Korrespondent.uz
359 subscribers
12.9K photos
1.37K videos
1 file
10.4K links
Tahlil, tanqid, ta’sir!

www.korrespondent.uz

Biz bilan aloqa — @Korrespondentuz_bot

Facebook - facebook.com/korrespondentuz

Instagram - instagram.com/korrespondentuz

Twitter - twitter.com/UzKorrespondent

Guvohnoma: №879766.
Download Telegram
Месси "футбол қироли"ни ортда қолдирди

Чемпионлар Лигаси 6-турида ПСЖ 4:1 ҳисобида “Брюгге”дан устун келди. Учрашувда дублга эришган Лионель Месси профессионал фаолиятидаги 757 ҳамда 758-голларини урди.

У мазкур натижа бўйича “футбол қироли” Пелени (757 та) ортда қолдирди.

Аргентиналик футболчи жорий мавсум ЕЧЛда 5 ўйинда бешта гол урди.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Жиззахда “Spark” бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида “Spark” йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетди.

Маълум бўлишича, воқеа туманнинг Равот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Жиззах–Зомин йўлининг 6- километрида рўй берган.

Аниқланишича, зоминлик С.Ж. исмли ҳайдовчи “Spark”да ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб кетган.

Оқибатда фуқаро бош мия жароҳати ва ҳамкор жароҳатлар ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Ҳиндистонда бортида Мудофаа штаби бошлиғи бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатида бортида тўрт нафар юқори мартабали ҳарбий хизматчи бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Вертолётда жами 14 киши бўлган.

Бортда Ҳиндистон мудофаа штаби бошлиғи Бипин Рават бўлган. Вертолёт Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Сере шаҳридаги базасидан ҳавога кўтарилган ва Веллингтон шаҳри томон йўл олган.

Ҳиндистонда Мудофаа штаби бошлиғи лавозими 2019 йил декабрь ойида таъсис этилганди. Мудофаа штаби бошлиғи Ҳиндистон армиясининг барча бўлинмалари - қуруқликдаги кучлар, ҳаво кучлари ва денгиз флотининг ҳаракатларини мувофиқлаштиради. Генерал Рават бу лавозимга тайинланган биринчи шахсдир.

Вертолёт қулаган жойда 3 нафар жабрланувчи топилган, улар оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Тўртинчи шахсни қидириш давом этмоқда. Ҳодисада 4 киши ҳалок бўлгани айтилган, бироқ уларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги Сартепо массивида жойлашган "Грилхона" ёниб кетди

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, соат 15:08 да келиб тушган хабарга биноан 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 15:15 да етиб бориб, ёнғин соат 15:17 да қуршаб олинган ва 15:22 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида савдо дўконининг тахминан 15 квадрат метр майдонда шифти, том қисми ҳамда ички қисмидаги маҳсулотлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Германияда янги канцлер сайланди

Олаф Шолс
Бундестагда кўпчилик овоз билан расман Германиянинг янги канцлери этиб сайланди.

Шолсга 395 нафар депутат овоз берди, сайланиш учун унга 369 та овоз зарур эди. 8 декабрь кунининг ўзида Олаф Шолс канцлер сифатида қасамёд қилади.

Олаф Шолс Германиянинг тўққизинчи федерал канцлерига айланди. У ушбу лавозимда Германия ҳукуматини 16 йил бошқарган Ангела Меркелнинг ўрнини эгаллади.

Олаф Шолс 63 ёшда, у Германия социал-демократик партияси аъзоси. Сўнгги уч йил давомида у Меркел ҳукуматида вице-канцлер ва молия вазири лавозимларида ишлаган. 2011—2018 йилларда Олаф Шолс Гамбург шаҳрининг раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
"Футбол қироли" Пеле яна касалхонага ётқизилди

Унга кўра, 81 ёшли собиқ футболчи ичак шиши туфайли касалхонага ётқизилган. Футбол афсонаси кимётерапия орқали муолажа олиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Пеле 2021 йилнинг сентябрь ойида операция қилинганди.

Маълумот ўрнида Пеле 3 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 1956–74 йилларда "Сантос" клубида, 1957–70 йилларда Бразилия терма жамоаси таркибида ўйнаган.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Хонанда Муҳаммадкарим Соипов вафот этди

Ўзининг маъноли қўшиқлари билан 1990-йилларда халқимизнинг юрагидан чуқур ўрин олган санъаткор, кўплаб машҳур қўшиқлар муаллифи ва соҳир овоз соҳиби Муҳаммадкарим Соипов оламдан ўтди.

Ижодий фаолияти давомида "Аламжон", "Қайдадур», "Ташна ҳислар", "Дуторим", "Оқ бўйра" каби юзлаб қўшиқлари билан халқимиз ёдида мангу қолади.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
“Барселона” “Бавария”га ютқазиб Европа лигасига йўл олди

"Барса"дан яна бир шармандали мағлубият.

Европа чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Бавария" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мюнхенликлар 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди

Мюллер, Сане ва Мусиаланинг голларига "кўк-анорранглилар" жавоб қайтара олмади. 

Шундай қилиб, Нагельсманн шогирдлари "E" гуруҳида юз фоизлик натижа қайд этди. "Барса" эса 7 очко билан 3-ўринни эгаллади. Улар энди Европа лигасида иштирок этади.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Хоразмда 43 ёшли аёлни эҳтиётсизлиги туфайли поезд уриб кетган

2021 йил 8 декабрь куни эрталабки соат 09:25 ларда Урганч Локоматив депосига қарашли бўлган ТEП70-БС-152-сонли тепловозни машинист О.Машаипов ва ёрдамчиси М.Назаровлар Тошкент-Урганч-Хива йўналиши бўйича бошқариб келаётганида, Истиқлол-Ҳазорасп темир йўлининг 7-пикетида 43 ёшли Тўпироққалъа туманида яшовчи С.Қ.ни ўзини эҳтиётсизлиги туфайли уриб кетган.

Натижада, аёл олган оғир тан жароҳатлари билан вокеа жойида вафот этган.
С.Қ. темир йўл ҳодисаси содир бўлган жойдан 25-30 метр узоқликда темир йўл изи ёнидан топилган.
Маълумотга кўра, марҳума оилалик, унинг 3 нафар фарзанди бўлган.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Google 2021 йилнинг энг оммабоп қидирувлари рўйхатини тузди

Унда дастлабки ўринларда "қандай қайта тикланиш мумкин", хотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин" ва "руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин", "Калмар ўйини", "яна локдаун бўладими", "қачон вакцина олиш керак" ва "сайёрамизга қандай ёрдам бериш мумкин" каби сўровлар турибди.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
⚡️ Жорий йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади

12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

Тоғ ва тоғ олди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/С гача кучайиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10° пасайиши кутилмоқда.

13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° совуққача, кундуз кунлари 0-5° илиққача, шимолда кечалари 7-12° совуққача, баъзи жойларда 14-16° совуққача, кундуз кунлари 3° совуқ 2° илиққача пасаяди.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, “C.O.” МЧЖга қарашли дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1004 дона Зардекс”, 100 дона “Тебатин”, 85 дона “Фенибут” ва 17 дона ”Тропикамид” ҳамда “т.т.” МЧЖга қарашли дорихонада 170 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиш учун сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
"Насаф"га ФИФА томонидан тақиқ қўйилди

Жорий йилнинг 7 октябрь куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Насаф” футбол клуби ва франциялик футболчи Абделае Диаките ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унда кўрсатилишича, “Насаф” футболчи билан тузилган шартнома шартларини бажармаган.

Шу сабабли футболчи ФИФАга мурожаат қилган ва якунда ФИФА “Насаф” футбол клуби зиммасига белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаши лозим экани, агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқиёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берган.

Бугун ФИФА 45 кунлик муддат якунига етганини инобатга олиб, “Насаф”га трансфер тақиқи қўйди.

Энди клуб қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш учун, мазкур низоли вазиятни ҳал этиши лозим бўлади.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Бош прокуратура Деновдаги портлаш бўйича жиноят иши қўзғатди

Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Ўзбекистонда пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 35 % га ошди

Марказий банкининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, $7,3 миллиардга етди.

Икки ойда бу кўрсаткич 1,6 млрд долларга ошган (2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида $5,7 миллиардни ташкил этган).

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилди

Маълум бўлишича Акбар Тошқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан адлия вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Қайд этиш лозим, Президентнинг 2017 йил 19 апрельдаги қарори билан Акбар Тошқулов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Маълумот ўрнида, Тошқулов Акбар Джурабаевич – 1971 йил 21 сентябрда Жиззах вилояти, Жиззах туманида туғилган.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Шавкат Мирзиёев 16 декабрьда давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради

Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Жанубий Кореяга уч кунлик давлат ташрифи билан боради.

17 декабрда Президент Мун Чже Ин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеулда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саммит ўтказади.

Қайд этилишича, Мун ва Мирзиёев икки халқ ўртасидаги келажакка йўналтирилган ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

"Жанубий Корея ва Ўзбекистон келаси йили дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди", - деди президент матбуот котиби Пак Кюнг Ми.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон еттинчи бор ота бўлди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва рафиқаси Керрининг иккинчи фарзанди туғилди. Улар қиз фарзанд кўрганини маълум қилди.

Керри Жонсон фарзандини Лондондаги давлат шифохоналаридан бирида дунёга келтирган. Бу Керрининг иккинчи, Жонсоннинг еттинчи фарзанди.

Борис Жонсон ва Керри Саймондс 2020 йилнинг февралида унаштируви ҳақида эълон қилган. Уларнинг апрель ойи охирида туғилган биринчи ўғлига ўша баҳорда бош вазирни COVID-19 дан даволаган шифокорлар шарафига Уилфред Лори Николас деб исм беришган. Жонсоннинг Саймондс билан никоҳи 2020 йил май ойи охирида қайд этилган, бу бош вазирнинг учинчи никоҳига айланганди.

Британия ҳукумати раҳбарининг аввалги турмушидан икки қизи ва икки ўғли, бундан ташқари, никоҳсиз туғилган яна бир қизи ҳам бор.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube
15 ёшли бола бошқарувидаги "Cobalt" "Matiz" билан тўқнашди

Куни кеча, 8 декабрь куни тахминан соат 22:00 да Шифо-нур ва Талабалар кўчалари кесишмасида "Cobalt" автомобилини тегишли ҳуқуқсиз бошқарган 15 ёшли А.М. қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 33 ёшли Р.И. бошқарувидаги "Matiz" автомобилига тўқнашган.

Тўқнашувдан сўнг "Cobalt" бошқарувсиз ҳаракатда давом этиб, дарахтга урилган ва ёнишни бошлаган. Воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин ўчирилган.

Тўқнашув оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам бадан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилган. Уларнинг ҳолати қониқарли.

👉@korrespondentuzb

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram | Youtube