Kegeyli.uz/Рәсмий канал
6.92K subscribers
30.2K photos
3.09K videos
61 files
4.78K links
Кегейли районы ҳәкимлиги:
Веб-сайт:kegeyli.uz
Instagram:https://instagram.com/press_kegeyli
Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100092522532363
Youtube:https://www.youtube.com/@kegeylirayonhakimligimalim5947
Мүрәжат ушын:@kegeylipress
Download Telegram
Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради.

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Муса Ерниязов 1947 йил 20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, 1971 йилда Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислари институтини, 1986 йили Тошкент Олий партия мактабини тамомлади.

Меҳнат фаолиятини қурилиш муҳандиси лавозимидан бошлаб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгашида катта референт, бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси бўлиб ишлади.

1983-1989 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси, Чимбой тумани ҳокими лавозимларида самарали фаолият кўрсатди.

2002 йилдан ҳозирги вақтда қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари лавозимида ишлади.

Муса Тажетдинович Ерниязов қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг улкан раҳбарлик салоҳияти, бой билим ва тажрибаси, маънавий фазилатлари билан, Ватанимизга беқиёс муҳаббати ва садоқати билан ҳақли равишда халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган улуғ инсон эди.

Унинг бевосита раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, Орол бўйидаги экологик вазиятни яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилди.

Қорақалпоқ диёрида кейинги йилларда юз берган барча улкан ўзгаришлар Муса Тажетдинович Ерниязовнинг номи ва амалий фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.

У қорақалпоқ элининг ҳақиқий етакчиси сифатида доимо халқнинг дарду ташвишлари билан яшади. Айниқса, кекса авлод вакиллари, меҳрибон опа-сингилларимиз, азиз ёшларимизнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг муносиб келажагини таъминлаш йўлида чинакам жонбозлик кўрсатиб сидқидилдан хизмат қилди.

Муса Тажетдинович Ерниязов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари сифатида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда парламентаризм тизимини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшди, иқтисодий-ижтимоий тараққиётимиз учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлида айниқса  фаоллик кўрсатди.

Муса Тажетдинович Ерниязовнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланди. У “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” ва “Ўзбекистон қаҳрамони” деган юксак унвонлар билан мукофотланган эди.

Халқимизнинг улуғ фарзанди, атоқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва фидойи инсон Муса Тажетдинович Ерниязовнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов, Қ.Сариев.

@shmirziyoyev

👉🏻 @kegeylirkuzofficial 👈🏻
ҲАМДАРДЛИК

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг шу йил 31 июл куни 73 ёшида вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитиб, чуқур қайғуга чўмдик.
Муса Ерниязов мазмунли ҳаёт йўлини босиб ўтиб, ўзидан ёрқин из қолдирди. У ҳамиша эл-юрт дарду ташвиши билан яшади. Ўз ҳалол меҳнати, фидойилиги билан халқимизнинг, жумладан, ижод аҳлининг самимий меҳрини қозонди.
Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маънавий-маърифий, адабий-ижодий жараёнларнинг юксак даражада ташкил этилишида, шубҳасиз, Муса Ерниязовнинг ҳиссаси катта.
Халқимизнинг улуғ фарзанди, ижодкорларимизнинг яқин дўсти бўлган Муса Тажетдиновнинг вафоти муносабати билан бутун қорақалпоқ халқига, марҳумнинг оила аъзолари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

телеграм каналымыз:@kegeylirkuzofficial
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Муса Тажетдинович Ерниязовтың қайтыс болыўы мүнәсибети менен кеўил айтыў

Халық депутатлары Кегейли районлық Кеңеси, Кегейли районы ҳәкимлиги ҳәм кең жәмийетшилиги Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығы, Өзбекстан Қаҳарманы Муса Тажетдинович Ерниязовтың қайтыс болыўы мүнәсибети менен республика парламенти ҳәм ҳүкиметине, марҳумның шаңарақ ағзаларына, жақынларына ҳәм пүткил Қарақалпақстан халқына терең қайғырыў менен кеўил айтады.

Усы күнге шекем елимизде жүз берген жаңаланыўлар менен алға илгерилеўлер тиккелей Муса Ерниязов аты менен байланыслы.

