QR Suw xojalig'i ministrligi
1.24K subscribers
4.53K photos
800 videos
60 files
2.35K links
Rasmiy veb-sayt: www.krminwater.uz

Qaraqalpaqstan Respublikasi Suw xojalig'i ministrligi rasmiy kanali
@qrsxm_murajat_bot
Download Telegram
Forwarded from Karakalpakstan.uz (Бектурсын Хожанов)
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

✅️Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

🕊Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🇺🇿 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Абатжап» канали қазилмоқда

«Қызкеткен-Кегейли» ирригация тизими бошқармаси балансидаги «Абатжап» магистрал каналининг умумий узунлиги 48 километрни ташкил қилиб, Чимбой, Бўзатов ва Мўйноқ туманининг бир қисмига сув етказишга хизмат қилади.

-Мазкур канал секундига 25 метр куб сув ўтказиш қобилиятига эга бўлиб, ўтган йиллар давомида қирғоқларининг емирилиши ва лойқа босиб кўмилиши натижасида айрим жойларида сув ўтказиш қабилияти жуда пасайиб кетган эди, дейди – “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Марат Каипов.

Батафсил:
👇

https://krminwater.uz/17/11/2022/1659/

Расмий телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

https://t.iss.one/krminwater/
«АБАТЖАП» КАНАЛИ ҚАЗИЛМОҚДА

«Қызкеткен-Кегейли» ирригация тизими бошқармаси балансидаги «Абатжап» магистрал каналининг умумий узунлиги 48 километрни ташкил қилиб, Чимбой, Бўзатов ва Мўйноқ туманининг бир қисмига сув етказишга хизмат қилади.

– Мазкур канал секундига 25 метр куб сув ўтказиш сиғимига эга бўлсада ўтган йиллар давомида қирғоқларининг емирилиши ва лойқа босиб кўмилиши натижасида айрим жойларида бу кўрсаткич жуда пасайиб кетган эди, – дейди “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Марат Каипов. – Жорий куз-қиш ирригация тармоқларини тозалаш режасига кўра «Абатжап» каналининг ПК-00 дан ПК-105 гача, яъни 10,5 километр қисмини қазиб-тозалаш ишларини амалга оширишни белгилаб олганмиз.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2729

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
БЕРУНИЙДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Беруний туманида ўтказилган кўргазмали амалий семинарда Сув хўжалиги вазирлигининг масъул ходимлари, туман ирригация бўлими ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилди.
Тадбирда фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари ўзларининг ҳудудидаги ариқ ва зовурларини куз-қиш фаслида тозалаб мавсумга пухта тайёрлаши, сув олиш қулоқлари, насос агрегатларини таъмирлаб шўр ювиш ва вегетация даврига шай ҳолатга келтириб қўйишлари зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Батафсил: 👇

https://krminwater.uz/18/11/2022/1665/

Расмий телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

https://t.iss.one/krminwater/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tabrik

🇺🇿“Vatanim bayrog‘i”

✍️Zulfiya Mo‘minova

🎙Vazirlar Mahkamasining Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamenti hamda vazirlik, idoralar rahbarlarining ma’naviy-ma’rifiy ishlar samaradorligini oshirish, davlat tili to‘g‘risidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini ta'minlash masalalari bo‘yicha maslahatchilari

💐O‘zbekiston Respublikasi davlat bayrog‘i qabul qilinganligining 31 yilligi munosabati bilan Sizni muborakbod etadi!

Kanalga ulanish
👉 https://t.iss.one/dtrdep

Bizning manzil:
Veb-sahifa | Telegram | Facebook
Forwarded from Murodqobilov Akmal
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»

“Йил танлови” ўтказилмоқда!

«2022 йилнинг энг намунали вазирлиги»

2022 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган «2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ВАЗИРИ»ни аниқланг!

Ўзбекистонда 25 та вазирлик бор! Қайси вазир раҳбарлигида тизим қандай ишлагани — сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

➡️«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»ни сиз аниқлаб беринг⬅️

➡️ Овоз беринг ва фикр билдиринг ⬅️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИ ЯРАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 31 августдаги (ПФ-213-сон) фармонида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида вазифалар белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларида мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида куз-қиш тадбирлари доирасида каналларни қазиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лавҳада тасвирланган «Абатжап» магистрал канали Чимбой, Бўзатов ва Мўйноқ туманининг бир қисмига сув етказади. Эътиборлиси, фармон ва қарорлар ижроси доирасида каналларнинг қазиб-тозаланиши мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини яратиш билан бирга, аҳолининг томорқа майдонларига сув етказиш яхшиланади.

Соҳага оид янгиликлар билан рамий саҳифаларимизда танишиб боринг!

https://krminwater.uz/
https://t.iss.one/krminwater/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевни Парижда расмий кутиб олиш маросими

Церемония официальной встречи Президента Шавката Мирзиёева в Париже

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
СУВ ХЎЖАЛИГИГА ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАРНИ КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон минтақавий марказида бўлиб, марказнинг илмий ходимлари ва ёш олимлар билан учрашди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари дастлаб Сув хўжалиги вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида минтақавий марказнинг маъмурий биноси, лаборатория хоналарини кўздан кечириб, илмий иш билан шуғулланаётган ёш тадқиқотчилар билан суҳбатлашди.
Мулоқот чоғида илмий-тадқиқот институтининг таянч доктаранти Ерлан Ботирбаев ёмғирлатиб, томчилатиб суғориш технологияларини қўллаб шоли етиштириш бўйича олиб бораётган илмий тадқиқот ишларининг жорий йилдаги дастлабки натижаларини гапириб берди. “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларида шоли етиштиришда сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш” мавзуидаги ушбу илмий тадқиқот иши ҳудудда шоли етиштиришда сув билан бирга бошқа ресурсларни ҳам тежашга қаратилган.
Шундан сўнг илмий ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Оролбўйида тежамкор технологияларни қўллаш, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича олимларнинг илмий асосланган таклифлари жуда зарурлиги, бунинг учун мазкур марказ ходимларига илмий тадқиқотлар олиб боришлари учун етарлича шароит ва имкониятлар яратиш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
- Бугунги учрашувда сув хўжалиги соҳасига кўпроқ олимларни жалб қилиш, бунинг учун ҳамкорликда иш олиб бориш масалалари муҳокама этилди, - дейди Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон минтақавий маркази директори С.Курбанбаев. – Очиқ мулоқот давомида марказнинг илмий салоҳиятини ошириш борасида мавжуд муаммолар ҳам очиқ сўралди. Биламизки, илмий тадқиқот ишлари самарали бўлиши учун замон талабларига жавоб берадиган асбоб-ускуналар бўлиши лозим. Ҳозирги вақтда марказда 2 та илмий лаборатория мавжуд бўлиб, ундаги асбоб-ускуналар 30-40 йилдан буён ишлатиб келинмоқда, бу ҳолат эса юқори даражадаги илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ва илмий-инновацион ютуқларни ишлаб чиқаришга жорий этишга тўсқинлик қилади.
Тадбирда сув хўжалиги соҳасида, хусусан, суғоришда тежамкор технологияларни жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ёки ирригация ва мелиорация тармоқларини тозалаш бўладими, қўйингки, барча жараёнларда олимлар хулосасига таяниб иш кўриш, соҳага илм-фан ва инновацияларни кенг жалб этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2762

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон ҳақидаги қарашларим бутунлай ўзгарди» - французлар Луврдаги кўргазмага юқори баҳо берди

23 ноябрдан бошлаб Париждаги Лувр музейида «Ўзбекистон воҳалари мўжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилди. Унга ташриф буюрувчилар Ўзбекистонни қайтадан кашф қилишганини айтишмоқда.

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Париждаги Лувр музейида "Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида" кўргазмаси

Каналға ағза болыў
БЕРУНИЙ ТУМАНИДА ФЕРМЕРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаровнинг сайёр қабули доирасида фермерлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари, фуқаролар ва бошқа сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги экинларига шўр ювиш ва вегетация даврида сув етказиш масаласидаги мурожаатлари тингланди.

Батафсил: 👇

https://krminwater.uz/28/11/2022/1673/
Расмий телеграм каналимизга аъзо
бўлинг!

https://t.iss.one/krminwater/