QR Suw xojalig'i ministrligi
1.21K subscribers
4.97K photos
926 videos
71 files
2.55K links
Rasmiy veb-sayt: www.krminwater.uz

Qaraqalpaqstan Respublikasi Suw xojalig'i ministrligi rasmiy kanali
@qrsxm_murajat_bot
Download Telegram
https://kknews.uz/kk/119721.html
«Сүўенли» магистрал каналы реконструкцияланады

👉Агентликтиң телеграм каналына ағза болың - https://t.iss.one/kknews_uz
Ҳокимнинг ҳисоботини тинглаб, Президентимиз мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди. Жумладан:

- Шаҳрисабзнинг Мираки, Сувтушар ва Сарчашма, Китобнинг Қайнар ва Башир, Қамашидаги Бештерак ва Миришкордаги Жейнов қишлоқларида туризмни ривожлантириш;

- йил якунига қадар Қашқадарё вилоятида мавжуд 46 та кон захираларини хатловдан ўтказиб, аукционга чиқариш;

- Муборак, Нишон, Ғузор ва Миришкор туманларида сотилмасдан турган 82 та давлат мулки нархини 50 фоизга камайтириб, савдога чиқариш;

- Шаҳрисабз шаҳридаги бўш турган мулклар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш;

- “Рубикон Вотер” технологияси асосида Қашқадарёда суғориш тизимини яхшилаш лойиҳасини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқиш;

- 2023 йил 1 июлга қадар Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу йўлининг 100 километр қисмини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш;

- йил якунига қадар Самарқанддан Шаҳрисабзга ўтувчи 30 километр йўлни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- Косон туманидаги индустриал зона инфратузилмаси учун 40 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, мутасаддиларга Қашқадарёда ижтимоий соҳани яхшилаш мақсадида:

- 13 та боғчани қайта қуриш ҳамда 14 та маҳаллада янги боғча қуриш лойиҳасини 2023 йил инвестиция дастурига киритиш;

- йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- бир ой муддатда “Она ва бола тиббиёт маркази”ни жиҳозлаш бўйича лойиҳани тайёрлаш;

- келгуси икки йилда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Косон, Нишон ва Чироқчида қўшимча 550 ўринли туғруқ комплексларини ташкил этиш;

- йил якунига қадар замонавий тиббий ускуналар хариди учун 2 миллиард сўм ажратиб, 21 турдаги юқори технологик амалиётларни йўлга қўйиш;

- йил якунига қадар Китоб ва Қарши туманларида “Янги Ўзбекистон” массивларини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш;

- бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиб, келгуси ўқув йилидан Финляндия таълим тизимини жорий этиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Президент топшириғига асосан икки йил давомида пухта ишланиб, янгидан ишлаб чиқилган Меҳнат кодекси лойиҳасига тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда меҳнат ресурслари қарийб 19 миллион кишига етди, корхоналар сони эса сўнгги уч йилда 2 баравар ошди.

Амалдаги Меҳнат кодекси 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, ўшанда хусусий сектор улуши атиги 21 фоиз бўлган, ҳозир 83 фоиздан ошгани қайд этилди.

Шу боис, янги кодексда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда, аҳоли бандлигини ошириш бўйича кўплаб қулай шароитлар кўзда тутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу муҳим кодексни қабул қилишдан аввал унинг ижросини самарали ташкил қилиш асосий масала экани таъкидланди.

Бўлаётган янгиликларни аҳолига, ҳамма вазирларга, ҳокимларга, 600 мингга яқин корхона раҳбарларига етказиш, тушунтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
❗️ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий харакатларда қўлланилаётган эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этади.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлиги ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади.

Шу муносабат билан, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
МУТОЛАА

"Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги"
журналининг жорий йил 11-сони нашрдан чиқди.

Уни мутолаа қилинг, сув хўжалигига оид мақолалар билан танишинг!
11-сон 2022.pdf
7.7 MB
“Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали 11-сон (2022)

Журналимиз веб сайтидан юклаб олиш
: https://qxjurnal.uz/load/jurnal_2022/o_39_zbekiston_qishloq_va_suv_xo_39_jaligi_zhurnali_11_soni_juklab_olish/11-1-0-512
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Бу йилги суғориш мавсумида қанча сув ишлатилди?
Қанча сув тежалди?

Ёзги суғориш мавсуми якунлари ҳамда куз-қиш мавсумида суғоришни ташкил этиш масалаларига бағишлаб 2022 йил 4 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАДБИРДАН ЛАВҲА

2022 йил 4 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида соҳада касбий малака ва билимларни ривожлантириш тармоқ кенгаши офиси ҳамда сув хўжалиги соҳасидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан тайёрланган лавҳа билан танишинг.