Муса Ерниязов жыллар даўамында қайсы лаўазымда искерлик көрсетсе де, аймағымыздың абаданлығы, пәраўанлығы, халқымыздың тыныш-татыў турмыс кешириўи ушын аянбай мийнет етти. Сол қатары, Кегейли районының социал-экономикалық раўажланыўына айрықша итибар қаратты. Қурылыс, дийқаншылық, шарўашылық сыяқлы салалардың жоқары басқышларға шығыўы ушын кең имканиятлар жаратты. Әсиресе, республика басшысы сыпатында үлкен тәжрийбеси, шебер шөлкемлестириўшеңлик қәбилети арқасында барлық тараўларда оғада унамлы өзгерислерди әмелге асырды. Бул инсан өзиниң Ўатансүйиўшилиги, ели ушын аянбай мийнет етиўи нәтийжесинде Президентимиз тәрепиненен мүнәсип баҳаланыды ҳәм өз халқының шексиз исенимине еристи. Тек Қарақалпақстан Республикасы ушын емес Өзбекстан Респуликасының раўажланыўы жолында да айрықша үлес қосқан атақлы мәмлекетлик ҳәм жәмийетлик искер инсанның жарқын естелиги Кегейли районы халқының ядында мәнги сақланып қалады.

КЕГЕЙЛИ РАЙОНЫ ҲӘКИМЛИГИ
Жолшы жулдызды жоқлаў

Ел дәртинде күйип мудам жандыңыз,
Шыңлар шелли көз илмейди даңқыңыз,
Жасайсыз пүткил журттың жүрегинде,
Исмиңизди умытпайды халқыңыз.

Көш басында жол баслаған нарымыз,
Изге ерген бота едик бәримиз,
Аңлып жатып әжел мерген гезеде,
Ырғып түсти туў шыңнан суңқарымыз.

Келбетиңиз көз алдымда көрикли,
Жүрек жылар бугин тилик-тиликли,
Үй төринде атасынан айрылып,
Бозлар бүгин барлық қара бөрикли.

Ойлап мудам кеше-күндиз ел ғамын,
Сыйы едиңиз бул журтқа Алланың,
Көкте Жолшы жулдыз ағып түскендей,
Қарақалпақ гүзетип салар уғланын.

Аллаяр Дарменов,
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан Жазыўшылар аўқамы ағзасы

01.08.2020
Халқимизнинг ватанпарвар фарзанди эди...

Муса Ерниязов нафақат қорақалпоқ элининг, балки ўзбек халқининг ҳам ҳақиқий ватанпарвар, мард ва жасур фарзанди эди.

Мен оқсоқол билан бир неча марта суҳбатлашганман. Турли йиғинларда бирга бўлганман. Бу инсон Олий Мажлис Сенати Раиси ўринбосари лавозимида ҳам узоқ ва самарали меҳнат қилди.

Бугун барча қорақалпоғистонликлар Муса Ерниязов номи билан ҳақли равишда фаҳрланишади. У Қорақалпоғистон Республикасига салкам йигирма йил давомида раҳбарлик қилди. У қаерда, қандай лавозимда ишламасин, ўз халқига ватанига ҳалол хизмат қилди. Мана шу йиллар давомида қорақалпоқ юрти гуллаб яшнади. Нукус шаҳри бутунлай қайта қурилди. Республика ҳудудида юзлаб янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилди.

Муса Ерниязов олимларни, ижодкорларни жуда қадрларди. Шунинг учун ҳам у кишининг раҳбарлиги йилларида қорақалпоқ илм-фани тараққий этди. Нукусда кўплаб олий ўқув юртлари ва филиаллар ташкил этилди. Бунёдкорлик ишлари юксалди. Одамларнинг турмуши фаровонлашди.

Муса Ерниязов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлган эди. Мамлакатимиз раҳбари фармони билан у кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий мукофоти берилган эди.

Энг муҳими Муса Ерниязов бутун қорақалпоқ халқининг қалбидан ўрин олди. Одамларнинг ишончини қозонди. Оқсоқолнинг яна бир эътироф этиш шарт бўлган томони шунда эдики, у бир умр давлатга, халққа садоқат билан хизмат қилди. Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқни рози қилиш йўлида бутун умрини бағишлади. У ватан ва халқ учун оғир ва синовли бўлган даврларда ҳам тўғри қарорлар қабул қилиши билан алоҳида эътирофга сазовор эди.

Муса Ерниязовнинг вафоти ўзбек ва қорақалпоқ халқлари учун жуда оғир йўқотиш. Мен қорақалпоқ халқига, оқсоқолнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Биз самарқандликлар дардингизга шерикмиз.

Муса Ерниязовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий яшайди.

Рустам Холмуродов,
Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси.

http://uza.uz/oz/society/khal-imizning-vatanparvar-farzandi-edi--01-08-2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соңғы мәнзил, соңғы жол...
Келтерди ғой сизсиз қол...

