Kaspro
1.52K subscribers
83 photos
11 videos
20 links
Kaspro — eksklyuziv xabarlar manbasi

Murojaat uchun: @Kasprouz_admin
Download Telegram
#Лирик_чекиниш

Ёзувчилар уюшмаси унитозига марсия

Хабар қилди буни ТАСС,
Ўлдирилди унитаз.

Оқ Тувак, Чинни Тувак,
Безабон жинни Тувак,
Сен кимларни миндирдинг,
Чаноғингни синдирдинг.

Чордона қурган эдинг,
Ялтираб турган эдинг,
Барчага тўнгланардинг,
Барчага ўнгланардинг
Оқ Тувак, ялпоқ Тувак,
Қоншари талпоқ Тувак.

Уюшма сасиб кетди,
Ким сени босиб кетди.
Кимлар сени тўлдирди,
Кимлар сени ўлдирди.

Барчани кутар эдинг,
Лабингни тутар эдинг.
Кимникини кўрмадинг,
Кимникини сўрмадинг.

Кимлар сенга тупурди,
Кимлар сенга упурди.
Айтмадинг рост сўзингни,
Бериб қўйдинг ўзингни.

Оқ Тувак, Чинни Тувак,
Безабон, жинни Тувак.
Тарқалиб кетди миш-миш,
Бу тепадан бўлган иш.

Қайдасан, мармар охур,
Ҳар тарафда урҳо-ур.
Этимизни едик биз,
Кетимизни едик биз.
Тувакхўрлар, қинғирлар, —
Ўтган-кетган минғирлар.

Узоқларга йўртамиз,
Лунжимизни йиртамиз,
Оқсоқоллар кенгаши,
Етиб келди энгашиб.
Нон еймиз, сув ичамиз,
Энди қайга учамиз?

Мармарнинг майини йўқ,
Овқатнинг тайини йўқ,
Сен асли керакмидинг,
Сен бизга тиргакмидинг?
Алвидо ялпоқ Тувак,
Оғзингга қалпоқ Тувак.

Рауф Парпи

15.09.1993

@kasprouz
Ўзбекистонда илк марта умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмайди

Биринчи марта миллиардлаб маблағ тежаб қолинди.

Ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан анъанавий равишда Наврўз байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилар эди.

Ҳашар давомида ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан кўчатлар учун маблағлар ажратилар, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" тузулмасининг банкдаги ҳисобварақларига "ўз ташаббусига кўра" ўтказилиши тавсия этиларди (бизда буни "ихтиёрий — мажбурий" деб аташади).

"Маҳалла" бошқарув органлари умумхалқ ҳашаридан тушган маблағларни ижтимоий ёрдамга ҳамда "Нуроний" жамғармаси ва "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ходимларини бир марта моддий рағбатлантириш каби тадбирларга сарфлаши айтилар эди.

@kasprouz
Абдуқодир Ҳусанов “Ман Сити” қароргоҳидан алоҳида махсус самолётда Тошкентга келди.

Абдуқодир Ҳусанов масаласида бир гап. Энди бизнинг расмий "пиарчи"ларимиз уни тутиб олиб, мажбурлаб, турли хил шилта роликлар олишга киришиб кетмаса бўлгани. Бундай ишга Қаҳрамон Қуронбоев ва Отабек Хусановлар бир қўл уриб (қонимизда ғалаба) кулгига қолганди...

Шу болага индамайлик ўзи яхши кетяпти... Ёшларни руҳлантириш масаласида ҳам, жамиятни сафарбар қилиш масаласида ҳам.

@kasprouz
#MUTAXASIS_SHARHI

Барча ташкилотлар Наврўз байрами учун ишчи ходимларга "байрам пули" бериши керак

Наврўз байрамида 3 кун дам олиш куни белгиланган бу кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари байрам сайлига чиқишади.

Ҳар бир нарса эса маблағ билан боғлиқ. Шундай экан иш берувчилар ходимларга мукофот пулларини (премия) бериши керак.

Бу борада меҳнат қонунчилигида нима дейилган?

Меҳнат кодексида мукофотлаш масаласида бирорта норма бўлмасада иш берувчининг ваколатидаги айрим жиҳатларига тўхталиб ўтмоқчимиз:

МК 25 моддаси Иш берувчининг ҳуқуқлари:


- Ходимларни ҳалол самарали меҳнати учун рағбатлантириш.

Ташкилотда тузилган аксарият жамоа шартномалари(кол договор) да ҳам байрам кунлари ходимларни мукофотлаш кўзда тутилган (албатта, корхонанинг моддий имкониятларидан келиб чиқиб).

Юқорида кўрганимиздек, бу борада кўп нарсалар иш берувчига боғлиқ масала.

Ҳурматли иш берувчилар (раҳбарлар) байрам олди ходимларга имкон қадар мукофот пулини ажратинг. Иложи бўлса байрамдан олдин олишсин, ҳар ҳолда миллий байрамимиз байрамдек ўтсин.

@kasprouz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримов Хитой омилини қандай тушунган?

@kasprouz
Гулноза Алимова Бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари этиб тайинланди

"Халқ банки" Бошқарув Раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси, матбуот котиби лавозимида ишлаган Алимова Гулноза Бахшиллоевна Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи — матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Бунгача бу лавозимда айни вақтда Миграция агентлиги матбуот котиби вазифасида ишлаётган Жамолиддин Қаландаров фаолият юритган эди.

@kasprouz
Янги "Ўзбекистон қаҳрамони" унвонини ким олиши мумкин, Сирожиддин Саййидми ёки Маҳмуд Тоир?

Раҳматли Ислом Каримовнинг бир эмас иккита "маънавий пири" бор ва улар "овози" нафақат ўз даврининг балки истеъдод нуқтаи назаридан анча узоқ замонларга етадиган қийматга эга эди. Улар Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов эди.

Истеъдод, талант ва интеллектуаллик жиҳатдан бу шоирлар ҳали айтганимиздек, жуда узоқ яшашга ҳақли. Ўз даврида салтанатида шундай шоиру замонларнинг бўлгани бизнинг-ча, Каримовга ҳам хуш ёққан бўлиши керак. Ҳарқалай икки шоиримиз ҳам унинг даврида "Ўзбекистон қаҳрамони" бўлган эди. Масалага шу нуқтаи назардан қарасак, бугунги авлод маънавий ҳаёти бироз кемтикдек туюлади. Зотан, ул буюк чинорлар бугун йўқ. Аммо от ўрнини той босар, деганларидек, ёзарларимиз бугун ҳам шаштни қўлдан унчалик бериб қўйган эмас. Гарчи адабиёт ўлиб бўлди, деган иддаолар янграб турган бўлса-да, икки буюк шоирдан кейин бўшаб қолган минбарга интилаётганлар бор. Сирожиддин Саййид ва Маҳмуд Тойир...

Айни шу ижодкорлар бугун бўш қолган "давра"ни тўлдиришга жуда қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Кузатсангиз, бири биридан қолай, демайди... Зингил солиб қарасангиз улар интилган манзилларни пайқагандай ҳам бўласиз... Майлида, ижод, шеърият барибир яхши. Агар "ўша" ашъорлар "қаҳрамон унвони"ни олган шоир қаламидан ирғиб чиққан бўлса янада бошқача бўлади...

Нима деб ўйлайсиз, биз ҳам қаҳрамон шоир билан замондош бўлишимиз мумкинми?! Қайси бири билан?!

@kasprouz
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида собиқ Қишлоқ хўжалик вазири Азиз Воитов ва Ҳарбий судда Президент хавфсизлик хизматининг собиқ катта зобити Шуҳрат Расулов устидан аппеляция маҳкамалари бошланди, дея хабар беришмоқда.

@kasprouz
10 минг доллар билан қўлга тушган ИИБ амалдори қамалмади

Лекин эслайсизми 500 минг сўм пора олган оддий шифокор 5 йилга қамалган эди.

Бизнинг адолатимиз қаерда?!

2024 йил 10 сентябрь куни Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ҳасанбоев қимор иши бўйича гумонланувчиларга қамоқ эҳтиёт чорасини қўлланмаслигини ваъда қилиб, 10 минг доллар пора олаётганда қўлга тушган эди.

