Kontekst.uz
13.2K subscribers
390 photos
112 videos
19 files
510 links
Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda
Download Telegram
Channel created
Audio
#Hikmat_Izlab

Фарзандларимиздан вақтимизни ҳам, меҳримизни ҳам аямайлик!

Ҳикоя номи: Ота вақти
Давомийлиги: 02:24 дақиқа
❗️ Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарларини ишдан олишга қарор қилинди.
Давлат солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан ажратилган. Унга Кудбиев Шерзод Давлятович раис этиб тайинланган.

Бош вазир ўринбосари Қўчқоров Жамшид Анварович эса Иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, у Бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолади.
Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказилди.

@kontekstuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан жорий йил 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.

Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.
❗️“Эл-юрт умиди” жамғармаси магистратура ва докторантура дастурлари стипендиатларининг 73 нафари юқори лавозимга кўтарилганДХРА

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан Жамғарманинг магистратура ва докторантура таълим дастурлари асосида хорижда таҳсил олиб қайтиб келган стипендиатларнинг фаолияти таҳлил қилинди.

2019 йилдан 2023 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, стипендиатларнинг 115 нафари магистратура, 20 нафари докторантура дастурларини тамомлаб, Ўзбекистонга қайтган.

Хорижда таҳсил олганларнинг:

73 нафари (55%) лавозими ўсган;
26 нафари (19%) ўз лавозимида қолган;
24 нафари (18%) талабаликдан сўнг ўз мутахассислиги бўйича илк бор профессионал фаолиятини бошлаган;
12 нафари (9%) эса ишга жойлашиш жараёнида.

▪️ Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, стипендиатларнинг 33 нафари (24%) давлат хизматида, 66 нафари (49%) илм-фан ва таълим соҳасида, 13 нафари (10%) соғлиқни сақлаш соҳасида, 7 нафари (5%) ишлаб чиқариш соҳасида, 14 нафари (10%) банк ва суғурта соҳасида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 4 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 7,22 сўмга арзонлаб, 11 647,79 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубл курси ҳам тушди.
Ғуломов Файзулло Қурбонович Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Ф.Ғуломов Агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.