Ko'kaldosh madrasasi
6.23K subscribers
17.9K photos
2.64K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
ТАКБИРИ ТАШРИҚ (холис эслатма!)

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни яъни 30-июл бомдод намозидан бошлаб Ҳайтнинг тўртинчи куни яъни 3-август аср намозига қадар айтилади.

▶️30 -июл - 5 маҳал,
▶️31 -июл - 5 маҳал,
▶️01 -август - 5 маҳал,
▶️02 -август - 5 маҳал,
▶️03 -август - 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтишлик вожиб амалдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#Қурбонлик
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
Макка шаҳрида мавсумий ҳаж зиёрати бошланди

Одатда Макка шаҳрига бутун дунёдан 2,5 миллионга яқин зиёратчилар ташриф буюришади, аммо бу йил Covid-19 туфайли 10 000 кишилик чеклов қўйилди ва бу фақат қиролликда яшайдиган инсонлар учун амал қилади.

🔹Зиёратчиларга ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш талаб қилинади — Guardian

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇

t.iss.one/kukaldoshuz
Ҳаммамиз маҳзун бўламиз.
Лекин... Ким маҳзун бўлганида Аллоҳ таолони кўп зикр қилади? Сажда ва рукуъларни кўпайтиради? Осмон эшикларини тақиллатади?
Ҳақиқий мусулмон киши танглик ва маҳзунликдан мана шундай чиқиб кетади.

© Аҳмад Ийсо Маъсровий

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
ОНЛАЙН: Арафа куни Қуръон ва дуо кечасига марҳабо!

Аллоҳ таоло улуғ қилган Зулҳижжа ойида турибмиз, ушбу ойнинг аввалги ўн куни мислсиз фазилатларга бойдир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🕌 Мана шундай қутлуғ даҳаларда қилинган хатми Қуръонларнинг якуний тиловати ва дуосини муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари, уламолар ва ҳофизи Каломуллоҳлар иштирокида адо этилади.

Ушбу файзли маросимни “Uzreport” телеканали орқали шу йил 30 июль, арафа куни кечки соат 21:00 да тўғридан-тўғри кузатиб, бахраманд бўлишингиз мумкин. Шунингдек, ITV интернет телеканалидаги MuslimTV ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳам онлайн намойиш этамиз, инша Аллоҳ.

🤲 Азизлар, мана шундай дуолар мустажоб бўладиган паллаларда ўлкамизга осудалик, барака, аҳли оиламизга тан-сиҳатлик, беморларга шифои комил ва катта ташвиш бўлиб турган коронавирус касаллигини тезроқ даф бўлишини барчамиз биргалашиб, Жаноби Ҳақ таолодан илтижо қилиб сўрайлик.

❗️Эслатиб ўтамиз, халқимиз томонидан ушбу кунларда якунига етказилаётган хатми Қуръонлар саноғини 78-150-33-44 телефон рақамли Кол-марказ орқали туну кун қабул қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Takbiri tashriq qaysi kunlari aytiladi va kimlarga vojib

#takbiri_tashriq

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
#Қурбонлик
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

(«Яҳшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир» Улашинг! Ажрингизни олинг!)

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яҳшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг оҳирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар уҳламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , уҳламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозины ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
#Муҳим_эслатма
#Арафа
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича:
"Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳдан умид қиламан, Арафа куни рўзаси ўтган ва келаси йилдаги (гуноҳлар)га каффорат бўлади” деганлар
(Муслим ривояти).
Каналимизга аъзо бўлиш учун
қуйидаги линкни босинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.
Аҳмад ибн Ҳанбал

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

@kukaldoshuz
036 Йаасийн
Абдулбосит Қобилов

Ёсин сурасининг фазилати


Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
#КУН_ОЯТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
#Саҳарлик_Ифтор_вақтлари
30 июль Тошкент вақти билан:

Оғиз ёпиш: 03:44;
Оғиз очиш: 19:42

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа):

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7). Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

#Саҳарлик_Ифтор_вақтлари
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#ТАКБИРИ_ТАШРИҚ
(холис эслатма!)

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни яъни 30-июл бомдод намозидан бошлаб Ҳайтнинг тўртинчи куни яъни 3-август аср намозига қадар айтилади.

▶️30 -июл - 5 маҳал,
▶️31 -июл - 5 маҳал,
▶️01 -август - 5 маҳал,
▶️02 -август - 5 маҳал,
▶️03 -август - 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтишлик вожиб амалдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун линкни босинг ! 👇
t.iss.one/kukaldoshuz
#ТАШРИҚ ТАКБИРЛАРИ

Арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг асригача мустаҳаб бўлган жамоат ила адо этилган ҳар фарзнинг ортидан миср*да муқим бўлган киши, эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу! Валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ва лиллааҳил ҳамд»ни айтиш вожибдир.

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад «Ташриқ кунларининг охирги асригача» деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди.

Миср - энг катта масжидига аҳолиси сиғмайдиган аҳоли яшайдиган жойдир. Бу каби истиқомат масканлари авваллари «шаҳар» дейилган. Аммо ҳозирги кичикроқ қишлоқлар ҳам аввалги шаҳарлардан катта бўлиб қолган. Мазкур иборадаги «аҳоли»дан мурод, Жумъа намози ўқиши фарз бўлган аҳолидир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Кифоя" китобидан

Арафа кунининг бамдодидан 23 вақт намозгача, намоздан кейин бир мартадан такбири-ташриқ айтиш жамоат билан намоз ўқиган кишилар зиммасига вожиб.

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/kukaldoshuz
Оиша розияллоҳу анҳо айтди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арофат куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Албатта, У зот яқинлашиб келади ва фаришталар олдида улар билан фахрланиб: «Анавилар нимани ирода қилдилар?» дейди», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Каналимизга аъзо бўлиш учун
қуйидаги линкни босинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/kukaldoshuz