Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ертўладан_фойдаланиш

Кўп қаватли уйнинг ертўласида иш бошлаган тадбиркор

IWeb I Telegram I Instagram I Facebook IYouTube
Диққат!
Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ҳурматли юртдошлар!

Республикада кузатилаётган электр энергиясининг узилиши туфайли эҳтимолий ҳолатларини олдини олиш мақсадида, Сизлардан хонадонингиздаги газ, сув, электр энергияси билан ишловчи воситаларни вақтинча тармоқдан узиб қўйишингизни сўраймиз!

https://t.iss.one/kommunaluzb
ЭСЛАТМА!

❗️Электр тармоқларидаги узилишлар боис, кўп хонадонли уйларда иссиқлик, ичимлик суви ҳамда ширкатлар ёки бошқарув сервис компаниялари фаолиятида муаммолар кузатилса, ШТАБЛАРДАГИ қуйидаги телефон рақамлар орқали мутахассислар билан боғланишингиз мумкин:


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234 11 03;

Қорақалпоғистон Республикаси- (61) 223 89 51;

Андижон вилояти- (74) 226 19 00 (74) 223 23 74, (74) 226 21 01;

Бухоро вилояти- (65) 223 04 21, (65) 225 21 77;

Жиззах вилояти- (72) 226 44 80, (78) 771 78 02;

Қашқадарё вилояти- (98) 111 81 05,
(91) 453 60 60, (90) 296 36 65,(75) 225 16 89;

Навоий вилояти- (79) 223 20 04, (79) 223 00 04;

Наманган вилояти - 1056, (69) 227 12 46

Самарқанд вилояти- (66) 231 03 03, (66)235 35 80;

Сурхондарё вилояти- (91) 906 05 00 , (90) 245 13 95;

Сирдарё вилояти- (97) 795 15 75, (97) 564 52 66;

Фарғона вилояти - (99) 999 11 20, (91) 205 03 33, (97) 210 10 48, (73) 226 22 72;

Хоразм вилояти - (97) 707 95 29; (62) 223 02 66, (62) 223 15 39;

Тошкент вилояти - 1055 , (95) 143 20 56;

Тошкент шаҳри - 1055 , (71) 210 01 11.

https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Қорақалпоғистонда иссиқлик тизими ва ичимлик суви аҳолига етказиб берила бошланди.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Вазирлик тизимидаги 500 та қозонхонадан 44 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади. (соат 16:30)

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Фарғона шаҳрига ҳам ичимлик суви берила бошланди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли, Қонликўл, Шуманай, Қораўзак, Тахиятош, Элликқалъа, Беруний, Амударё туманлари ва Нукус шаҳрида ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
Тошкент шаҳридаги 12 та маҳаллий қозонхонанинг фаолияти тикланди. (соат 17:30)

Маълумот ўрнида: Пойтахтда 202 та локал, 12 та марказий қозонхона бор.
❗️Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 78 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади. (соат 17:30)


👉https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Тошкентга сув берила бошланди

Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Шу туфайли, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Яқин соатлар ичида Тошкент шаҳри сув таъминоти олдинги маромига қайтади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов "Қодирия" сув иншоотида бўлиб, мавжуд ҳолатни ўз назоратига олди.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Сирдарё вилояти, хусусан Гулистон шаҳри, Сайхунобод тумани ва бошқа бир қатор ҳудуларига ичимлик суви берила бошланди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 80 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади. (соат 18:00)

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
KOMMUNAL
❗️Тошкентга сув берила бошланди Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Шу туфайли, Тошкент шаҳрининг…
Хабар берганимиздек, «Қодирия» бош сув иншооти ўз фаолиятини қайта бошлади. 5-6 соат оралиғида қувурлар тўлиб бўлгач, одатий иш режимига тушади.
Бўзсув иншоотидан Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Айни дақиқаларда тармоқда сув мавжуд.
Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё ва Узун туманларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ ишга тушди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ туманларида ичимлик сув таъминоти тўлиқ ишга тушди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Диққат

Аҳоли, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари диққатига!

Хонадон ва бинолардаги иссиқлик тизими ва сув қурилмаларига эътиборли бўлинг! Тизим ишга туширилмоқда, очиқ қолган жўмраклардан сув оқишининг олдини олинг! Жўмракларни яна бир бор кўздан кечиринг!

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Сирдарё вилоятидаги йирик Бешбулоқ ва Шимолий сув иншоотлари электр таъминоти билан таъминланди ва ишга туширилди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb