TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.13K subscribers
9.09K photos
1.11K videos
6 files
5.49K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#yer_nazorati #Olmazor_tumani
ЕР НАЗОРАТИ

🔴Тадбиркорлик қилиш давомида қинғир йўллар орқали камолотга эмас, кўнгилхираликка эришилиши кундек равшан. Аммо, била туриб нотўғри йўлни танлаш нафақат кўнгилхиралик, балки ноқонуний ерда бино қуриб, зарур маблағингизни хавога совуришдек гап.

🔴Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор тумани бўлими ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан Тошкент ҳалқа автомобил йўли муҳофаза зонасида жойлашган бир неча объектлар бўйича ерқонун бузилиш холатлари аниқланган. Жумладан: “BARAKA BIZNES - RIVOJ” МЧЖ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектида ўз худудидан ташқари 74.0 кв.м ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, Олмазор тумани, ТХАЙ кўчасида юридик шахсга тегишли бекат таркибидаги савдо шахобчаси худуди ноқонуний кенгайтирилиб эгаллаб олингани аниқланди. Ўзбошимча эгалланган ер майдони: 39.0 кв.мни ташкил этади. Ҳар икки холат бўйича суд органларига даъво аризалари киритилди, ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.
#mahalla #olmazor
ОЛМАЗОР ТУМАНИДАГИ 4 ТА МАҲАЛЛА ИККИГА БЎЛИНМОҚДА

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Олмазор туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларни номлари тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори талабига мувофиқ, тумандаги "Чимбой", "Қўштут", "Гуручариқ", "Аҳил" маҳаллаларини иккига бўлиш ҳамда янги ташкил этилиши режалаштирилаётган маҳаллаларни номлаш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube