QR Suw xojalig'i ministrligi
1.24K subscribers
4.53K photos
800 videos
61 files
2.35K links
Rasmiy veb-sayt: www.krminwater.uz

Qaraqalpaqstan Respublikasi Suw xojalig'i ministrligi rasmiy kanali
@qrsxm_murajat_bot
Download Telegram
Сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар кўриб чиқилди

👉 https://xs.uz/uzkr/89389

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар кўриб чиқилди

📍
https://uza.uz/posts/432218

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
“МЕҲР ҲАРАКАТИ”ДА СУВЧИЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ҚИЛМОҚДА

Маълумки, бугунгидек совуқ об-ҳавода оғир шароитларда истиқомат қилаётганларга янада қийин бўлади. Шу боис бу каби қийин шароитда яшаётган фақароларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида Қорақалпоғистонда “Меҳр ҳаракати” бошланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев ташаббуси билан бошланган мазкур ҳаракат доирасида барча туманлардаги шароити оғир, яшаш учун оддий талабларга ҳам жавоб бермайдиган хонадонлар рўйхати шакллантирилди ва вазирликлар ҳамда корхона-ташкилотларга бириктирилди. Шунга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев Қораўзак туманида оғир шароитларда яшаётганлар рўйхатига киритилган фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларнинг турмуш шароитлари ҳақида суҳбатлашди.

Батафсил: 👇

https://krminwater.uz/09/12/2022/1684/
Расмий телеграм каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/krminwater/
9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни
🔻2003 йил 31 октябрда Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган.
🔻Конвенциянинг мақсади янада самарали ва таъсирчан равишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ҳалоллик ва содиқлик, масъулиятлилик ҳамда оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни талаб даражасида бошқаришни рағбатлантириш кабилардан иборат.
🔻Ўзбекистон Республикаси 2008 йилдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясига қўшилган. Бугунга келиб 172 давлат мазкур Конвенцияга аъзо ҳисобланади.
🔻Айтиш керакки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонлаб келинмоқда.


Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2836

Ахборот хизмати
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК СУВЧИЛАР МУКОФОТЛАНДИ

Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Қорақалпоғистондаги бир гуруҳ сув хўжалиги ходимлари мукофотланди.

➡️ Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Бахтияр Жузбаев,

➡️ вазирлик ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция бўлим бошлиғи Кенесбай Темирханов,

➡️ Амударё тумани ирригация бўлимининг 2-тоифали муҳандис-гидротехниги Зулхумор Дусимбетова

✍️ «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2840
БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН СУВЧИЛАР МУКОФОТЛАНДИ

Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Қорақалпоғистондаги бир гуруҳ сув хўжалиги ходимлари мукофотланди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигида соҳа ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири А.Реимбаев сўз олиб, соҳа ходимларини байрам билан қутлади ҳамда мукофотланганларга кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Батафсил: 👇

https://krminwater.uz/10/12/2022/1690/

Расмий телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

https://t.iss.one/krminwater/
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
«ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ» ЎТКАЗИЛДИ

Тадбир 9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда вазирлик марказий аппарати, вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларидан таклиф этилган масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, вазирлик тизимида кўрилаётган чора-тадбирлар ва навбатдаги вазифалар ҳақида маърузалар тингланди.
Жумладан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ойбек Абдуғаниев коррупциянинг жамият ривожига тўсиқ бўлувчи иллат эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда унга барҳам бериш бўйича республикамизда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
- Сув хўжалиги вазирлигида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низом, вазирлик ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти, шунингдек, регламент ва йўриқномалар, коррупциявий хатарларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича “Йўл харитаси”дан иборат жами 10 та ҳужжат ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Айни пайтда мазкур ҳужжатлар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб борилмоқда, - дейди вазирликнинг Ички аудит ва комплаенс назорат бошқармаси бош мутахассиси Шокир Кулимбетов.
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги «Очиқ эшиклар куни» тадбирида мавзуга тегишли кўплаб саволларга жавоблар берилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ахборот хизмати
"Халқ сўзи" газетасининг бугунги (10 декабрь) сонида Қорақалпоғистонда ўтказилаётган "Меҳр ҳаракати" ҳақида ёритилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев тадбир дорасидаги ишлар ҳақидаги интервьюси келтирилган.
Сув хўжалиги ходимлари қўшимча рағбатлантирилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари қўшимча рағбатлантирилмоқда.
Бунда сув хўжалиги объектлари атрофидаги ҳимоя зоналари ҳамда ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишчи-ходимларга бепул тарқатилмоқда.

Батафсил: 👇

https://krminwater.uz/10/12/2022/1695/
Расмий телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

https://t.iss.one/krminwater/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СОВУҚ КУНЛАРДА ҲАМ КАНАЛЛАРНИ ТОЗАЛАШ ДАВОМ ҚИЛМОҚДА

Мамлакатимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво аграр соҳадаги айрим тармоқларда ишни давом қилдириш имконини бермаяпти. Лекин, юртимизнинг шимолий қисмидаги Қорақалпоғистон Республикасида бошқа ҳудудларга нисбатан ҳаво-ҳарорати анча паст, яъни совуқ бўлишига қарамай ҳудуддаги ирригация тармоқларини тозалаш ишлари бир зум тўхтамаяпти.
Шу йилнинг 9 декабрь куни Гидрометеорология хизматининг хабарида Қўнғирот туманидаги «Рәўшан» мини метеорологик станцияси -23 градус совуқ температурани кўрсатгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Мобиль репортаж усулида тайёрланган видеолавҳада тупроқнинг 25-30 сантиметргача музлаганини кўриш мумкин. Лавҳа Қонликўл туманидаги “Ажинияз” хўжаликлараро каналининг қазиш жараёнида тасвирга олинган. Бу ҳам қиш фасли сувчилар учун иш фасли,- деган иборанинг яна бир тасдиғидир.

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://krminwater.uz/
https://t.iss.one/krminwater/
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев касб байрами муносабати билан табрик йўллади.