#ЖАРАЁН
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан кўп квартирали уйлар ва унга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилмаларни бартараф этишга оид қатор амалий чора- тадбирлар кўрилмоқда.
Хусусан, Давлатобод тумани "Давлатобод" МФЙ ҳудудидаги ноқонуний қурилмалар инспекция ходимлари томонидан бартараф қилинмоқда.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
#БИЛАСИЗМИ

☑️ Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 700 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 400 минг сўмдан 8 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

IWeb I Telegram I Instagram I Facebook IYouTube
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари тасдиқ белгиси (верификация)ни олди.
Ўқувчиларимиз учун соҳага доир янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, муаммолар ечими ва таҳлилий мавзуларда қизиқарли ва ўз ўрнида расмий маълумотларни бериб боришга ҳаракат қиламиз.

https://kommunal.uz/uz
https://t.iss.one/kommunaluzb
https://www.facebook.com/kommunal.uz
https://www.instagram.com/kommunal.uz/
https://www.youtube.com/c/Vazirlikningrasmiykanali

IWeb I Telegram I Instagram I Facebook IYouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ертўладан_фойдаланиш

Кўп қаватли уйнинг ертўласида иш бошлаган тадбиркор

IWeb I Telegram I Instagram I Facebook IYouTube
Диққат!
Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ҳурматли юртдошлар!

Республикада кузатилаётган электр энергиясининг узилиши туфайли эҳтимолий ҳолатларини олдини олиш мақсадида, Сизлардан хонадонингиздаги газ, сув, электр энергияси билан ишловчи воситаларни вақтинча тармоқдан узиб қўйишингизни сўраймиз!

https://t.iss.one/kommunaluzb
ЭСЛАТМА!

❗️Электр тармоқларидаги узилишлар боис, кўп хонадонли уйларда иссиқлик, ичимлик суви ҳамда ширкатлар ёки бошқарув сервис компаниялари фаолиятида муаммолар кузатилса, ШТАБЛАРДАГИ қуйидаги телефон рақамлар орқали мутахассислар билан боғланишингиз мумкин:


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234 11 03;

Қорақалпоғистон Республикаси- (61) 223 89 51;

Андижон вилояти- (74) 226 19 00 (74) 223 23 74, (74) 226 21 01;

Бухоро вилояти- (65) 223 04 21, (65) 225 21 77;

Жиззах вилояти- (72) 226 44 80, (78) 771 78 02;

Қашқадарё вилояти- (98) 111 81 05,
(91) 453 60 60, (90) 296 36 65,(75) 225 16 89;

Навоий вилояти- (79) 223 20 04, (79) 223 00 04;

Наманган вилояти - 1056, (69) 227 12 46

Самарқанд вилояти- (66) 231 03 03, (66)235 35 80;

Сурхондарё вилояти- (91) 906 05 00 , (90) 245 13 95;

Сирдарё вилояти- (97) 795 15 75, (97) 564 52 66;

Фарғона вилояти - (99) 999 11 20, (91) 205 03 33, (97) 210 10 48, (73) 226 22 72;

Хоразм вилояти - (97) 707 95 29; (62) 223 02 66, (62) 223 15 39;

Тошкент вилояти - 1055 , (95) 143 20 56;

Тошкент шаҳри - 1055 , (71) 210 01 11.

https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Қорақалпоғистонда иссиқлик тизими ва ичимлик суви аҳолига етказиб берила бошланди.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Вазирлик тизимидаги 500 та қозонхонадан 44 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади. (соат 16:30)

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Фарғона шаҳрига ҳам ичимлик суви берила бошланди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли, Қонликўл, Шуманай, Қораўзак, Тахиятош, Элликқалъа, Беруний, Амударё туманлари ва Нукус шаҳрида ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb
Тошкент шаҳридаги 12 та маҳаллий қозонхонанинг фаолияти тикланди. (соат 17:30)

Маълумот ўрнида: Пойтахтда 202 та локал, 12 та марказий қозонхона бор.
❗️Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 78 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади. (соат 17:30)


👉https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Тошкентга сув берила бошланди

Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Шу туфайли, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Яқин соатлар ичида Тошкент шаҳри сув таъминоти олдинги маромига қайтади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов "Қодирия" сув иншоотида бўлиб, мавжуд ҳолатни ўз назоратига олди.

👉https://t.iss.one/kommunaluzb
❗️Сирдарё вилояти, хусусан Гулистон шаҳри, Сайхунобод тумани ва бошқа бир қатор ҳудуларига ичимлик суви берила бошланди.

👉
https://t.iss.one/kommunaluzb