KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI🏢
8.04K subscribers
25K photos
4.99K videos
66 files
8K links
Kattaqo‘rg‘on tuman hokimligining rasmiy telegram kanali.
Manzil: Kattaqo‘rg‘on tumani, A.Navoiy ko‘chasi, 1-uy
Murojaat: @Pressatumanbot
Veb-sayt:payshanba.uz
E-mail:[email protected]
@Jahongir_Safarov
https://youtube.com/channel/UCfkdoOcD1dXXaVc-Dpu-9cw
Download Telegram
#Долзарб_40_кун

🌱Каттақўрғон тумани “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилган ҳашарлар давомида кузги мавсум давомида туман ҳудудида яшил ҳудуд барпо этиш мақсадида 484 минг 200 туп манзарали ва бутасимон дарахт кўчатларини экиш белгиланган.

Мазкур экилган дарахтларни парвариши ва суғориш тизимини учун масъуллар белгиланиб, дарахт кўчатларини ўсиши учун доимий назорат олиб бориш учун махсус штаб ташкил этилиб, белгиланган режага мувофиқ ишлар йўлга қўйилган.

Айни пайтда туманнинг Каттаминг маҳалласи ҳудудида жойлашган "Каттақўрғон Кластер" МЧЖ томонидан ҳам ҳашар ташкил этилиб, 150 туп чинор ва 150 туп қирим қарағайи дарахт кўчатлари экилиб, кўчатлар томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
👍3
#Яшил_макон_кузги_мавсум
#Долзарб_40_кун

Каттақўрғон туманида "Яшил макон" долзаб 40 кунликда мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Намозполвон маҳалласида жойлашган 3-сон Касб-ҳунар мактаби жамоаси 350 та маназарали дарахт кўчатлари экишда иштирок этишди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
🌐
Web sayt 🎞YouTube📗Facebook ▶️Telegram ▶️Telegram
👍5👏1
Мурожаат ва ечим

1-СЕКТОРДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ                                               

Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддиновнинг навбатдаги сайёр қабули Қирғиз маҳалласида ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Қабул давомида ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, уй-жой, хонадон таъмири, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда оилавий муаммолар масалаларига оид мурожаатлар қабул қилинди.

Фуқароларнинг муаммолари ечими маълум муддат берилиб, мурожаатлар ижроси бажарилиши туман ҳокими назоратига олинди.

Каналга уланиш учун:
👉
@kattakurgon_tuman

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍7🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

Каттақўрғон туман ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Камолиддин Аҳмедов иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мавзу: Туманнинг туризм салоҳиятидан унумли фойдаланиш, жозибадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар.

Фасебоокда кўриш учун:
https://fb.watch/gnCCCEUtgl/

Каналга уланиш учун:
👉
@kattakurgon_tuman

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
👍7🥰21
#Ҳикматлар

Агар қизингга таълим берсанг, умматга таълим берган бўласан.

Айман Ёғий
👍171
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Tabiiy zahiralarni asrash va tejash — har bir insonning burchidir →
👤Ayni vaqt uchun dolzarb bo‘lgan video rolik ekan.
👍1
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси: Пенсия билан боғлиқ коррупцион муаммога дуч келдингизми? Унда бизга мурожаат қилинг!

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тизимида 2022 йил 20 октябрдан 20 ноябргача “Коррупцияга қарши курашиш ва мурожаатлар билан ишлаш ойлиги” деб эълон қилинди.

Ҳурматли фуқаролар, Сизга пенсия жамғармаси ходимлари ёки учинчи шахс Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан (пенсия, нафақа, кам таъминланган оилаларга болалар ёки моддий ёрдам нафақаси тайинлаш) маълум миқдордаги маблағ эвазига турли хил ноқонуний йўллар билан зарур ҳужжатларни тўғрилаб бериш ҳолатига дуч келсангиз, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармасининг (66) 233-47-50, 235-54-62 ёки 11-40 “Ишонч телефони”га мурожаат қилинг.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
🌐
Web sayt 🎞YouTube📗Facebook ▶️Telegram ▶️Telegram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Куз_қиш

Каттақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!

Ис гази кўринмас қотил. Ундан эҳтиёт бўлинг!

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
🌐
Web sayt 🎞YouTube📗Facebook ▶️Telegram ▶️Telegram
👍3
"Ташаббусли бюджет" жараёнидаги янгилик

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилади

“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–409-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.

🗓 2023 молия йилидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

➡️ Шунингдек, ҳокимликлар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

🔰Қарорга кўра:

▫️туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсумиҳар йили февраль–март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь–июль ойларида;

▫️“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади.
https://t.iss.one/kattakurgon_tuman
👍6
#Yashil_makon_kuzgi_mavsum
#Dolzarb_40_kun

Kattaqo‘rg‘on tumani umumta’lim maktablarida "Yashil makon" dolzab 40 kunlikda mevali va manzarali daraxt ko‘chatlari ekish ishlari davom etmoqda.

Mazkur ekilgan daraxtlarni parvarishi va sug‘orish tizimini uchun mas’ullar belgilanib, daraxt ko‘chatlarini o‘sishi hamda doimiy nazorat qilib borish uchun maxsus shtab tashkil etilib, belgilangan rejaga muvofiq ishlar yo‘lga qo‘yilgan.

Hozirgi kunda barcha umumta’lim maktablarda "Bir o‘quvchiga‒bir ko‘chat" va "Bir o‘qituvchiga‒o‘n ko‘chat" tashabbusi keng targ‘ib qilish ishlari yo‘lga qo‘yilgan...

Kattaqo‘rg‘on tuman xalq ta’limi bo‘limi axborot xizmati
👍4