QR Suw xojalig'i ministrligi
1.23K subscribers
4.6K photos
808 videos
63 files
2.37K links
Rasmiy veb-sayt: www.krminwater.uz

Qaraqalpaqstan Respublikasi Suw xojalig'i ministrligi rasmiy kanali
@qrsxm_murajat_bot
Download Telegram
КЕЎИЛ БИЛДИРИЎ

Усы жылдың 22-май күни кɵп жыллар суў хожалығы саласында нǝтийжели мийнет еткен, жақын жылларға шекем “Суенли” ирригация тармағы басқармасы баслығының орынбасары лаўазымында ислеп келген Муратбай Сапаров 67 жасында дүньядан ɵтти.

Муратбай Сапаров 1957-жыл Қарақалпақстан Республикасының Тахтакɵпир районында туўылған ҳǝм 1984-жыл Ташкент ирригация ҳǝм аўыл хожалығы механизацияластырыў инженерлери институтын тамамлап, республикамыздағы бир неше суў хожалығы шɵлкемлеринде нǝтийжели мийнет етти. (толық оқыў 👉 https://krminwater.uz/23/05/2024/3147/)
Муратбай Сапаров пенен бирге ислескенлер, барлық суўшылар марҳумның шаңарақ ағзалары ҳǝм жақынларына терең қайғырыў менен кеўил билдиреди. Суў жожалығи тараўында кɵплеген жасларға устазлық еткен, шын инсаний пазыйлетлер ийеси болған Муратбай аға Сапаровтың естелиги суўшылар ядында мǝнги сақланып қалады.

Қарақалпақстан Республикасы
Суў хожалығы министрлиги
ИНДОНЕЗИЯНИНГ БАЛИ ОРОЛИДА ЎНИНЧИ БУТУНЖАҲОН СУВ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

2024 йил 18-24 май кунлари Индонезиянинг Бали оролида “Сув – умумий фаровонлик учун!” шиори остида 10-Бутунжаҳон сув форуми бўлиб ўтмоқда.
Бутунжаҳон сув форуми 1997 йилда Бутунжаҳон сув кенгаши томонидан ташкил этилган ва ҳар уч йилда бир марта Кенгашга аъзо мамлакатлардан бирида ўтказилади. Форум давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакилларини сув ресурсларини бошқаришга бағишланган мавзули семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун бирлаштирган сув ресурслари соҳасидаги энг йирик тадбирдир.
Индонезия жамоат ишлари ва уй-жой вазири Басуки Ҳадимулжоно
10-Бутунжаҳон сув форумида иштирок этишни хоҳловчи рўйхатдан ўтганлар сони 20121 кишига етганини маълум қилди.
Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Отабек Ҳазратов,
Индонезия
Бутунжаҳон сув кенгаши президенти Лоик Фашон сув ресурсларини ҳимоя қилиш учун кураш бошланганлигини эълон қилди

20 май куни Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтаётган 10 Бутунжаҳон сув форумининг очилиш маросимида 7 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, қатор давлатларнинг вазирлари, жумладан, Индонезия Президенти Джоко Видодо, Фиджи давлати Президенти Уильям Катонивере, Шри-Ланка Президенти Ранил Викрамасингхе, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода, Бутунжаҳон Сув кенгаши Президенти Лоик Фашон, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирининг ўринбосари Б.Бекнияз, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Д.Шоимзода, Туркманистон Сув хўжалиги давлат қўмитаси раиси Д.Генджиев иштирок этишди.
Форумда “сув хавфсизлиги ва фаровонлиги”, “одамлар ва табиат учун сув”, “фалокат хавфини камайтириш ва бошқариш”, “бошқарув”, “сув соҳасидаги ҳамкорлик ва дипломатия”, “сув таъминотини барқарор молиялаштириш” каби муҳим сув билан боғлиқ мавзуларга қаратилган 290 та параллел сессиялар ёки тадбирлар ташкил этилди.
Очилиш маросимида миллиардер Илон Маск қатнашиб, дунёдаги сув тақчиллигини енгиш учун шўрланган сувларни тозалаш ва қуёш энергиясидан фойдаланиш муҳимлиги, мисол учун охирги 5 йилда электр батареялари ишлаб чиқариш нархи 10 бараварга арзонлашганлигини айтиб ўтди.
Бутунжаҳон сув кенгаши президенти Лоик Фашон ўзининг қутлов нутқида сув ҳимоячиларининг 7 та мажбуриятини санаб ўтиб, сув ресурсларини ҳимоя қилиш учун кураш бошланганлигини эълон қилди, жумладан, бутун дунё бўйлаб сув хавфсизлиги сиёсатини барча даражаларда илгари суриш, сувга бўлган ҳуқуқни мамлакатлар конституцияларида мустаҳкамлаб қўйиш, табиатга асосланган ечимларни кенгроқ қабул қилиш, сув дипломатиясини кучайтириш ва бошқалар.
Очилиш маросимидан сўнг, Индонезия Президенти Джоко Видодо, Фиджи давлати Президенти Уильям Катонивере, Шри-Ланка Президенти Ранил Викрамасингхе, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода, Бутунжаҳон сув кенгаши президенти Лоик Фошон иштирок этган юқори даражадаги йиғилиши бўлиб ўтди ҳамда унда Ш.Хамраев нутқ сўзлади.
Форумнинг биринчи кунида вазирлар йиғилиши, парламент аъзоларининг учрашуви ва Форум кўргазмасининг очилиши ҳам бўлиб ўтди, унда 23 давлатдан 126 ташкилот ва компания иштирок этди.
Марказий Осиё минтақасида сув соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда

10-Бутунжаҳон сув форуми доирасидаги Вазирлар йиғилишида маъруза қилган Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бунда инновацион ечимлар ва сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш, каналларни бетонлаштиришга катта эътибор қаратилаётганлиги, шунингдек, минтақада трансчегаравий сув ресурларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик конструктив тарзда амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди.
Ўзбекистоннинг сув ресурсларини бошқариш соҳасида олиб бораётган сиёсати нафақат миллий манфаатларни ҳимоя қилишга, балки Марказий Осиё минтақасидаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва сув ресурсларини барқарор бошқаришга эришишга ёрдам берадиган мувозанатли ва барқарор ечимларни топишга қаратилганлиги, дўстона яхши қўшничилик муносабатларини сақлаш ва қўллаб-қувватлаш муҳимлигини англаган ҳолда, минтақамизнинг тинч-тотув яшаши ва фаровонлиги йўлида ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш йўлида биргаликдаги ишларни давом эттиришни мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Ўзбекистон сув хўжалиги соҳасида жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлаётганлиги эътироф этилди

21 май куни 10-Бутунжаҳон сув форуми доирасида “Гидродипломатия ва тинчлик” мавзусида юқори даражадаги сессия ташкил этилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев сув давлатлар ва халқларни бирлаштирувчи восита бўлиши кераклиги, сув соҳасидаги барча масалалар сув дипломатияси орқали ҳал этилиши кераклигини билдирди.
Шу куннинг ўзида Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти IWMI ташкил этилганлигининг 40-йиллиги тадбири ва унинг келгуси 7 йиллик стратегияси тақдимоти ўтказилди.
Унда IWMI директори Марк Смит ва директор ўринбосари Рэйчел Мак Доннелл хоним билан учрашув ўтказилиб, IWMI томонидан Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган илмий лойиҳаларнинг аҳамияти ҳамда келгусида бу йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
IWMI раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида Ўзбекистон сув хўжалиги соҳасида тизимли ислоҳотлардан олиб борилаётганлиги, сўнги йилларда мамлакатда жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлаётганлигини эътироф этилди.
Янада яхшироқ келажак учун Орол денгизи ҳавзасида трансчегаравий сув ҳамкорлиги

22 май куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Форумнинг ҳавзаларга бағишланган юқори сиёсий сегментида иштирок этди.
Унда Ш.Хамраев томонидан Орол денгизи ҳавзасида жойлашган давлатлар томонидан сув ресурсларини биргаликда бошқариш ва экологик муаммоларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш мақсадида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, ҳавзадаги сувни бошқариш учун Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси, унинг ижро органлари бўлган “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмалари ҳамда Илмий-ахборот маркази ташкил этилганлигини айтиб ўтди.
Бугунги кунда минтақа аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши натижасида сувга бўлган талаб ошиб, аксинча иқлим ўзгариши ва музликлар майдони қисқариб бориши сабабли сув етишмовчилиги кузатилмоқда. Шундан келиб чиқиб, минтақадаги давлатлар раҳбарлари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасида трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқариш ва самарали фойдаланиш борасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги таъкидланди.
Куннинг иккинчи ярмида Марказий Осиё давлатлари сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, халқаро молия ташкилотлари вакиллари ҳамда соҳадаги мутахассислар иштирокида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси томонидан “Янада яхшироқ келажак учун Орол денгизи ҳавзасида трансчегаравий сув ҳамкорлиги” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Форум ўз ишини давом эттирмоқда.


Отабек Ҳазратов,
Индонезия


Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Қонликўл тумани: ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ – СУВНИ ТЕЖАЙДИ, ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРАДИ

Қонликўл туманидаги “Шахноз Асел” фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу борада жорий қилинаётган янгиликларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январда қабул қилинган “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини сув истеъмолчиларига батафсил тушунтирилди.
Семинар иштирокчилари ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган дала майдонларида ҳам бўлдилар. Фермернинг таъкидлашича, ёмғирлатиб суғориш натижасида сувни тежаш билан бирга ҳосилдорлик ҳам ошмоқда.

Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/23/05/2024/3149/

Расмий тармоқларимиз: 👇
https://t.iss.one/krminwater/
https://krminwater.uz/
Сув хўжалиги вазирлигига қарашли Қамаши сув хўжалиги ва мелиорация коллежида ипак қурти боқилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар юзасидан расмий муносабат

2024 йил 20 май куни вазирлик ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Баландчайла қишлоғида жойлашган сув хўжалиги ва мелиорация коллежига бориб, ҳолатни ўрганди.
Ҳақиқатдан ҳам коллеж ўқув биносининг 2-корпусидаги ҳозирда фойдаланилмай турган 6 та хонада ипак қурти боқилаётгани маълум бўлди.
Коллеж ёрдамчи тажриба хўжалигининг қишлоқ хўжалиги экинларини экишга мўлжалланган 25,8 гектар ер майдони бўлиб, асосан, пахта ва ғалла етиштирилади. Ишлаб топилган даромад коллежнинг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Ушбу ер ҳисобидан туман ҳокимлиги боқиш учун 4 қути ипак қурти берган.
Ишчи гуруҳ коллеж раҳбарияти билан муҳокама ўтказиб, таълим муассасасида ипак қурти боқиш мумкин эмаслигини тушунтирди.

Батафсил