Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
4.57K subscribers
79.8K photos
9.97K videos
77 files
26.2K links
Косонсой туман ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Сайт: kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.iss.one/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi

👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot
Download Telegram
🔰 Косонсой туманида махсус мактаблардаги шароитлар ва иссиқлик тизими кўздан кечирилди

▫️Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг Косонсой туманига ўрганишлари 44 - ҳамда 45-сонли махус мактабларда давом этди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ 44-сонли махсус мактабда ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун яратилган шароитлар, махсус ўқув хоналари ва иссиқлик тизими билан танишди.

Шундан сўнг, 45-сонли "Нурли маскан" мактаб-интернатида яратилган  шароитлар кўздан кечирилди. Қиш мавсумида бино ва хоналарни мунтазам иссиқлик билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Вилоят раҳбари ушбу икки муассаса фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан таклифларни ўрганиб, масъулларга тегишли топшириқлар берди..

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор ушбу ҳужжатни қабул қилган органлар томонидан бекор қилинган ва ижродан чақириб олинган — Адлия вазирлиги.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VAZIYAT

☝️📹🗻 Камчиқ довонидаги вазият ҳақида

Довонда шамол тезлиги кучайган. Транспорт воситалари ҳаракати давом этмоқда. Махсус техникалар ёрдамида йўллар қордан тўхтовсиз тозаланмоқда.

Ушбу йўлда ҳаракатланувчи барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
🔰 Қоидаларга амал қилинг!

▫️Хонадонларни иситишда ўзингиз ва оила аъзоларингизни ис гази ҳамда ёнғин хавфидан ҳимоя қилиш учун қуйидагиларга риоя қилинг:

носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасидан фойдаланинг;

иситиш печлари ва улар дудбуронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг;

газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг;

иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;

ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Хушхабар! Гимнастикачиларимиз Республикада тенгсиз!

▫️Жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида «Гимнастика барча учун» шиори остида гимнастика бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ўтказилди.

Ушбу нуфузли мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан жамоалар 14 ёшгача микс 45+ категорияларида ўз дастурлари билан иштирок этдилар.

Қувонарлиси, вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган 14 ёшгача бўлган микс категорияда Косонсой туман спорт мактабининг Барно Неъматуллаева, Гулбаҳор Каримова ҳамда Малика Казокова мураббийлигидаги «Оққушлар» жамоаси муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ӯринни эгаллаб, “Энг яхши динамика” номинацияси ғолиби деб топилишди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эҳтиётсизликлик сабаб ўзингиз ва атрофдагиларингиз ҳаётига нуқта қўйманг!

💥 Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга барчамиз масъулмиз!

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 16 декабрда кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғади.

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 16 декабрь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
#Мотивация

✍️ Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо Шефер

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
🏢 Tadbirkorlik qilish uchun bino kerakmi?

▫️E-auksion.uz platformasi orqali Namangan
viloyatidan 28 ta ko'chmas mulk binolarni sotib oling va o'z biznesingizni boshlang!

♻️ Mingbuloq tumanidan 2 ta (ko'rish)
♻️ Kosonsoy tumanidan 4 ta (ko'rish)
♻️ Namangan tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Pop tumanidan 8 ta (ko'rish)
♻️ Uchqo'rg'on tumanidan 3 ta (ko'rish)
♻️ Chortoq tumanidan 2 ta (ko'rish)
♻️ Chust tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Yangiqo'rg'on tumanidan 3 ta (ko'rish)
♻️ Namangan shahridan 1 ta (ko'rish)
♻️ Davlatobod tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Yangi Namangan tumanidan 2 ta (ko'rish)

📌 "E-AUKSION" vakil telefon +99899-207-36-12, +99899-207-26-12 (Soat 09:00 dan 18:00 gacha).

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube