрор-такрор сан,
Яна йўқлаб келгин бизни "Рамазон"!

Қалбда қолар бўлди меҳрингдан излар,
Йил бўйи юрак чин номингни сўзлар.
Вафот этмай турсак агарда бизлар,
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

Дилларга ёвузлик етмай туриб сен...
Қалбларни гуноҳлар чертмай туриб сен...
Иймоннинг қуввати кетмай туриб сен...
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

Жаннатга савобдан қўрғон қурамиз,
Шу сабаб ҳамиша дуо қиламиз.
Насиб қилса сени кутиб турамиз,
Яна йўқлаб келгин бизни, Рамазон!

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
РАМАЗОН ТУҲФАСИ
Жамики рўзадор ака-укалар номидан азиз ва мунис, камтарин ва хокисор ўзбегим аёлларига

Дунёнинг хаёю-шарми сизники!
Ширинлик ва ҳамда гарми сизники!
Ўзбегим аёли, унутманг асло:
Тутган рўзамизнинг ярми-сизники!

Зўр-базўр турамиз саҳарга аранг,
Тайёр овқатга ҳам қиламиз таранг,
Уйғотасиз ялиниб бизларни, қаранг:
Тутган рўзамизнинг ярми-сизники!

Кундузи тенгма-тенг тўкасиз терлар,
Сизсиз қуриб битар экин-у ерлар,
Билдим, жонингизни недан қирқ дерлар:
Тутган рўзамизнинг ярми-сизники!

Аслида Аллоҳнинг раҳмати Сизсиз!
Бирингиз қайнона, келинсиз, қизсиз!
Билмадим, аҳвол не бўларди, Сизсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми-сизники!

Бу ҳақда ёзгандим, яна қайтаман,
Ташаккур айтайин қайта-қайта ман,
Кимгадир ёқмаса... баланд айтаман:
Тутган рўзамизнинг ярми-сизники!

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ramazon_2021 #Maqola

ҲАЙИТ КУНИГА ТЕГИШЛИ ОДОБЛАР
Мусулмонлар учун бир йилда икки улуғ байрам бўлиб, улар Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларидир. Ушбу хурсандчилик кунларига тегишли амаллар ва одоблар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча кўрсатмалар бор. Қуйида Рамазон ҳайитига тааллуқли амаллар баён қилинади:

1. Ғусл қилиш, мисвок ишлатиш ва хушбўйланиш.
Ҳайит намози учун ғусл қилиш суннат амал саналади. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу кунда ғусл қилганлар. Бунинг ҳикмати шуки, ҳайит намози катта жамоат билан ўқилади. Албатта, кўпчилик орасига покиза, хушбўй ҳолатда кирган одам атрофдагиларни ёқимсиз ҳид билан беҳузур қилмайди. Шу куни ғусл қилишнинг ҳадиси шарифдаги далили қуйидагича:
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ramazon_2021 #Hadis

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни (Қадр кечасини) Рамазоннинг охирги ўн (кечаси)да изланглар: тўққиз (кеча) қолганида, етти (кеча) қолганида, беш (кеча) қолганида», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ramazon_2021

(Саҳарлик ва ифторлик вақтлари Тошкент шаҳри учун!)

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#эслатма

ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ!

Нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳар бир мусулмон киши ҳайит тонгида ўзи ва болалари учун адо фитр садақасини этиши вожибдир.

Вақти:
Ҳайит куни тонг отиш пайти. Лекин бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон ойи давомида берса ҳам бўлади.

⚖️ Киши бошига бериш вожиб бўлган миқдори:
Милодий 2021 йил (ҳижрий 1442 йил) учун Фитр садақаси миқдори:

≈ 2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 80 000 (саксон минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланган.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

🤔 Кимга берилади?
Фитр садақасини закот олишга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ramazon_2021 #Fitr_sadaqasi

ФИТР САДАҚАСИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛИНАДИ?


621-САВОЛ: Фитр садақаси қандай адо қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фитр садақаси – фақирларга ғамхўрлик, уларга ҳайит кунини хурсандчилик билан ўтказишлари учун кўмакдир. Уни берганлар учун эса – Рамазонда йўл қўйилган баъзи камчиликларга каффоратдир. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадорга беҳуда ишлар ва ёмон сўзлардан покланиш бўлиши ҳамда мискинлар учун егулик бўлиши учун буюрдилар” (Абу Довуд ривоятлари).

Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар ҳайит тонгида адо этишлари вожибдир. Ана шу миқдордаги мулкка эга киши фитр садақасини ўзи ва ёш болаларидан бериши вожиб. Балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Фитр садақасининг вожиб бўлиш вақти ҳайит куни тонг отиш пайтидир. Шунинг учун, ҳайит кечаси туғилган чақалоқдан ҳам фитр садақа бериш вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун фитр садақаси вожиб бўлмайди.

Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини одамлар намозга чиқмасдан олдин беришни буюрдилар”.

Аммо бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон кириши билан берса ҳам бўлади. Лекин намозга чиқишдан олдин бериш мустаҳабдир. Фитр садақаси вожиб бўлиб, уни беролмай қолган киши зиммасидан соқит бўлмайди.

Фитр садақаси буғдой, буғдой уни ёки ёрмасидан ё майиздан ёки хурмо ё арпадан берилади. Буғдой ё унинг уни ёки ёрмасидан ва майиздан ярим соъ (тахминан 2 кг.), арпа ва хурмодан бир соъ (4кг)дир. Мазкур нарсаларнинг бирортасининг қийматини ҳам берса бўлади.

Фитр садақаси закотга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.

(“Ҳидоя”, “Ал-Мухтор”, “Мухтасарул виқоя”, “Фатҳу бобил иноя”, “Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ramazon_2021
“Назарбек” талабалар турар жойида хатм
Талабалик олдин даврим, дейишади. Нигоҳидан ўт чақнаган, илмга чанқоқлик даврининг сурурли, ёрқин дамларининг гаштини туйган талабалар бу гапни чиқарганлар. Ҳар ким бахтни ўзича ўлчаб, тасаввур қилганидек, талабалик хотиралари ҳам ҳар кимда ўзгача гавдаланади. 2021 йилнинг Рамазон кечалари “Кўкалдош” талабалари учун бир умрлик ширин хотиралар бўлиб қолиши шубҳасиз.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon_2021

Рамазон ҳайити куни бажариладиган амаллар

🎤Жалолиддин Холмўминов
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz