“Қачонки, иш битгач (яъни жаннат аҳли жаннатга, дўзахилар дўзахга ҳукм қилингач), шайтон дейди: «Аллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен ҳам ваъда бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига) чорладим. Сизлар менга ижобат этдингиз” (Иброҳим сураси, 22-оят).
8. Исроф қилувчилар шайтоннинг биродарларидир.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُورًا
яъни: “Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро сураси, 27-оят).
9. Шайтон инсонга ёлғон ваъдалар - ғурур беради.
Қуръони каримда шундай дейилади:
“Улардан кучинг етган кимсани овозинг (васвасанг) билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт, бойликлари ва фарзандларида уларга шерик бўл (уларни ҳаромдан орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъда бер!». Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов нарсаларнигина ваъда қилур” (Исро сураси, 64-оят).
10. Шайтон инсонга кофир бўлишни буюради, кофир бўлгач эса, мен сендан безорман деб ташлаб қочади.
Қуръони каримда шундай дейилади:
كَمَثَلِ الشَّيْطَانِ إِذْ قَالَ لِلْإِنْسَانِ اكْفُرْ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِنْكَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ
яъни: “(Улар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Қайсики, у инсонга: «Кофир бўл!» – дейди. Бас, қачонки, (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга): «Мен сендан безорман. Зеро, мен (барча) оламлар Парвардигори – Аллоҳдан қўрқаман», – дейди (ва инсонни тарк этади)” (Ҳашр сураси, 16-оят).
Эътибор бериб қаралса, шайтон ҳийлаларидан қутилиш йўллари мазкур оятларнинг баъзиларида зикр қилинган. Айримларининг чоралари эса бошқа оят ва ҳадисларда келади. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

#Аллоҳ_Арроҳийм
Солиҳлардан бирининг ўлими яқинлашганида онаси йиғлади. Шунда фарзанд: "Онажон! Агар ҳисоб китобим сизнинг қўлингизда бўлганида менга нима қилар эдингиз?" деди. Онаси: "Раҳм қилган бўлардим", деди. Шунда фарзанд: "Аллоҳ менга нисбатан сиздан ҳам раҳмлироқдир", деди.
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун қуйидаги линкни босинг👇
t.iss.one/kukaldoshuz

Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy

МУЛКИДА БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо_сотиқ
❓245-САВОЛ: Бир одам салонга Дамас олиш учун навбатга ёзилган ва 85% тўловни тўлаган. Машина чиқмасдан олдин бошқа шахсга сотиб пулини бошқа машинага тўлов қилиб қўйибди. Шу савдо дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу савдо дуруст эмас, чунки бу ерда киши ўзининг мулки бўлмаган нарсани сотмоқда.
Динимизда, пулни нақд бериб, маҳсулотни кейин етказиб бериш савдосини "салам" савдоси дейилади (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: https://t.iss.one/diniysavollar/398.). Агар машинани 100% тўлови қилинганда салам савдосига тўғри келарди, лекин шунда ҳам салам маҳсулот (товар)ини қўлга олмасдан ўзгага сота олмайди. Бундан ташқари барча савдоларга тегишли қуйидаги умумий қоида бор:
لا يجوز بيع المنقول قبل القبض، ويجوز بيع العقار قبل القبض
яъни: “Кўчадиган маҳсулотларни (сотувчи ва харидор савдо битимини тузган бўлсада) қўлга киритишдан аввал сотиш жоиз эмас. Кўчмас мулкларни эса қўлга олмасдан ҳам сотиш жоиз”.
Салам савдосида пулнинг ҳаммасини сотувчи ва харидор ажралиб кетишларидан аввал тўланиши керак. Агар пулнинг бир қисми тўланса, бўлинадиган нарсаларда (масалан арпа, буғдой), маҳсулотнинг пули тўланган қисмида салам дуруст бўлади ва пули тўланмаган қисмида эса ботил бўлади (“Ҳидоя”, “Ихтиёр” ва “Мухтасарул виқоя” китоблари).
Саволдаги каби бўлинмайдиган маҳсулот, яъни автомашинага тўлиқ эмас 85% тўлов қилгани учун салам савдоси фосид бўлиб, токи машина салонга келиб, харидор қолган 15% ни тўлагунча бу фақат бир ваъдалашув бўлиб туради. Ваъдалашувнинг ўзи билан машина харидорнинг мулкига кирмайди. Мулкида бўлмаган нарсани эса сотиш дуруст эмас.
Демак, харидор ҳали мулкига кирмаган ёки қўлига олмаган машинани бошқа шахсга сотиши ботил (бекор) савдо бўлиб, бу савдода сотувчининг пулга, харидорнинг машинага эга бўлиши каби ҳукмлар юзага чиқмайди. Сотувчининг қўлидаги машинанинг пули омонат бўлиб туради ва уни эгасига қайтариш керак бўлади.
Бу масалага ечим сифатида шуни таклиф қилиш мумкинки, биринчи шахс ё машина чиқишини кутиб, уни қўлга киритгандан кейин ўзгага сотсин, ёки бошқа шахсдан кераклича қарз олиб уни яна бошқа машинага тўлайди. Биринчи машинаси чиққанда қарз берган кишига, ўзаро келишув ва розилик билан, қарзини машина билан ўтайди. Валлоҳу аълам.

“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#савдо_сотиқ
❓224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw

036 Йаасийн
Абдулбосит Қобилов
Йаасийн сураси

Уламолар ила алоқа боғланг.
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Шунга кўра, “Эй, Биродар! Бугунги кун мавлавий (домла)лари барчаси айнан шундай бўладилар. Бугунги кун уламоларининг аҳволи шу” деб ташвиқот қилишлик ва уламоларни бадном қилиб юришлик ҳам ҳозирги даврнинг бир модаси бўлиб қолди. Бу айнан динсиз одамларнинг иш услубидир. Чунки улар токи мавлавий (домла) ва уламоларни бадном қилмагунимизча, бу қавмни жоҳил ва гумроҳ қила олмаймиз. Қачонки, уламолардан бу қавмни алоқасини бузиб юборсак, шунда одамлар бизнинг соямизда бўладилар. Қандай ҳохлсак, уларни шундай жоҳил қилиб юраверамиз деб биладилар. Менинг падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдиларки, қачонки, чўпон подадан алоқани узиб юборса, унда бўри учун эркинлик бўлади. У қандай ҳохласа подани шундай тутиб ейди. Динсиз одамларнинг иши ҳам айнан шундай уламоларни бадном қилишдир. Лекин, диндор одамларда ҳам бу мода пайдо бўлиб боряпти. Улар ҳам ҳар доим: “Эй, Жаноб! Уламоларнинг аҳволи шу” дея уларни ҳақоратлаб ва беобрў қилиб юраверадилар. Уларнинг мажлислари бундай гаплар ила тўшиб тошади. Ваҳоланки, бу гаплардан хеч фойда йўқ. Фақат шу бўладики, одамларни уламолардан ёмон гумонда қилиб қўйсангиз, у ҳолда сизга шариъат аҳкомларини ким айтиб беради? Энди, айнан шайтон сизга, бу ҳалол, бу ҳаром деб шариъат масалаларини айтади. Кейин сиз унинг кетидан юрасиз ва жоҳил бўлиб қоласиз. Шунинг учун уламолар гарчи беамал бўлиб кўринсалар ҳам, уларни асло бундай таҳқирламанг. Балки, уларнинг ҳаққига дуо қилинг. Сиз унинг ҳаққига дуо қилсангиз, унда илм бор, сизнинг дуоингиз баракотидан инша Аллоҳ бир кун у албатта тўғри йўлга қайтиб олади.
“Ижтимоъий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар” китобидан. 59-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси

Forwarded from Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига асосан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.
Манба: "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" дастури
Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати
@dinqumita обуна бўлинг

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.
6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.
7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.
8. Бировдан раҳмат кутма.
9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.
10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.
13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Бало - дуога ундайди.
16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.
18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.
19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.
21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.
22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.
24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.
25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.
26. Қайғу дуоларини кўп айт.
27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.
28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.
29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.
30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.
📚Шайх Оиз Ал-Қарний.
Манба @mehrob_uz
Каналга уланиш👇
@kukaldoshuz

ҚИЁМАТДА ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИР БИРИНИ КЎРАДИМИ?
#ақида
❓246-САВОЛ: Қиёматда опа-сингиллар бир-бирини кўрмайди деган гап эшитдим. Шу гап ростми. Буни ҳеч ким билмайдику, бунга ишонсак гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Охиратдаги ҳолатларни ҳеч ким ўзича билиб ололмайди, чунки у ғайб оламига тегишли илмдир. Лекин Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билдирган бўлса, унга имон келтириб, айтилганидек бўлишига ишонамиз. Ҳақиқатан ҳам тўғрини қўйиб, нотўғри гапга ишониш гуноҳкорликка сабаб бўлади.
Қиёмат куни бир оила аъзолари, хусусан опа-сингиллар бир-бирларини кўрмайдилар деган гап нотўғри. Чунки бир нечта оят карима ва ҳадиси шарифларда улар ўзаро учрашишларига далил ва ишоралар бор.
Охиратда яқин қариндошларнинг кўришиши икки ҳолатда бўлади. Биринчиси – ҳали одамларнинг жаннат ёки дўзахга кириши маълум бўлмасдан ва ҳисоб-китоб бошланмасдан аввал. Иккинчиси – ҳисоб китобдан кейинги, агар нажот топишса, жаннатдаги учрашув.
Қиёматдаги ҳолат биз тасаввур қилганимизданда даҳшатли бўлганидан, ҳамма ўзини ҳолидан ташвишда бўлади, у ерда бировни ўйлашга мажол бўлмайди. Бунинг устига оила аъзолари, яқин қариндошлар ўзаро ҳақларини талаб қилиб қолишидан қўрқиб, бир-бирларидан қочадилар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ
яъни: “Бас, қачонки, (қулоқларни) кар қилувчи (чинқириқ) келганда (Сур иккинчи марта чалинганда), ўша куни киши ўз биродаридан қочур. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотини ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур” (Абаса сураси, 33-37-оятлари).
Ҳатто Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, одамлар ялангоёқ, ялонғоч тириладилар, лекин Қиёматнинг даҳшатидан бир-бирларига қараш хаёлларига ҳам келмайди. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Жаннат Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати бўлиб, унда банданинг хаёлидан ўтмаган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматлар ва хурсандчиликлар бор. Ҳисоб-китоб тугагач, нажот топган кишилар, албатта, яқинларини излаб қолади. Жаннатда ота-она, фарзанд ва яқинлар билан бирга бўлиш ҳам катта хурсандчилик, кўз қувончи ҳисобланади. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
وَالَّذِينَ آَمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ
яъни: “Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” (Тур сураси, 21-оят).
Ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Бу оятнинг тафсирида баъзи муфассирлар: “Бу оятнинг маъноси - имон келтирган зотларга фарзандлари имон билан эргашса, агарчи амалда оталарига ета олмаган бўлсалар ҳам, жаннатда фарзандларини уларга мартабада етказдик (қўшиб қўйдик). Бу иш оталарининг ҳурматидан бўлади ва бу сабабли оталарнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди” – деганлар” (“Тафсири Табарий” китоби).
Мўътабар тафсир китобларда, балоғат ёшига етмасдан вафот этган болаларни жаннатда ота-оналари билан бирга бўлиши зикр қилинган.
Демак, жаннатда ота-оналар, фарзандлар ва яқинлар бирга бўлиш учун дунёда улар бир-бирларига ҳақ йўлда ёрдамчи бўлишлари, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб, туришлари лозимдир. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#ақида
❓246-САВОЛ: Қиёматда опа-сингиллар бир-бирини кўрмайди деган гап эшитдим. Шу гап ростми. Буни ҳеч ким билмайдику, бунга ишонсак гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Охиратдаги ҳолатларни ҳеч ким ўзича билиб ололмайди, чунки у ғайб оламига тегишли илмдир. Лекин Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билдирган бўлса, унга имон келтириб, айтилганидек бўлишига ишонамиз. Ҳақиқатан ҳам тўғрини қўйиб, нотўғри гапга ишониш гуноҳкорликка сабаб бўлади.
Қиёмат куни бир оила аъзолари, хусусан опа-сингиллар бир-бирларини кўрмайдилар деган гап нотўғри. Чунки бир нечта оят карима ва ҳадиси шарифларда улар ўзаро учрашишларига далил ва ишоралар бор.
Охиратда яқин қариндошларнинг кўришиши икки ҳолатда бўлади. Биринчиси – ҳали одамларнинг жаннат ёки дўзахга кириши маълум бўлмасдан ва ҳисоб-китоб бошланмасдан аввал. Иккинчиси – ҳисоб китобдан кейинги, агар нажот топишса, жаннатдаги учрашув.
Қиёматдаги ҳолат биз тасаввур қилганимизданда даҳшатли бўлганидан, ҳамма ўзини ҳолидан ташвишда бўлади, у ерда бировни ўйлашга мажол бўлмайди. Бунинг устига оила аъзолари, яқин қариндошлар ўзаро ҳақларини талаб қилиб қолишидан қўрқиб, бир-бирларидан қочадилар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ
яъни: “Бас, қачонки, (қулоқларни) кар қилувчи (чинқириқ) келганда (Сур иккинчи марта чалинганда), ўша куни киши ўз биродаридан қочур. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотини ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур” (Абаса сураси, 33-37-оятлари).
Ҳатто Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, одамлар ялангоёқ, ялонғоч тириладилар, лекин Қиёматнинг даҳшатидан бир-бирларига қараш хаёлларига ҳам келмайди. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Жаннат Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати бўлиб, унда банданинг хаёлидан ўтмаган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматлар ва хурсандчиликлар бор. Ҳисоб-китоб тугагач, нажот топган кишилар, албатта, яқинларини излаб қолади. Жаннатда ота-она, фарзанд ва яқинлар билан бирга бўлиш ҳам катта хурсандчилик, кўз қувончи ҳисобланади. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
وَالَّذِينَ آَمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ
яъни: “Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” (Тур сураси, 21-оят).
Ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Бу оятнинг тафсирида баъзи муфассирлар: “Бу оятнинг маъноси - имон келтирган зотларга фарзандлари имон билан эргашса, агарчи амалда оталарига ета олмаган бўлсалар ҳам, жаннатда фарзандларини уларга мартабада етказдик (қўшиб қўйдик). Бу иш оталарининг ҳурматидан бўлади ва бу сабабли оталарнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди” – деганлар” (“Тафсири Табарий” китоби).
Мўътабар тафсир китобларда, балоғат ёшига етмасдан вафот этган болаларни жаннатда ота-оналари билан бирга бўлиши зикр қилинган.
Демак, жаннатда ота-оналар, фарзандлар ва яқинлар бирга бўлиш учун дунёда улар бир-бирларига ҳақ йўлда ёрдамчи бўлишлари, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб, туришлари лозимдир. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
#НАСИҲАТ
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: «Илмни уч нарса учун ўрганманглар: нодонлар билан тортишиш, фақиҳлар билан баҳслашиш ёки инсонларнинг юзларини ўзларингизга қаратиб олиш учун. Сиз гапирадиган сўзингиз ва қиладиган ишингиз билан Аллоҳ таоло хузуридаги нарсани талаб қилинг. Чунки, у боқий ва бошқаси ўткинчидир! »
(Ибн Абдулбарр "Жомеъу баянил илм ва фадлиҳи" китобида зикр қилган 1-жуз/176-бет)
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: «Илмни уч нарса учун ўрганманглар: нодонлар билан тортишиш, фақиҳлар билан баҳслашиш ёки инсонларнинг юзларини ўзларингизга қаратиб олиш учун. Сиз гапирадиган сўзингиз ва қиладиган ишингиз билан Аллоҳ таоло хузуридаги нарсани талаб қилинг. Чунки, у боқий ва бошқаси ўткинчидир! »
(Ибн Абдулбарр "Жомеъу баянил илм ва фадлиҳи" китобида зикр қилган 1-жуз/176-бет)
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади.
Расулуллоҳ с.а.в. :
«Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқишнинг савобини билишганида эди, унга эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»,
дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Манба: Риёзус солиҳийн
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун қуйидаги линкни босинг👇
t.iss.one/kukaldoshuz
Расулуллоҳ с.а.в. :
«Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқишнинг савобини билишганида эди, унга эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»,
дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Манба: Риёзус солиҳийн
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун қуйидаги линкни босинг👇
t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
ЭҲРОМДАН ЧИҚИШДА СОЧНИ ҚАНЧА МИҚДОРДА ҚИСҚАРТИРИЛАДИ?
#Ҳаж_умра
❓247-САВОЛ: Умра зиёратига борганимизда эҳромдан чиқиш асносида бошни турли жойларидан бир нечта соч толаларини қисқартириб, эҳромдан чиқиш ҳолатларига гувоҳи бўлдик. Аслида сочни энг камида қанча миқдорда қисқартириш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳаж ёки умра амалларини тугатгандан кейин, сочнинг ҳар жойига бир неча қайчи уриб қўйиш билан киши эҳромдан чиққан бўлмайди. Ё сочнинг ҳаммаси олинади, ёки сочининг ҳамма жойидан бармоқнинг бир бўғини миқдорида (тахминан 3 см) қисқартирилади. Аёллар учун фақат қисқартириш бор. Улар ҳамма сочини жамлаб, учидан бир бўғин узунлигида қисқартиради.
Жумҳур уламо наздида ҳаж ёки умрада сочни олдириш ёки қисқартириш савобли ибодатдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
{ لَتَدْخُلُنَّ الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ إِنْ شَاءَ اللَّهُ آمِنِينَ مُحَلِّقِينَ رُءُوسَكُمْ وَمُقَصِّرِينَ }
яъни: “Масжидул-ҳаромга эмин-эркин, бошларингизни (сочларингизни) қирдирган ва (ёки) қисқартирган ҳолларингизда қўрқмасдан кирурсиз, иншоаллоҳ” (Фатҳ сураси, 27-оят).
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам coчини oлдиpгaнлapгa paҳмaт вa мaғфиpaт cўpaб yч мapтa, қиcқapтиpгaнлapгa эса биp мapтa дyo қилгaнлap. Шунинг учун coчни тўла oлдириш қисқартиришдан aфзал бўлади.
Соч олдириш ёки қисқартириш ҳажда ҳaйит кyни тoш oтиб, қypбoнлик cўйиб бўлгaндaн кейин, умрада эса тавоф ва саъйни қилиб бўлгандан кейин бажарилади.
“Раддул муҳтор” китобида эҳромдан чиқишда соч олдириш ҳақида шундай дейилади:
( قَوْلُهُ بِأَنْ يَأْخُذَ إلَخْ ) قَالَ فِي الْبَحْرِ : وَالْمُرَادُ بِالتَّقْصِيرِ أَنْ يَأْخُذَ الرَّجُلُ وَالْمَرْأَةُ مِنْ رُءُوسِ شَعْرِ رُبُعِ الرَّأْسِ مِقْدَارَ الْأُنْمُلَةِ كَذَا ذَكَرَهُ الزَّيْلَعِيُّ ، وَمُرَادُهُ أَنْ يَأْخُذَ مِنْ كُلِّ شَعْرَةٍ مِقْدَارَ الْأُنْمُلَةِ كَمَا صَرَّحَ بِهِ فِي الْمُحِيطِ .وَفِي الْبَدَائِعِ قَالُوا : يَجِبُ أَنْ يَزِيدَ فِي التَّقْصِيرِ عَلَى قَدْرِ الْأُنْمُلَةِ حَتَّى يَسْتَوْفِيَ قَدْرَ الْأُنْمُلَةِ مِنْ كُلِّ شَعْرَةٍ بِرَأْسِهِ لِأَنَّ أَطْرَافَ الشَّعْرِ غَيْرُ مُتَسَاوِيَةٍ عَادَةً .قَالَ الْحَلَبِيُّ فِي مَنَاسِكِهِ وَهُوَ حَسَنٌ ا هـ وَفِي الشُّرُنْبُلَالِيَّةِ : يَظْهَرُ لِي أَنَّ الْمُرَادَ بِكُلِّ شَعْرَةٍ أَيْ مِنْ شَعْرِ الرُّبُعِ عَلَى وَجْهِ اللُّزُومِ وَمِنْ الْكُلِّ عَلَى سَبِيلِ الْأَوْلَوِيَّةِ
яъни: “ “Баҳрул муҳит” китоби муаллифи айтадилар: “Сочни қисқартириш дегани – эркак ва аёл (камида) бошнинг тўртдан бир қисмидаги сочнинг учидан бармоқ бўғини миқдорича олишдир. Имом Зайлаъий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар. Унинг муроди ҳар бир соч толасидан бир бўғин миқдорича олишдир. Буни “Муҳит” китоби муаллифи очиқ айтганлар”. “Бадоиъус саноеъ” китобида айтилади: “Сочни қисқартиришда ҳар бир соч толасидан олинадиган миқдор тўлиқ бўлиши учун бир бўғин миқдоридан зиёда қилиш вожибдир. Чунки одатда сочнинг ҳамма томони бир хил бўлмайди (баъзи жойлари бир бўғиндан калта бўлиши мумкин)”.
Имом Ҳалабий раҳимаҳуллоҳ “Маносик” номли китобларида шу иш (бир бўғиндан зиёдароқ олиш)ни яхши деб билганлар. Шурунбулолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга равшан бўлгани шуки, ҳар бир соч толасидан (бир бўғин) олинади дегани, сочнинг тўртдан бир қисмидан бир бўғин олиш бўлиб, бу вожиб. Бошдаги ҳамма сочдан олиш эса авлодир”.
Агар соч бир бўғиндан қисқа бўлса, уни қисқартириб бўлмайди, балки ҳаммасини олдириш вожиб бўлади. Соч олдириб эҳромдан чиққач, мўйлаб ва тирноқларни олиш ҳам мустаҳабдир. “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَإِذَا جَاءَ وَقْتُ الْحَلْقِ وَلَمْ يَكُنْ عَلَى رَأْسِهِ شَعْرٌ بِأَنْ حُلِقَ قَبْلَ ذَلِكَ أَوْ بِسَبَبٍ آخَرَ ذَكَرَ فِي الْأَصْلِ أَنَّهُ يُجْرِي الْمُوسَى عَلَى رَأْسِهِ
“Соч олдириш вақти келганда бошда соч бўлмаса, масалан олдинроқ олдирган, ё бошқа сабаб билан тушиб кетган бўлса, бошига устара (ёки соч олиш машинкаси)ни юритиб қўйилаверади”. Эҳромдан чиқмоқчи бўлган кишининг бошига, энг саҳиҳ қавлга кўра, соч бўлмаган ҳолатда ҳам устарани юритиб қўйиш вожиб ҳисобланади (“Фатовои ҳиндия” китоби).

Демак, эҳромдан чиқишда сочнинг уч-тўрт жойига қайчи уриб қўйиш билан вожиб бўлган соч олдириш амали бажарилган (яъни, эҳромдан чиққан) бўлмайди ва кейин ҳожи эҳромда ман қилинган ишларни қилиши билан жиноят юзага чиқиб, гоҳида жонлиқ сўйишга тўғри келади. Балки сочни ҳаммасини олдириш ёки сочининг ҳамма жойидан бир бўғин миқдорича қисқартириш вожибдир. Каттагина маблағ ва жисмоний машаққатлар эвазига қилинадиган ҳаж ва умра ибодатларини озгина бепарволик билан нуқсонли қилиб қўймайлик. Ибодатларимиз шариатга мувофиқ бўлиши учун ғайрат ва ҳиммат кўрсатайлик. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
🌹Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🌹Қалбимизни кенг;
🌹Қадримизни баланд;
🌹Сўзимизни олий;
🌹Ҳаётда муваффақиятли;
🌹Охиратда саодатли;
🌹Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🌹Қарзларимизга нажот;
🌹Ризқимизга кенглик;
🌹Кунимизга барака;
🌹Бандаларига суюмли қилиб;
🌹Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🌹Дунёда муборак;
🌹Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
🤲Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!
۩•┈•┈┈•┈•❁✿❁•┈•┈┈•┈•۩
Яқинларингизга ҳам улашинг
© ➤ @kukaldoshuz
✅Kanalga a'zo bo'ling📲⤵️

Ёсин сурасининг фазилати
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
Telegram
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
Forwarded from Muslim.uz
Жумодал аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/18302
@muslimuzportal | Muslim.uz

Фарзандларига дин ўргатишликнинг мукофоти.
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг халфалари, Мавлоно Масийҳуллоҳ Хон Жалолободий ҳазратлари бир воқеани шундай баён қиладилар:
"Бир киши вафот этди. Унинг аёли ҳар куни тушида уни дўзахда ёнаётганини кўраверди. Беш-олти кун кетма-кет оловда ёнаётганини кўрди. Бир куни у аёл фарзандини мактабга олиб борди ва қори жанобларига: Менинг ўғлимга Қуръони каримни ўргатинг деди. Қори жаноблари: Ўқи, ўғлим! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алиф, ба, та, са....деди. Ўша кеча аёл эрини жаннатда сайр қилаётганини кўрди ва: Сиз жаннатга қандай кирдингиз? дея сўради. У шундай дея бошлади: Менинг ўғлим мактабда бисмиллаҳни ўқиб, ар-Роҳманир Роҳийм деганида, Аллоҳ таъолонинг раҳмати жўшиб кетди ва дўзах фаришталарига шундай ҳукм қилди: "Бугун унинг боласи Менинг Роҳман ва Роҳийм исмимни тилга оляпти. Мен эса унинг отасини дўзахда ёқайинми? Бас, дўзахдан озод қилиб юборди".
Ҳа, Қуръон таълимининг даражаси бу! Фарзандларини ҳофизи каломуллоҳ қиладиган ва уларга Қуръони каримни ва дини исломни ўргатадиган кишилар баракотлидирлар. Айни шундай фарзандлар ота-она тириклик вақтида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам корларига ярайди.
"Авлаад кў дийн на сикҳаанэ ка вабаал" - Фарзандларга дин ўргатмасликнинг офати - китобидан. 20-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.
Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
яъни: “Мусибат эгасига таъзия билдириш яхши (савобли) ишдир (“Заҳийрия” китоби). Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ (Имом Абу Ҳанифадан) ривоят қиладилар: “Ким маййитнинг аҳлига бир марта таъзия билдирган бўлса, иккинчи марта яна таъзия билдириши лозим бўлмайди (“Музмарот” китоби)”. Таъзиянинг вақти вафот этгандан токи уч кунгача. Ундан кейин таъзия билдириш макруҳ бўлади. Лекин таъзия билдирувчи ёки таъзияни қабул қилувчи (сафар ёки бошқа сабабли таъзия кунларида) йўқ бўлса, уч кундан кейин ҳам таъзия билдирса, зарари йўқ. Таъзия дафндан кейин бўлиши дафндан аввал бўлишидан яхшироқ. Бу маййитнинг яқинларида қаттиқ жазава (безовталик, сабрсизлик) кузатилмаганда бўлади, агар қаттиқ жазава бўлса, таъзия дафндан аввал билдирилади. Таъзияни маййитнинг барча яқинлари; катта, кичик, эркак ва аёлга билдириш мустаҳабдир. Лекин ёш аёлга фақат маҳрамларигина таъзия билдиради (“Сирожул ваҳҳож” китоби). Таъзия эгасига қуйидаги сўзларни айтиш мустаҳаб: “Маййитингиз (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ мағфират қилсин, гуноҳларидан кечсин, раҳматига олсин. Сизга унинг вафоти сабаб сабр ва ажр берсин” (“Музмарот” китоби). Энг яхшиси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларидир:
إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى
яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Мусулмон кишининг кофир (мусулмон бўлмаган, ғайридин) қариндоши вафот этса: “Аллоҳ ажрингизни улуғ қилсин, азангизни чиройли қилсин”, – дейилади. Кофир кишининг мусулмон қариндоши вафот этса: “Аллоҳ азангизни чиройли қилсин, маййитингизни мағфират қилсин”, – дейилади. Унга, Аллоҳ ажрингизни улуғ қилсин, дейилмайди (“Сирожул ваҳҳож” китоби)” (“Фатавои ҳиндия”, Намоз китоби, 21-боб “Жаноиз”).
"Раддул муҳтор" китобида "Наводир" китобидан ривоят қилиб шундай дейилади:
جَارٌ يَهُودِيٌّ أَوْ مَجُوسِيٌّ مَاتَ ابْنٌ لَهُ أَوْ قَرِيبٌ يَنْبَغِي أَنْ يُعَزِّيَهُ وَيَقُولَ أَخْلَفَ اللَّهُ عَلَيْك خَيْرًا مِنْهُ وَأَصْلَحَك
яъни: "Яҳудий ёки мажусий қўшнининг ўғли ёки қариндоши вафот этса, унга шундай таъзия билдириш керак бўлади: "Аллоҳ сенга бундан яхшиси (яъни, мусулмон фарзанд)ни берсин ва сени (Ислом билан) ислоҳ қилсин".".
Демак, Исломда моддий қийинчиликка учраган кишиларга ёрдам бериш қанчалик муҳим бўлса, маънавий жиҳатдан мушкил аҳволга тушганларга ҳам тасалли бериш, таъзия билдириш шунчалик аҳамиятли. Бундай амаллар динимизнинг ўзаро ҳамкорлик, ҳамдардалик ва муҳаббат устига қурилганини билдириб туради. Валлоҳу аълам.