Судда Жаҳонгир Ҳасанбоев айбига иқрор бўлиб, пулларни жигар касаллиги сабабли олишга уринганини айтган. Шундан сўнг, суд унга озодликдан маҳрум қилиш ўрнига 4 йил 8 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

Ўзи бизда амалдорга келганда қонун шундай ишлайди. 2023 йилда Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга ҳам 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. Ваҳоланки, у ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ер бериш тартибини бузиш каби жиноятларни содир этганликда айбли деб топилганди.

Ҳа, амалдор бўлмасангиз ҳолингизга вой. Бунга бир мисол: 500 минг сўм пора олиб, 5 йилга қамалган қашқадарёлик оддий шифокорни эсланг... Афсуски бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ва айни шу ҳолат ўртага КАТТА савол ташлайди: Бизда адолат борми?!

@kasprouz
#MUTAXASSIS_SHARHI

Матбуот котиби бўлиш учун АОКА суҳбатидан ўтиш шарт эмас


АОКАнинг суҳбати бу фақатгина тавсиявий ҳарактерга эга холос.

Вазирлик ва турли идоралар матбуот котиблиги лавозимига ишга олинаётган ходим учун АОКА тизими рухсати керак, деган тасаввур шаклланиб қолган.

Аслида ундай эмас.

ПҚ-4366-сонга қарорда "матбуот котиблигига тайинлашда агентлик (АОКА) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланади", дейилган. Яъни бирор бир ташкилот агар истаса тайинланаётган матбуот котибини АОКА тизимига юбориб, тасвиясини олади. АОКА мутасаддилари эса бу номзодни имтиҳон эмас, балки суҳбат ўтказиши лозим бўлади ва тавсиясини ёзиб беради.

Бу ҳолат Меҳнат кодексининг 123 моддасида ҳам асослаб кўрсатиб ўтилган, яъни ишга олиш ёки олмаслик масаласи бевосита иш берувчининг ўзига боғлиқ.

Янаям соддароқ тушунтирадиган бўлсак, АОКАдан матбуот котибини суҳбатдан ўтказиш масаласи ҳам иш берувчига боғлиқ масала. Агар иш берувчи ишга олинаётган матбуот котибини АОКА "суҳбатидан ўтсин" деса ўтади, "йўқ шарт эмас, ўзим ишга оламан", деса ҳам Қонун талабларини бузмаган ҳисобланади.

@kasprouz
Марказий Осиё тарихида биринчи марта 3 давлат биргаликда Наврўз байрамини нишонлайди

Тадбир жорий йилнинг 31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур умумхалқ байрам тадбирида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон расмий делегациялари иштирок этади.

Бу уч давлат тинчлигининг қарор топтиришда Ўзбекистон Президентининг роли катта.

@kasprouz
Бугун Республика бўйлаб барча ҳудудларда ифторлик маросими ташкил этилади

Бугун, 25 март куни муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ барча ҳудудларида (туман, шаҳар) давлат ташкилотлари ташаббуси билан Ифторлик маросими ташкил этилади.

Ифторликнинг асосий маросими Тошкент шаҳридаги "Кўксарой" қароргоҳида бўлиб ўтади.

@kasprouz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондан бир самолёт мухлислар Эронга учиб кетмоқда

Футбол мухлисларини аэропортдан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кузатиб қўйди.

Илк бор Андижон аэропортидан Эронга халқаро рейс амалга ошмоқда.

Эрон-Ўзбекистон ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

@kasprouz
Бугун Эрон билан бўладиган ўйинда бир гол фарқи билан ғалаба қозонсак ҳаяжонланиб кетманг.

Биринчидан, миллий таркибимиз "юлдуз"ли, иккинчидан, тасодиф, деган гап бор, учинчидан, ва энг муҳими, ўзбекчилик, дейдиган азалий қадриятларимиз ҳам бор. Масалан, "чопон, ош" дипломатияси, дегандай... Яна Аллоҳ билгучидир!

Бизнинг истагимиз эса, ҒАЛАБА!

P/S:
Яна бир муҳим жиҳат эсдан чиқибди. Бугун мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёйган расмий ифторлик маросимларида қилинадиган дуоларда ҳам бугунги бўладиган муҳим ўйинда ғалаба қозонишимиз сўралса ажаб эмас.

@kasprouz
Ayni paytda Ko‘ksaroy qarorgohida Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida iftorlik marosimi bo‘lib o‘tmoqda

@kasprouz