TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.21K subscribers
9.31K photos
1.16K videos
6 files
5.67K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Менинг намунали уй олишга эҳтиёжим бор. Қандай маслаҳат бера оласиз?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон билан тасдиқланган “Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун мақсадли маблағлар ҳисобига аҳолига имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби белгиланган.
Ипотека кредити олиш учун мижоз яшаш жойидаги туман (шаҳар) банк филиалига, у бўлмаган тақдирда банкнинг яқин жойдаги филиалига мурожаат қилиши лозим.
Ипотека кредити олиш учун банкка мурожаат қилингандан кейин банк ходими мижозга ипотека кредити беришнинг барча шартларини тушунтиради, ипотека кредити бериш юзасидан буюртманомани расмийлаштириш учун талаб қилинадиган барча ҳужжатлар рўйхатини тақдим этади ва ипотека кредити олиш жараёнидаги тахминий харажатлар турлари тўғрисида хабардор қилади
#yangihayot #kadastr

БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ

🏢Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Янгиҳаёт тумани филиали янги бинода ишга тушганига ҳали кўп бўлмади.

Янги туманнинг ерларини хатловдан ўтказиш, электрон тармоқда мужассамлаштиришда катта шижоат билан иш бошлаган туман филиали вакилларининг олдинда қиладиган ишлари талайгина.

🔹Маълумот ўрнида: Янгиҳаёт тумани майдони — 4423, 0 гектар
🔹Аҳоли сони — 147 798 нафар
🔹Маҳаллалар сони — 30 та
🔹Масжидлар сони — 5 та
🔹МТТлар сони — 18 та
🔹Мактаблар сони — 15 та

Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт тумани филиали манзили:
🏘Шокирариқ кўчаси 117 уй 📍
📲Мурожаат учун: +99893 3860670 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Хизматлар

Қурилиш ва кадастр соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби (давоми)

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#sayyor_qabul #olmazor
ОЛМАЗОР ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ

🧾Куни кеча пойтахтимизнинг Олмазор туманида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари А.Қаршиев бошчилигида қурилиш, кадастр, банк, ДХА ва бошқа қатор ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокида туман фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

🔹10дан ошиқ кўрилган масалалар атрофлича таҳлил этилди. Ҳусусан: уй-жой, кредит масалалари қаторида кадастр паспорти шакллантирилмаган бино хужжатларини расмийлаштиришда унинг эгаларига яқиндан кўмак берилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Xalqaro_hamkorlik #Onlayn_trening

Ayni damda Davlat kadastrlari palatasi mutaxassislari Koreya ko'chmas mulk kengashi tomonidan tashkil etilgan "Ko'chmas mulk tizimini isloh qilish va axborotlashtirish" bo'yicha onlayn malaka oshirish treningida ishtirok etishmoqda.

Mazkur treningning tashkil etilishidan asosiy maqsad:

🔰O'zbekistonda ko'chmas mulk bozorining shaffofligini ta'minlash maqsadida Koreyaning ko'chmas mulkni axborotlashtirish, ushbu axborotlarni boshqarish tizimi va uning hozirgi holati;

🔰Ko'chmas mulk bozorini samarali boshqarish uchun Ko'chmas mulk ma'lumotlar bazasidan foydalanish misollari hamda usullari bilan tanishtirish hisoblanadi.
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

Савол:
Кўчмас мулкимнинг кадастр ҳужжатлари бор. Нотариус орқали бир қисмини олди-сотди қиляпман, қолган қисми ўзимда қолмоқда. Ана шу қолган қисми давлат рўйҳатидан қайта ўтказилиши шартми?

Жавоб: Ҳа. Қайта рўйҳатдан ўтказилади . Бунинг учун қолган қисмига биринчи навбатда қайта кадастр паспорти расмийлаштирилади, ундан сўнг қолган қисмига бўлган хуқуқ рўйҳатдан ўтказилиб Реестрдан кўчирма берилади. Ушбу хизматлар учун мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Бу ҳолатда қайта кадастр паспортини шакллантириш ва қайта рўйҳатдан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
"Коррупцияга чек қўйсак, жойларда тизим ишласа, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини оширса, иқтисодиёт ўзи ривожланади".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида 12 май куни ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чоракдаги кўрсаткичлар таҳлили ҳамда жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
​​❗️Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

🕌 Тошкент шаҳар ИИББ сизни кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклайди ва ҳар бир хонадонга, оилага, барча юртдошларга бахт ва саодат тилайди!
Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтда вақтинча, 12 май соат 24.00 дан 13 май 7.00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

📍Олмазор тумани:

1) “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача.

2) "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача

📍Шайхонтохур тумани:

“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

📍Чилонзор тумани:

1) “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача.

2) "Катта Қозирабод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача.

3) “Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

📍Учтепа тумани:

1) “Абдуллох ибн маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача.

2) “Ҳазрати умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чоррахасигача.

📍Юнусобод тумани:

1) “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

2) “Мирзо Юсуп” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

📍Яккасарой тумани:

“Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача.

📍Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

📍Миробод тумани:

“Қўлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#toshkent_telekanali #murosai_madora

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА БИЗНИНГ ФАОЛИЯТ

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ийд ал Фитр – Рамазон ҳайити халқимиз учун энг қадрли ва севимли айёмлардан саналади.

🌷Жумлаи мўмин-мусулмонлар раҳмат, мағфират, покланиш, саховат, хайр ва барака ойини муносиб ўтказиб, муборак ҳайитга етдилар.

💐Бу муқаддас айёмда халқимизга хос қадриятлар, эзгу фазилатлар намоён бўлади. Бу нурли байрамда меҳр-оқибат кўрсатиладиган, беморлар, кексалар йўқланиб, ҳамма бир-бирига яхшиликларни ният қиладиган, дуолар ижобат бўладиган байрамдир.

🌺Хонадонингиз нурларга тўлсин! Юртимиз тинч, халқимиз соғ-омон, ҳаётимиз фаровон ва барқарор давом этсин!
Барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!