QR Suw xojalig'i ministrligi
1.21K subscribers
5.51K photos
1.05K videos
75 files
2.71K links
Rasmiy veb-sayt: www.krminwater.uz

Qaraqalpaqstan Respublikasi Suw xojalig'i ministrligi rasmiy kanali
@qrsxm_murajat_bot
Download Telegram
Прогноз маълумотларга кўра, 2023 йил вегетация даврида сув ресурслари ҳажми кўп йиллик меъёрга нисбатан Сирдарё ҳавзасида 10-15 фоизга, Амударё ҳавзасида 15-20 фоизга кам бўлиши кутилмоқда.
Шуни ҳисобга олган ҳолда ёзги суғориш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш тадбирлари йиғилишда муҳокама қилинди. Айнан шу масалада қисқа муддат ичида қуйи бўғин раҳбарлари ва мутахассислари учун жойларда ўқиш ва семинарлар ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Мурожаатномада ва бу йилги давлат дастурида вазирлик олдига қўйилган вазифаларни бажариш, мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизомини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Маъмурий ислоҳотлар доирасидаги ўзгаришлар жараёнида ҳеч бир ходимнинг ишсиз қолиб кетишига йўл қўймаслик, канал ва коллекторларнинг муҳофаза зонасидаги ерлардан фойдаланиш, экин экиш, балиқчиликни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Янгиланаётган Ўзбекистондаги ўзгаришларга ҳамоҳанг сув хўжалиги тизимини мутлақо янгилаш, бунинг учун ҳар бир раҳбар ўзгаришни ўзидан бошлаши лозим эканлиги қайд этилди.
Вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикрлари тингланди.
Муҳим сиёсий жараёнлар тобора яқинлашмоқда. Сув хўжалигининг барча ходимлари ҳудудлардаги тарғибот ишларида ўрнак бўлишга, умумхалқ тадбирида фаол қатнашишга даъват қилинди.
Улуғ айём арафасида халқимиз дуода. Кексаю-ёш қўл очиб, тинчлик, осойишталик, давлатимизга ривож, элу-юртга барака, ризқ-рўз, фарзандларга бахту иқбол тилаб, эзгу ниятларни билдиришмоқда. Дуолар қабул бўладиган энг фараҳли кунларда сувчилар, аввало, сувимиз мўл ва баракали бўлишини сўрайди.
Сувчиларнинг ва барча-барчанинг хайрли ва эзгу тилаклари амалга ошсин. Оби равонга Ўзи барака берсин.

Шуҳрат Суюнов,
Ахборот хизмати бошлиғи


* “Оби ҳайвон” – тириклик суви маъносида.
Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению проектов, реализуемых в сельском хозяйстве и фармацевтике, а также задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #suvxujaligi #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди
#18apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
🗳 Бүгин, 19-апрельден мүддетинен алдын даўыс бериў процеси басланды

Референдум күни өз жасаў орнында болыў имканиятына ийе болмаған даўыс бериўшилер ушын усы жылдың 19-26-апрель күнлери референдум участкаларында мүддетинен алдын даўыс бериў процесслери болып өтеди.

🗓 Мүддетинен алдын даўыс бериў жумыс күнлери саат 9:00 ден 18:00 ге шекем, дем алыс ҳәм байрам күнлери саат 12:00 ден 16:00 ге шекем өткериледи.

Каналға ағза болыў 👉 @referendum_QQR
https://kknews.uz/kk/144625.html
Суў хожалығы ҳәм фармацевтика санаатындағы жойбарлар көрип шығылды

Каналымызға қосылың👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
“АМУДАРЁ КУНИ” ТАДБИРИ ДОИРАСИДА ОРОЛ ДЕНГИЗИГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Шу ҳафтада мамлакатимиз бўйлаб АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Марказий Осиёнинг тўртта давлатида сувни тежашни яхшилаш ва ёшларнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш ҳамда сув секторини ислоҳ қилиш мақсадида “Амударё куни” нишонланмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида USAIDнинг Сув ресурслари ва атроф муҳит бўйича минтақавий лойиҳаси доирасида “Амударё -дўстлик дарёси” шиори остида “Амударё куни” ўтказилмоқда.
Тадбирнинг дастлабки куни иштирокчилари Мўйноқ туманига ташриф буюриб, “Кемалар қабристони” номини олган – “Очиқ осмон остидаги кемалар музейи мажмуаси”да бўлишди.
Меҳмонлар ушбу мажмуадаги занглаган кемаларни кўздан кечирар эканлар, Орол денгизи қуриши бежизга йигирманчи асрнинг дунёдаги энг йирик экологик фожиалардан бири сифатида қаралишига амин бўлдилар.
- Мана бу кемалар ва Орол денгизининг олдинги ҳолати ҳақидаги фильмни кўриб, сув ресурсларини нотўғри бошқариш минтақа, таъбир жоиз бўлса, бутун инсоният учун қанчалик катта экологик инқирозни юзага келишига сабаб бўлганини янада теранроқ англамоқдамиз, - дейди тадбир иштирокчиларидан бири, “Подшоота” дарёсининг ўзбек қисми учун Кичик ҳавза кенгаши раиси Абдуваҳоб Ботиров. – Тўғриси, бизда ҳам сув танқислиги бор, йил бўйи навбатлаб суғориш ишларини ташкил қилиш орқали жойларга сув олиб борамиз. Лекин, Мўйноқнинг айрим жойларига йиллаб сув келмаслигини кўриб, ўзимиз учун мавжуд сувлардан янада самарали фойдаланиш зарурлигини юракдан ҳис қилдим.