Kitob O‘qi
9.96K subscribers
2.66K photos
341 videos
1.06K files
800 links
Ushbu kanal Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi tizimidagi Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi tomonidan tashkil etildi. Bu yerda eng sara asarlar elektron shaklda yuklab boriladi.
@kitoboqiuz

Aloqa uchun: @infonatlib_bot
Download Telegram
📚Zo'raki muttaham to'rtinchi umurtqa
✍️Martti Larni
📜Fin yozuvchisi va jurnalisti Martti Larnining «Zo‘raki muttaham yoki to‘rtinchi umurtqa» romani 1957-yilda bosilib chiqdi va hozirga qadar Finlyandiyada bir necha bor nashr etildi.
Romandagi voqealar muallif urushdan keyin borib ko‘rgan Amerika Qo‘shma Shtatlarida sodir bo‘ladi. Biroq, Larni amerikacha voqelikni har tomonlama batafsil yoritib berishga intilmaydi. «Zo‘raki muttaham yoki to‘rtinchi umurtqa» – amerikacha «hayot kechirish»ning ba’zi tomonlarini o‘tkir satira tig‘iga oladi; yozuvchi asosan mubolag‘a va karikaturaga murojaat qilib, hozirgi, bizning kunlardagi Amerika aхloqini tasvirlaydi.
📚Aljabirning tug‘ilishi
✍️Mirkarim Osim
📜Mazkur kitob tariхchi-yozuvchi Mirkarim Osimning eng mashhur ikki asaridan tarkib topgan. «Aljabrning tug‘ilishi» va «Karvon yo‘llarida» deb nomlangan har ikkala asar bugungi
davr o‘quvchisi o‘qishi shart bo‘lgan kitoblar sirasiga kiradi.
Millatimizning buyuk dahosi bo‘lmish al-Хorazmiy haqidagi afsona va rivoyatlarga asoslangan «Aljabrning tug‘ilishi» qissasi
o‘quvchining ham tariхiy, ham ma’naviy bilimini boyitadi. Unda nafaqat buyuk olimning ilmiy faoliyati, balki davrga
хos ijtimoiy va siyosiy voqealar, umuminsoniy fazilatlar, tuyg‘ular o‘rtasidagi qarama-qarshiliklar jonli va rangli tasvirlarda ifodalanadi.
📚Саволларга жавоблар ёхуд харобадан чиққан миллионер
✍️Викас Сваруп
📜«Саволларга жавоблар» Мумбай харобаларида яшаган 18 ёшли йигит Рам Муҳаммад Томас тилидан ҳикоя қилинади. Унинг барча ташвишлари «Ким миллиардер бўлишни истайди?» кўрсатувида ғолиб чиққанидан сўнг бошланди. Телевизион шоу ташкилотчилари унинг қобилиятига шубҳа қилиб, йигитни қаллобликда айблаб қаматишади ва пулдан махрум қилиш йўлларини ахтаришади.
Панжара ортидаги Томас ўз ҳақгўйлигини қандай исбот қилди? Харобада яшаб, ҳатто мактаб таълимини олмаган ўсмир илмли кишини иккилантирадиган саволларга қандай жавоб топди?
📚Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб-ахлоқ китоби
📜Улкан муваффақиятлар оддий ва арзимас бўлиб туйилган ҳақиқатлардан бошланади. Бу – жуда жўн кўриниши мумкин, аммо ҳаётнинг энг оддий, лекин ўта зарур мазмуни ушбу ҳақиқатлар ҳукмига бўйсунади. Сизга ишонч билдиришлари, ҳамкорликда ишлашлари ёки яхши ишга жойлашишингиз учун нималар керак ва қандай қоидаларга амал қилишингиз лозим? Қайси жиҳатларингиз сизни атрофдагиларга «фош қилади»?
Китоб дунё ва халқаро этикет мезонларига асосланиб тайёрланди, бу эса сизга халқаро ишбилармонликда ҳам жуда қўл келади. Шунингдек, ушбу китобдан юқоридаги саволларга атрофлича жавоб топасиз.
📚Феноменал хотира: хотирани мустаҳкамлашнинг 70 усули
📜Феноменал хотира – мустаҳкам ва кучли хотира бўлиб, у мунтазам ташқи ва ички таъсирлар натижасида мияни парвариш қилиш, озиқлантириш, узоқ
вақт муаммосиз ишлаши учун шароит яратиб беришга эҳтиёж сезади. Мазкур китоб мустаҳкам хотирага эга бўлган алломалар ҳаёти ва фаолиятини кузатиш асносида ёзилган. Мутолаа жараёнида тавсияларга амал қилиш ва машқларни тўғри бажариш билан ҳар
бир ўқувчи ўз хотираси ва мия фаолияти учун бемисл хизмат кўрсатади. Мактаб ўқувчилари, айниқса, абитуриент ва талабалар ушбу китобдан жуда қимматли маълумотлар ҳамда тавсиялар олишлари мумкин.
📚Тоғлар ҳам садо берди
✍️Холид Ҳусайний
📜Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний навбатда эътиборингизга ҳавола этилаётган асари орқали яна ўша мавзуга – уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонлар тақдирига мурожаат қилади. Бу гал асарда яхлит бир қаҳрамон йўқ. Пари, Абдулла, Парвона, Наби, Маркос, Адел, Идрис, Ваҳдатилар – уларнинг ҳар бири ўз тақдири мисолида яшаётган жамияти, ўзини ўраб турган ижтимоий муҳит ҳақида ўқувчида маълум тасаввур уйғотади.
📚Хамса
✍️Алишер Навоий
📜Мазкур китобда Алишер Навоий «Хамса»сидаги барча достонларнинг
мазмуни баён қилинган. Уларда шоир томонидан тасвирланган турли
воқеа-ҳодисалар акс эттирилган, фақат кириш қисмлари, меъёридан чўзилиб кетган манзаралар, монологлар бир оз қисқартирилган. Ушбу Навоий
достонларининг насрий талқини аллома шоиримизнинг туркий шеъриятнинг гултожи ҳисобланмиш «Хамса» шеърий достонларини англаб олишингизга ёрдам беради, деб ўйлаймиз.
📚Темурийлар силсиласи
✍️Поён Равшанов
📜Романда XV асрнинг иккинчи ярми, Шоҳрух ва Улуғбек Мирзолар вафотидан сўнг Мовароуннаҳр ва Хуросонда подшоҳлик қилган Темурийзодалар, уларнинг тож-у тахт йўлидаги ўзаро курашлари, қисмати мавзу қилиб олинган. Тарихий манбалар асосида даврнинг ўта чигал манзараси, парокандалик авжи, қаттоллик сабабияти ёритилади. 1447 йилдан, то 1507 йилга қадар кечган воқеа-ҳодисаларда Гавҳаршод Бегим, Улуғбек, Алоуддавла, Иброҳим, Абулқосим Бобур, Шоҳ Маҳмуд, Абдуллатиф, Абдулло, Абу Саъид, Ҳусайн Бойқаро, Султон Муҳаммад, Ёдгор Муҳаммад, Султон Аҳмад, Султон Маҳмуд, Умаршайх, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бойсунғур, Султон Али Мирзолар иштироки, тутган ўрни тадқиқ ва тасвир доирасига киритилган. Нуфузли ва айни вақтда, маккор маликалар Хадича ва Зуҳра Бегимлар қиёфасига чизгилар битилган.
📚Ўйла ва бой бўл
✍️Наполеон Хилл
📜Қўлингиздаги ушбу китоб бой фикрлаш, орзу-истаклар устидан ҳукмрон бўлиш, муваффақиятга эришишга қаратилган. Сиз ҳаётда қандай қилиб мақсадга етиш ва қатъиятли бўлишнинг аниқ режасини топасиз. Бу эса ҳар бир ишда сизга қўл келади.
Китоб омад сари ундовчи тамойиллар, йўналиш, қоидалар билан бойитилган. Аниқ мақсад қўйиб, унга сари чалғимай бориш учун нималар қилиш кераклиги мухтасар айтиб ўтилган. Гарчанд китобнинг айрим ўринларида Наполеон Хилл тилидан ҳикоя қилинмаса-да, унинг қарашлари, нуқтаи назари, тамойиллари ўз аксини топган.
📚Умидимиз юлдузларига
✍️Тоҳир Малик
📜Ёзувчи Тoҳир Маликнинг ахлоқ-одобга доир рисолалари китобхонларга яхши таниш. Унинг уч фаслдан иборат «Одамийлик мулки» ахлоқ китоби кўпчилик диққатини тортди. Бу рисола асосида тартиб берилган «Келинлар дафтарига», «Куёв бола, сизга айтар сўзим бор» китоблари ҳам нашр этилган. Адиб китобхонлар, хусусан, ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларининг
таклифларини инобатга олиб, «Одамийлик мулки» асарини қисқартириб, таҳрир қилиб, ўсмирларнинг талаби ва дидига, қизиқишига мослаган ҳолда қўшимчалар киритиб, «Умидимиз юлдузларига» тарзида нашрга тайёрлади. Китоб гарчи ўсмир-ёшларга мўлжалланган бўлса-да, ардоқли ота ва оналар, қадрли устозларнинг ҳам танишиб чиқишлари мақсадга мувофиқдир.