QR Suw xojalig'i ministrligi
1.23K subscribers
4.55K photos
806 videos
61 files
2.35K links
Rasmiy veb-sayt: www.krminwater.uz

Qaraqalpaqstan Respublikasi Suw xojalig'i ministrligi rasmiy kanali
@qrsxm_murajat_bot
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Международный день сельских женщин
#15oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 15 октябрь - халқаро қишлоқ аёллари куни
#15oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

ТАНЛОВ ҒОЛИБИ МУКОФОТЛАНДИ

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни олдидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамкорлигида “Сув хўжалиги соҳасининг энг намунали фидойи аёл ходимаси” танлови ўтказилди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли тумани ирригация бўлимида кўп йиллардан буён фидойи меҳнат қилиб келаётган Қизларгул опа Алламбергенова ҳам иштирок қилди. Танлов шартларига кўра дастлаб, иш фаолияти ҳақида видеолавҳа тайёрланди ва Тошкентда ўтказилган тадбирда Қизларгул опа ўз иши юзасидан тақдимот қилди.
Танлов натижаларига кўра кегейлилик сувчи аёл, Қизларгул опа Алламбергенова “Сув хўжалиги соҳасининг энг намунали фидойи аёл ходимаси” танлови ғолиби сифатида эътироф этилди.
Байрам муносабати билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев фидойи сувчи аёл, Қизларгул опа Алламбергеновани танловда ғолибликни қўлга киритгани билан қутлаб, тантанали равишда совғалар топширди. Тадбирда сувчи аёлларга эҳтиром кўрсатилиб, танлов ғолиблари тақдирланди.

Cоҳага оид янгиликларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг!

https://krminwater.uz/
https://t.iss.one/krminwater/
АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги резолюцияси билан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган ва бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатлари қатори мамлакатимизда ҳам кенг нишонланиб келинмоқда.

Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларида байрам тадбирлари ташкил этилди.

Батафсил: 👇

https://krminwater.uz/15/10/2022/1644/

Расмий телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

https://t.iss.one/krminwater/
ТИЗИМ ТАШКИЛОТИДАГИ АЁЛЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизими бошқармаларида фаолият кўрсатиб келаётган аёлларга “Фахрий ёрлиқ” ҳамда байрам совғалари топширилди.

Батафсил: 👇

https://krminwater.uz/15/10/2022/1651/

Расмий телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

https://t.iss.one/krminwater/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛЛИКҚАЛЪАДА АРИҚ-ЗОВУРЛАР ТОЗАЛАНМОҚДА

Элликқалъа туманидаги ирригация ва мелиорация объектларида амалга оширилаётган ишлар маҳллий телеканалда ёритилди.

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://krminwater.uz/
https://t.iss.one/krminwater/
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

В настоящее время Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам бесперебойного обеспечения населения, социальной сферы и отраслей экономики энергоресурсами в осенне-зимний сезон.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;

- саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;

- 22 та норуда конни ўзлаштириб, талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкони бор;

- пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 32 фоиздан 56 фоизга чиқариш учун кластерлар томонидан 2 триллион сўмлик 12 та лойиҳани якунлаш зарур;

- кимё, нефть-газ, энергетика тизимидаги йирик корхоналар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиб, 65 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш лозим;

- 18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор;

- ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимов ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан ҳисобот бермоқда.

Масалан, 2022 йилнинг 9 ойида 12,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг сони 55 мингтага етган, уларда 32 мингта янги иш ўрни яратилган.

2023 йилда маҳаллаларда 15 та "Обод маҳалла" марказларини ташкил этиш, хизматлар соҳасида 6,5 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

5,2 минг тонна парранда гўшти, 450 тонна балиқ гўшти, 18 тонна ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик паррандачилик мажмуасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 20 миллион долларлик бизнес марказини барпо этиш кўзда тутилган.

Вилоятга 50 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист ташриф бурган. "Саҳродан-музликкача" туризм магистралини яратиш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|Twitter
https://kknews.uz/kk/119721.html
«Сүўенли» магистрал каналы реконструкцияланады

👉Агентликтиң телеграм каналына ағза болың - https://t.iss.one/kknews_uz
Ҳокимнинг ҳисоботини тинглаб, Президентимиз мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди. Жумладан:

- Шаҳрисабзнинг Мираки, Сувтушар ва Сарчашма, Китобнинг Қайнар ва Башир, Қамашидаги Бештерак ва Миришкордаги Жейнов қишлоқларида туризмни ривожлантириш;

- йил якунига қадар Қашқадарё вилоятида мавжуд 46 та кон захираларини хатловдан ўтказиб, аукционга чиқариш;

- Муборак, Нишон, Ғузор ва Миришкор туманларида сотилмасдан турган 82 та давлат мулки нархини 50 фоизга камайтириб, савдога чиқариш;

- Шаҳрисабз шаҳридаги бўш турган мулклар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш;

- “Рубикон Вотер” технологияси асосида Қашқадарёда суғориш тизимини яхшилаш лойиҳасини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқиш;

- 2023 йил 1 июлга қадар Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу йўлининг 100 километр қисмини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш;

- йил якунига қадар Самарқанддан Шаҳрисабзга ўтувчи 30 километр йўлни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- Косон туманидаги индустриал зона инфратузилмаси учун 40 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, мутасаддиларга Қашқадарёда ижтимоий соҳани яхшилаш мақсадида:

- 13 та боғчани қайта қуриш ҳамда 14 та маҳаллада янги боғча қуриш лойиҳасини 2023 йил инвестиция дастурига киритиш;

- йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- бир ой муддатда “Она ва бола тиббиёт маркази”ни жиҳозлаш бўйича лойиҳани тайёрлаш;

- келгуси икки йилда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Косон, Нишон ва Чироқчида қўшимча 550 ўринли туғруқ комплексларини ташкил этиш;

- йил якунига қадар замонавий тиббий ускуналар хариди учун 2 миллиард сўм ажратиб, 21 турдаги юқори технологик амалиётларни йўлга қўйиш;

- йил якунига қадар Китоб ва Қарши туманларида “Янги Ўзбекистон” массивларини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш;

- бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиб, келгуси ўқув йилидан Финляндия таълим тизимини жорий этиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Президент топшириғига асосан икки йил давомида пухта ишланиб, янгидан ишлаб чиқилган Меҳнат кодекси лойиҳасига тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда меҳнат ресурслари қарийб 19 миллион кишига етди, корхоналар сони эса сўнгги уч йилда 2 баравар ошди.

Амалдаги Меҳнат кодекси 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, ўшанда хусусий сектор улуши атиги 21 фоиз бўлган, ҳозир 83 фоиздан ошгани қайд этилди.

Шу боис, янги кодексда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда, аҳоли бандлигини ошириш бўйича кўплаб қулай шароитлар кўзда тутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу муҳим кодексни қабул қилишдан аввал унинг ижросини самарали ташкил қилиш асосий масала экани таъкидланди.

Бўлаётган янгиликларни аҳолига, ҳамма вазирларга, ҳокимларга, 600 мингга яқин корхона раҳбарларига етказиш, тушунтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
❗️ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий харакатларда қўлланилаётган эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этади.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлиги ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади.

Шу муносабат билан, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
МУТОЛАА

"Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги"
журналининг жорий йил 11-сони нашрдан чиқди.

Уни мутолаа қилинг, сув хўжалигига оид мақолалар билан танишинг!