Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.
"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.
Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.
Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.
Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилди.
"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.
Facebook|Instagram|Twitter

Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.
Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.
Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.
Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.
Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.
Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.
Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.

Шу билан бирга, бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.
"Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?", - дея савол қўйди давлат раҳбари.
Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.
ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.
Президент энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилишини таъкидлади.
Ушбу мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш лозимлиги, қолаверса, ушбу давлатдан 4,7 миллиард долларгача қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани учун ҳам бу ташриф муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштиришга ҳам инвестициялар жалб қилинади.

Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.
Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.
Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.
Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.
Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширилди.
Ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-наво тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Ёнғинни олдини олиш бўйича амалий ва тушунтириш ишларини кучайтириш, хонадонма-хонадон иситиш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.
Автомобилга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.
Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.
Умуман, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди.
Йиғилиш якунида тегишли мутасаддилар ва ҳудудлар ҳокимлари ҳисобот берди.

Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Шу кунларда республика бўйлаб электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар аҳолининг эътирозларига сабаб бўлди. "Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқароларнинг бу борадаги фикрларига таяниб, масъул давлат идораларини қуйидагиларга чақиради:
Биринчидан, белгиланган ҳароратдаги иссиқлик, иссиқ сув, электр энергияси ва газ таъминланмаган барча кунлар учун аҳоли билан қайта ҳисоб-китоб қилиш;
Иккинчидан, Энергетика вазирлиги қишга тайёрланганлик ҳолати ҳақида ахборот бериши, ҳукуматнинг энергетика соҳасидаги стратегияси эълон қилиниши керак;
Учинчидан, энергосамарадорликни ошириш, муқобил энергия манбаларига ўтиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш учун зарур ташкилий ва инфратузилмавий шароитлар яратиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш лозим. Экспертлар, давлат расмийлари иштирокида жамоатчилик фикрини ўрганиш зарур;
Тўртинчидан, қишнинг совуқ кунлари яна 2-3 ҳафта сақланиб қолишини инобатга олиб, қуйидаги тезкор чораларни кўриш таклиф этилади:
— заруратга кўра жойларда одамларга исиниш, телефон ва бошқа қурилмаларни қувватлаш, чўмилиш, овқат пишириш мақсадида келишлари учун иссиқ сув ва электр энергияси узлуксиз таъминланган иситиладиган хоналарни тайёрлаш
— кунига камида бир-икки маротаба энергия тизими раҳбарларининг жонли эфирга чиқишларини (телевидение, радио, интернет орқали), брифингларни ташкил қилиш
— фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун кўп функцияли Cаll-марказни ишга тушириш.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/559
@uzbyuksalish

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мамлакат энергетика тизими бундай синовларга тайёр эмаслигини кўрсатди".
"Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аномал совуқ оқибатларини юмшатиш бўйича қатор таклифларини илгари сурди. Таклифлар шу кунларда республика бўйлаб кузатилаётган электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга аҳолининг эътирозлари, фикрларига таяниб ишлаб чиқилди.

Forwarded from Qaraqalpaqstan xabar agentligi
https://kknews.uz/kk/129750.html
Мәмлекетлик сыйлықлар тапсырылды
Каналымызға қосылың👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng

Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Дыққат хабарландырыў!
Елимизде суўық ҳаўа сақланып турғанлығы себепли Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси қурамында дүзилген арнаўлы Штабтың шешими менен, барлық жоқары оқыў орынлары, орта арнаўлы билим бериў мекемелери, улыўма билим бериў мектеплери ҳәм мектепке шекемги билимлендириў шөлкемлеринде дем алыс күнлери 23-январьға шекем узайтылады.
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети
Каналға ағза болыў: @joqargikenes
✉ Telegram 🌐Website 📱 Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Елимизде суўық ҳаўа сақланып турғанлығы себепли Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси қурамында дүзилген арнаўлы Штабтың шешими менен, барлық жоқары оқыў орынлары, орта арнаўлы билим бериў мекемелери, улыўма билим бериў мектеплери ҳәм мектепке шекемги билимлендириў шөлкемлеринде дем алыс күнлери 23-январьға шекем узайтылады.
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети
Каналға ағза болыў: @joqargikenes
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Баслы мақсет – коррупциясыз тараўды қәлиплестириў
Толық оқыў ушын
Каналға ағза болыў 👉 t.iss.one/kkeduuz
Толық оқыў ушын
Каналға ағза болыў 👉 t.iss.one/kkeduuz
#ITPark #Success_Story
🦾 IT- sohasida har qanday yoshda, hatto yoshlik davrida ham muvaffaqiyatga erishish mumkin. Bunga misol tariqasida “IT mutaxassisi tarixi” rukni mehmoni Qoraqalpog‘istonlik 17 yoshli Maqsim Jumaboyevni keltirish mumkin.
☑️ Maqsim Qoraqalpog‘istonning Chimboy tumanidagi 48-maktabning 11-sinfida tahsil oladi va jamoa shakllantirib, nufuzli xorijiy kompaniyalar bilan ishlab, ularni O‘zbekistonga jalb qilishni orzu qiladi.
✅ Hozirgi vaqtda Maqsim Jumabayev IT Park rezidenti bo'lgan "Mo’jizalar Avlodi " MChJning asoschisi bo'lib, davlat buyurtmalari asosida ishlaydi va oyiga o‘rtacha 500-600$ daromad oladi.
Maqsim o'z misolida, ishga bo’lgan qiziqish va muhabbat katta muvaffaqiyat va yuqori daromad keltirishini ko'rsatadi.
Batafsil: https://bit.ly/3HaJdGl
_____
🦾 Достичь успехов в сфере IT можно в любом возрасте, даже в самом юном. Пример тому — 17-летний Максим Джумабаев из Каракалпакстана, гость рубрики «История IT-специалиста».
☑️ Максим учится в 11 классе школы №48 Чимбайского района Каракалпакстана и мечтает сформировать команду, чтобы работать с престижными иностранными компаниями и привлекать их в Узбекистан.
✅ В настоящее время Максим Джумабаев является учредителем ООО «Поколение Чудес», резидента IT Park, работает на госзаказах и зарабатывает в среднем $500-600 в месяц.
Своим примером Максим показывает, что интерес и любовь к работе могут приносить большой успех и немалый заработок.
Подробно читайте здесь: https://bit.ly/3koJYTr

Raqamli ta’limni rivojlantirish xususida
Батафсил 👉 https://kk.uzedu.uz/uz/news/72
👉👉👉 t.iss.one/kkeduuz

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan ustozni 85 yoshi bilan qutlagani xonadoniga bordi
Bugun O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan o'qituvchi Mirfozil Mirzaahmedov qutlug' 85 yoshni qarshiladi.
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri Hilola Umarova ustozning xonadonida bo'lib, tavallud ayyomi bilan tabrikladi.
Ta’kidlash kerakki, Mirfozil ustoz 58 yildan buyon fidoyilik bilan yoshlarga ta'lim va tarbiya berib kelmoqda.
Uning shogirdlari orasidan 11 nafar fan nomzodi va fan doktori yetishib chiqqan.
Vazir Mirfozil Mirzaahmedovni chin yurakdan tabriklab, o’z ezgu tilaklarni bildirdi hamda “Xalq ta’limi fidoyisi” ko’krak nishonini topshirdi.

Forwarded from BALALAR KITAPXANASI
#Online_tańlaw
📌📌Ózbekstan Respublikası Balalar kitapxanası tárepinen 14-yanvar Watan qorğawshıları kúnine arnap "Mening armiyam-mening faxrim" uranı astında ótkerilgen kórik tańlawında Qaraqalpaqstan Respublikası Taxtakópir rayonı XBBne qaraslı 13-sanlı ulıwma bilim beriw mektebiniń 10-klass oqıwshısı Qayırbaeva Dina sıylı 1-orındı iyeledi.
📶Respublikalıq balalar kitapxanası málimleme xizmeti
Telegram|Facebook|Instagram I You tube
📌📌Ózbekstan Respublikası Balalar kitapxanası tárepinen 14-yanvar Watan qorğawshıları kúnine arnap "Mening armiyam-mening faxrim" uranı astında ótkerilgen kórik tańlawında Qaraqalpaqstan Respublikası Taxtakópir rayonı XBBne qaraslı 13-sanlı ulıwma bilim beriw mektebiniń 10-klass oqıwshısı Qayırbaeva Dina sıylı 1-orındı iyeledi.
📶Respublikalıq balalar kitapxanası málimleme xizmeti
Telegram|Facebook|Instagram I You tube
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
23-yanvardan barcha maktablarda lll chorak boshlanadi
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari tomonidan 23-yanvardan barcha hududlarda III chorak darslari boshlanishini ma’lum qiladi.
Bunda issiqlik ta’minotida muammosi bo’lgan maktablar holat yaxshilanguniga qadar o’qishni vaqtincha masofadan olib borishlariga ruxsat etiladi.
Qaysi maktablar vaqtincha masofadan ta’lim olishlari haqida hududlarning ijtimoiy tarmoq kanallari hamda maktab rahbarlari tomonidan bevosita ota-onalarga xabar beriladi.
Yuqorida keltirilgan masalalar yuzasidan murojaatlaringizni
@xtv_nazorat_bot orqali yuborishingiz mumkin.