QR Suw xojalig'i ministrligi
1.22K subscribers
4.67K photos
836 videos
64 files
2.4K links
Rasmiy veb-sayt: www.krminwater.uz

Qaraqalpaqstan Respublikasi Suw xojalig'i ministrligi rasmiy kanali
@qrsxm_murajat_bot
Download Telegram
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Сессияның күн тәртибиндеги соңғы мәселе Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Президиумының тийисли қарарларын тастыйықлаў ҳаққында болып, депутатлар бул мәселе бойынша да тийисли қарар қабыл етти.

Усының менен Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң гезексиз елиўинши сессиясы өз жумысын жуўмақлады.


Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон: ҲАР БИР ОБЪЕКТДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг 2024 йилнинг ўтган 4 ойи давомида бажарилиши, режадан ортда қолаётган объектларнинг муаммолари ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.
Муҳокамалар аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция этиш бўйича режадан ортда қолаётган ҳар бир объект бўйича маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошираётган пудрат ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Муҳокамалар якунида масъулларга йиғилишда муҳокама этилган масалаларни назоратга олишлари топширилди.

Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/20/05/2024/3140/

Расмий тармоқларимиз: 👇

https://t.iss.one/krminwater/
https://krminwater.uz/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кўкдалада тарвуз пишди

👉 https://xs.uz/uzkr/113477

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шуманай тумани: “ГЛК” КОЛЛЕКТОРИНИНГ РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Олдин хабар берилганидек, 20 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган йиғилишда Шуманай туманидаги “ГЛК” туманлараро коллекторини реконструкция ишларини жадаллаштириш масаласи ҳам муҳокама этилган эди.
Бугун, «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ маъсуллари Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режага асосан ҳамда юқорида келтирилган йиғилишда белгиланган вазифалар доирасида Шуманай туманидаги “ГЛК” туманлараро коллекторининг реконструкция (2-босқич) ишларини ўрганишди.

Ўрганиш давомида пудратчи ташкилот “Ворис Чина” МЧЖ қўшма корхонаси маъсулига ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Айни вақтда объектда жами 8 дона махсус техникалар ҳамда 12 нафар ишчи-ходимлар мавжудлиги ва иш кўламига қараб қўшимча жалб қилишга келишиб олинди.

Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/22/05/2024/3143/

Расмий тармоқларимиз: 👇

https://t.iss.one/krminwater/
https://krminwater.uz/
КЕЎИЛ БИЛДИРИЎ

Усы жылдың 22-май күни кɵп жыллар суў хожалығы саласында нǝтийжели мийнет еткен, жақын жылларға шекем “Суенли” ирригация тармағы басқармасы баслығының орынбасары лаўазымында ислеп келген Муратбай Сапаров 67 жасында дүньядан ɵтти.

Муратбай Сапаров 1957-жыл Қарақалпақстан Республикасының Тахтакɵпир районында туўылған ҳǝм 1984-жыл Ташкент ирригация ҳǝм аўыл хожалығы механизацияластырыў инженерлери институтын тамамлап, республикамыздағы бир неше суў хожалығы шɵлкемлеринде нǝтийжели мийнет етти. (толық оқыў 👉 https://krminwater.uz/23/05/2024/3147/)
Муратбай Сапаров пенен бирге ислескенлер, барлық суўшылар марҳумның шаңарақ ағзалары ҳǝм жақынларына терең қайғырыў менен кеўил билдиреди. Суў жожалығи тараўында кɵплеген жасларға устазлық еткен, шын инсаний пазыйлетлер ийеси болған Муратбай аға Сапаровтың естелиги суўшылар ядында мǝнги сақланып қалады.

Қарақалпақстан Республикасы
Суў хожалығы министрлиги
ИНДОНЕЗИЯНИНГ БАЛИ ОРОЛИДА ЎНИНЧИ БУТУНЖАҲОН СУВ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

2024 йил 18-24 май кунлари Индонезиянинг Бали оролида “Сув – умумий фаровонлик учун!” шиори остида 10-Бутунжаҳон сув форуми бўлиб ўтмоқда.
Бутунжаҳон сув форуми 1997 йилда Бутунжаҳон сув кенгаши томонидан ташкил этилган ва ҳар уч йилда бир марта Кенгашга аъзо мамлакатлардан бирида ўтказилади. Форум давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакилларини сув ресурсларини бошқаришга бағишланган мавзули семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун бирлаштирган сув ресурслари соҳасидаги энг йирик тадбирдир.
Индонезия жамоат ишлари ва уй-жой вазири Басуки Ҳадимулжоно
10-Бутунжаҳон сув форумида иштирок этишни хоҳловчи рўйхатдан ўтганлар сони 20121 кишига етганини маълум қилди.
Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Отабек Ҳазратов,
Индонезия
Бутунжаҳон сув кенгаши президенти Лоик Фашон сув ресурсларини ҳимоя қилиш учун кураш бошланганлигини эълон қилди

20 май куни Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтаётган 10 Бутунжаҳон сув форумининг очилиш маросимида 7 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, қатор давлатларнинг вазирлари, жумладан, Индонезия Президенти Джоко Видодо, Фиджи давлати Президенти Уильям Катонивере, Шри-Ланка Президенти Ранил Викрамасингхе, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода, Бутунжаҳон Сув кенгаши Президенти Лоик Фашон, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирининг ўринбосари Б.Бекнияз, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Д.Шоимзода, Туркманистон Сув хўжалиги давлат қўмитаси раиси Д.Генджиев иштирок этишди.
Форумда “сув хавфсизлиги ва фаровонлиги”, “одамлар ва табиат учун сув”, “фалокат хавфини камайтириш ва бошқариш”, “бошқарув”, “сув соҳасидаги ҳамкорлик ва дипломатия”, “сув таъминотини барқарор молиялаштириш” каби муҳим сув билан боғлиқ мавзуларга қаратилган 290 та параллел сессиялар ёки тадбирлар ташкил этилди.
Очилиш маросимида миллиардер Илон Маск қатнашиб, дунёдаги сув тақчиллигини енгиш учун шўрланган сувларни тозалаш ва қуёш энергиясидан фойдаланиш муҳимлиги, мисол учун охирги 5 йилда электр батареялари ишлаб чиқариш нархи 10 бараварга арзонлашганлигини айтиб ўтди.
Бутунжаҳон сув кенгаши президенти Лоик Фашон ўзининг қутлов нутқида сув ҳимоячиларининг 7 та мажбуриятини санаб ўтиб, сув ресурсларини ҳимоя қилиш учун кураш бошланганлигини эълон қилди, жумладан, бутун дунё бўйлаб сув хавфсизлиги сиёсатини барча даражаларда илгари суриш, сувга бўлган ҳуқуқни мамлакатлар конституцияларида мустаҳкамлаб қўйиш, табиатга асосланган ечимларни кенгроқ қабул қилиш, сув дипломатиясини кучайтириш ва бошқалар.
Очилиш маросимидан сўнг, Индонезия Президенти Джоко Видодо, Фиджи давлати Президенти Уильям Катонивере, Шри-Ланка Президенти Ранил Викрамасингхе, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода, Бутунжаҳон сув кенгаши президенти Лоик Фошон иштирок этган юқори даражадаги йиғилиши бўлиб ўтди ҳамда унда Ш.Хамраев нутқ сўзлади.
Форумнинг биринчи кунида вазирлар йиғилиши, парламент аъзоларининг учрашуви ва Форум кўргазмасининг очилиши ҳам бўлиб ўтди, унда 23 давлатдан 126 ташкилот ва компания иштирок этди.
Марказий Осиё минтақасида сув соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда

10-Бутунжаҳон сув форуми доирасидаги Вазирлар йиғилишида маъруза қилган Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бунда инновацион ечимлар ва сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш, каналларни бетонлаштиришга катта эътибор қаратилаётганлиги, шунингдек, минтақада трансчегаравий сув ресурларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик конструктив тарзда амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди.
Ўзбекистоннинг сув ресурсларини бошқариш соҳасида олиб бораётган сиёсати нафақат миллий манфаатларни ҳимоя қилишга, балки Марказий Осиё минтақасидаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва сув ресурсларини барқарор бошқаришга эришишга ёрдам берадиган мувозанатли ва барқарор ечимларни топишга қаратилганлиги, дўстона яхши қўшничилик муносабатларини сақлаш ва қўллаб-қувватлаш муҳимлигини англаган ҳолда, минтақамизнинг тинч-тотув яшаши ва фаровонлиги йўлида ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш йўлида биргаликдаги ишларни давом эттиришни мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Ўзбекистон сув хўжалиги соҳасида жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлаётганлиги эътироф этилди

21 май куни 10-Бутунжаҳон сув форуми доирасида “Гидродипломатия ва тинчлик” мавзусида юқори даражадаги сессия ташкил этилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев сув давлатлар ва халқларни бирлаштирувчи восита бўлиши кераклиги, сув соҳасидаги барча масалалар сув дипломатияси орқали ҳал этилиши кераклигини билдирди.
Шу куннинг ўзида Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти IWMI ташкил этилганлигининг 40-йиллиги тадбири ва унинг келгуси 7 йиллик стратегияси тақдимоти ўтказилди.