Жайыңыз жәннет болсын! "Jaslar TV" телеканалы видеоролиги атамыздың естелигине бағышланады.

Каналға ағза болыў: 👉
@Kar24uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия в траурных мероприятиях в память о Председателе Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, Герое Узбекистана Мусе Ерниязове.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #vidolashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БАТЫР КЕТСЕ, ЕЛ БОЗЛАҒАН ӘЗЕЛДЕН

Ел басына ис түскенде елжиреп,
Арқа сүйер таў едиңиз ағам-аў,
Қарақалпақ қайсы халық?-дегенде,
Бул биз дейип, белги берген нарым-аў.

Көп ишинде өзиң едиң салмақлы,
Өзбек, қазақ барлығына ардақлы,
Сизди алған сум әжелдиң қайғысы,
Муңайтты-ғой пүткил қарақалпақты.

Батыр кетсе, ел бозлаған әзелден,
Ҳәтте, Ўатан топрағына "тил" енген,
Шайыр сүйген сексеўил де майысып,
Ел-халқыңнан разы бол, деп тиленген.

Мийнет пенен өткердиңиз тириликти,
Сақлаў ушын шыңда қара бөрикти,
Кеўлиңиз жай, орның бейиш болсын, деп,
Сиз қәлеген ел боламыз бирликли!

Турсынай Мухиятдинова,
Кегейли районы ҳәкимлиги мәлимлеме хызмети баслығы

👉@kegeylirkuzofficial
Ерниязов Муса Тажетдинович Сирдарё аҳлининг хотирасида абадий қолади

Куни кеча мамлакатимизнинг таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, том маънодаги ҳақиқий инсон – Ерниязов Муса Тажетдиновичнинг вафоти биз сирдарёликларнинг ҳам қалбларимизни ларзага солди.

Муса Тажетдинович Ерниязов ўзининг улкан раҳбарлик салоҳияти, билим ва тажрибаси, маънавий фазилатлари билан ўзбек-қорақалпоқ халқлари ўртасида беқиёс дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга катта улуш қўшиб келган, халқпарвар, юртпарвар инсон эди. Муса оға қорақалпоқ элининг чин фарзанди, миллат ишончини қозона олган оқсоқоли эди.

Жорий йилнинг 1 май куни содир бўлган «Сардоба» сув омбори фожиаси куниёқ, Муса Тажетдинович раҳбарлигидаги бутун қорақалпоқ эли биринчилардан бўлиб ёрдамга чорланди.

Тошқин талафотларини бартараф этишда у кишининг шахсан ўзи биз сирдарёликлар билан елкама-елка турганлиги, тошқиндан зарар кўрган уй-жойларни Қорақалпоғистон Республикасидан келган қурувчи-муҳандис ва лойиҳачиларнинг тубдан қайта таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишида шахсан ўзлари фикр ва янгидан-янги таклифлари билан бойитиб, ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги таъмирлаш, тиклаш, қайта қуриш ишларида хизматлари катта бўлди.

Ватанимизга, ўзбек ва қорақалпоқ халқларига бўлган беқиёс муҳаббати ва садоқати билан ҳақли равишда барчамизнинг қалбларимизда унинг хотираси узоқ йиллар сақланиб қолади.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси ва барча фуқароларимиз номидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Ерниязов Муса Тажетдиновичнинг фарзандлари, жон-жигарлари, яқинлари ва барча қорақалпоқ халқига ҳамдардлик билдирамиз.

Азиз ва меҳридарё қорақалпоқ халқи, қадрли юртдошлар, чин дилдан билдираётган таъзиямизни қабул айланг.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

http://uza.uz/oz/society/zbekiston-a-ramoni-ora-alpo-iston-respublikasi-zh-or-i-kenge-01-08-2020
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
- Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан - заместителя Председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Мусы Ерниязова.
- Муса-ога любил народ, был добросовестным и честным человеком. Я очень доверял ему, и душа была спокойна за Каракалпакстан. Он дорожил дружбой узбекского и каракалпакского народов, связанных языком, религией, общей судьбой и заботами, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Joqarǵı keńes.uz
Шавкат Мирзиёев: Муса Ерниязов баслаған ислерди дослары менен бирге даўам еттиремиз - https://joqargikenes.uz/4170.html

Шавкат Мирзиёев: Муса Ерниязов бошлаган ишларни дўстлари билан бирга давом эттирамиз -
https://joqargikenes.uz/oz/4180.html