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси делегациясининг Қашқадарёда олиб борган ўрганишлари тафсилоти ҳақида.

Делегат аъзолари Нишон туманида жойлашган йирик гидротехник иншоот Талимаржон сув омборида ҳам бўлдилар.

Унда, Қарши насос станциялар каскади ёрдамида Амударёдан сув олиб келиниши ва суғориладиган ер майдонлари хариталар орқали кўрсатиб берилди.

👉 KMKFB_Uzwater telegram kanali
📝
https://t.iss.one/kmkfb_uzwater
РИМДА АТРОФ-МУҲИТ ВА СУВ РЕСУРСЛАРИ БЎЙИЧА «ЕВРОПА ИТТИФОҚИ – МАРКАЗИЙ ОСИЁ» МАВЗУСИДА ЮҚОРИ ДАРАЖАДАГИ КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛАДИ


Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 27 октябрь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги делегациялар раҳбарларининг мажлисида иштирок этди.
Тадбирда, жумладан, Европа Иттифоқининг сув ресурслари ва трансчегаравий дарёларни биргаликда бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёда сув ва энергетика соҳасида инновацион, ўзаро манфаатли ва очиқ ҳамкорликни амалга оширишда минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон давлат раҳбари келгуси йил февраль ойида Римда Атроф-муҳит ва сув ресурслари бўйича «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» мавзусида юқори даражадаги навбатдаги конференцияни ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2631
ВАЗИРЛИКДА ТАРМОҚ КЕНГАШИ ОФИСИ ВА МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

2022 йил 4 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида соҳада касбий малака ва билимларни ривожлантириш тармоқ кенгаши офиси ҳамда сув хўжалиги соҳасидаги раҳбар кадрлар малакасини ошириш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тармоқ кенгашига мўлжалланган хоналар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ҳамда ЮНЕСКО амалга ошираётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида жиҳозланди.
Шунингдек, сув хўжалиги тизимидаги ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларининг малакасини ошириш маркази Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси. 2-босқич” доирасида жиҳозланди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2676

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Бектурсын Хожанов
Хожалық жүргизиўши субъект баслықлары, жер қазыў техникасы ийелери ҳәм жерден пайдаланыўшыларға еслетпе!

Бәршемизге белгили, халқымыз ушын хызмет көрсетиўге мөлшерленген жер асты магистрал байланыс кабеллери мәмлекетлик қадағалаўға алынған.

Өзбекстан Республикасы Министрлер Кабинетиниң 1998-жыл 15-майдағы 210-санлы қарары тийкарында магистрал байланыс кабеллериниң ҳәр еки тәрепинен 2 метр аралық қорғаў аймағы болып есапланады.

Сонлықтан, аймақларда руқсатсыз бәрше түрдеги жер қазыў-көмиў ҳәм ҳәр түрли формадағы қурылыс жумысларын әмелге асырыў қадаған етиледи!

Егер сизде усындай аймақларда жер қазыў ҳәм қурылыс ислерин әмелге асырыў зәрүрлиги болса, магистрал байланыс кабель трассасы белгиси көрсетилген мәнзилге яки 1133 қысқа нөмерине мүрәжат етиўиңиз соралады.

Еслетип өтемиз: бундай жағдайларда материаллық зыян ҳәм авария-тиклеў жумысларын алып барыў ушын талап етилетуғын қәрежетлер байланыс линияларына зыян жеткерген пуқарадан өндириледи.
САУДИЯ ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Саудия тараққиёт жамғармасининг (СТЖ) Марказий Осиёдаги операциялари бўйича директори Моҳаммед Алмасуд бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар сув хўжалигидаги жорий ҳамда истиқболдаги лойиҳалар, хусусан, “Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (Фаза-3)” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар, уларни самарали давом эттириш ва муваффақиятли якунлаш режалари, шунингдек, соҳада олиб борилаётган ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2718

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
СУВ ДИПЛОМАТИЯСИ

"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида
"СУВ ДИПЛОМАТИЯСИ
Марказий Осиё минтақасида ундан фойдаланишнинг самарали ечими"
сарлавҳали мақола чоп этилди.
№ 234 от 16 ноября Правда Востока1.pdf
1.7 MB
"Правда Востока" газетасининг бугунги сонида эълон қилинган «Водная дипломатия»: эффективное решение вопросов водопользования в Центральноазиатском регионе» сарлавҳали мақола билан шу ерда танишасиз.
Forwarded from Karakalpakstan.uz (Тимур Нарбаев)
"Кўксарой" қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бошланди

В резиденции "Куксарой" с участием Президента Шавката Мирзиёева началась первая пленарная сессия Совета иностранных инвесторов при Президенте Республики Узбекистан.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter