QR Mektepke shekemgi hám mektep bilimlendiriw ministrligi
17.3K subscribers
25.1K photos
2.43K videos
74 files
9.44K links
QR Mektepke shekemgi hám mektep bilimlendiriw ministrliginiń rásmiy telegram kanalı

Isenim tel: (61) 222-94-45

Official website: https://kkbilim.uz/

Múrájat ushın: @QRmshmbministrligi_bot

Korrupciya: https://t.iss.one/bilimlendiriw_Korrupciya_bot
Download Telegram
Forwarded from ELLIKQAL'A_PRESS (RASMIY KANALI) (Nurimova Tursungul)
❇️11 ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Элликқалъа туманида “Ёш китобхон” танлови бўлиб ўтмоқда.

⚡️Жорий йилнинг 26-октябр ва 3-ноябр кунлари оралиғида Элликқалъа туманида 71 та умумтаълим мактабларининг 9-10-11 синф ўқувчилари орасида “Ёш китобхон” танлови ташкил қилинди.

⚡️Ушбу танлов ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш орқали уларнинг маънавий-сиёсий онгини юксалтириш, ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш, сўнгги йилларда Юртимиздаги ижобий ўзгаришлар моҳиятини англашга кўмаклашиш, жамоат ташкилотлари, хусусан касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ҳақидаги тушунчаларни шакллантиришга йўналтирилган.
Forwarded from ELLIKQAL'A_PRESS (RASMIY KANALI) (Nurimova Tursungul)
❇️Мактабларда ғолиб бўлган ўқувчилар 11 ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан туманда ўтказиладиган байрам тадбирида маъсул ташкилотларнинг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланадилар.

⚡️2022 йил 31 октябр куни тасдиқланган режа асосида ўтказилган танловларда иштирок этиш ҳамда танлов иштирокчиларини табриклаш учун Ўзбекистон касаба уюшмаси таълим ва фан ходимлар Республика кенгашининг масъул ходимлари ва ташкилотчилари, Элликқалъа тумани халқ таълими бўлими ҳамда касаба уюшмаси туман бўлинмаси раҳбарлари мактабларда ўтказилаётган "Ёш китобхон" танлови жараёнлари билан танишдилар ва меҳнат жамоаларнинг ишлари ва ютуқлари тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Қорақалпоғистон Республикасида бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгашининг қарори қабул қилиниб (30.08.2022й. 453-13-0-Q/22-сон), мазкур қарор билан тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар белгилаб берилди.

2022/2023 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги 716 та таълим муассасаларида 143 577 нафар бошланғич синф ўқувчилари кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат билан таъминланиши белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд 716 та умумтаълим мактаблари ҳудудлар кесимида 64 та лотларга жойлаштирилди.

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларини бепул кейтеринг усулида овқатлантириш мақсадида, кейтеринг ташкилотини танлаб олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ харид қилиш тартиб-таомиллари асосида танлов ўтказиш учун оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар берилди.

Платформага жойлаштирилган 64 та лотлардан 41 та лот 11 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ютиб олиниб шартномалар расмийлаштирилди, ҳозирда 716 та умумтаълим мактабларидан 481 та мактабда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланмоқда.

22 та лотда баҳолаш ишлари тугатилиб, баённомалар расмийлаштирилиб,
24 октябрь кунидан бошлаб нонушта тарқатилиши режалаштирилган эди. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасига асос Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг бузилиши бўйича ўтказилган 22 та лотлар танлови ишчи гуруҳ комиссияси томонидан бекор қилинди ва бундан ташқари, тадбиркорлик субъекти томонидан 1 та лот бекор қилиниб, жами 23 та лот танлов (тендер)га қайта жойлаштирилди.

Жорий йил 11 ноябрь куни ўқиш бошланиши билан барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминлаш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Қубла Устиртте болып, аўыл халқы менен ушырасты

Толық мағлыўмат

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

joqargikenes.uz|Facebook|Instagram|Twitter