TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.13K subscribers
9.13K photos
1.12K videos
6 files
5.53K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#kadastr #kadast_xalq_xizmatida
КАДАСТР ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

🔳 Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасур Каримов ва Тошкент шаҳрининг бир неча туманларидаги хоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда кадастр билан боғлиқ аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида тадбиркорларнинг бинолари ҳамда фуқароларнинг хонадонларига чиққан холда масалалари кўриб чиқилди.

🔹Товкентепа ва Дилбоғ МФЙларидаги аҳоли муаммолари;
🔹Пунган кўчаси 2- уйда яшовчи Х.Маҳмудова масаласи; 🔹Инқилоб кўчаси 12 – уйда яшовчи Б. Алимов масаласи; 🔹Хосият 2-тор кўча 1-уй яшовчи Г.Бобомухаммедова муаммоси;
🔹Авиасозлар-2 32/92 Г.Сабурова масаласи; 🔹Авиасозлар-2 66/19 В.Зокирова масаласи; 🔹Таббасум кўчаси 61-63 ва 66 уйлар ўртасидаги ноқонуний қурилмалар юзасидан ижобий ечим; 🔹Қўйлиқобод МФЙдаги масалалар; 🔹Бектемир тумани Абай МФЙдаги Gulog'lu Holding МЧЖ ва жисмоний шахс М.Ҳамидов билан боғлиқ масалалар ҳамда яна бир қанча муаммолар жойида ўз ечимини топди.

🔳 Уй жой масалалари юзасидан фуқароларнинг кадастр бўйича муаммолар ўрганилиб, масалалари ижобий ҳал қилинди ва тегишли кўрсатма ҳамда тушунчалар берилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Audio
#kadastr #oav_biz_haqimizda
ДАВЛАТ ТИЛИ БАЙРАМИ ҲАҚИДА

💠 Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши муносабати билан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси бошқармаларида ташкил этилган учрашув ташқи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

💠 Тадбир тафсилотлари "Ўзбекистон" радиоканалининг "Миллат ва маънавият" эшитиришида ҳам ёритилди.

💠 Дастурда Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Ташкилий назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи Фатхулла Ғофуров ўз фикрларини билдирди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#sayyor_qabul
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Сизнинг кадастр соҳасидаги мурожаатларингизни кўриб чиқиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Шайхонтоҳур тумани филиалида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастрга оид масалаларингиз бўлса сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари иштирокида ўтказилади.

🗓Куни: 2022 йил 26 октябрь соат 10:00дан
📍Манзил: Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси, 14а-уй.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #yosh_mulkdorlar
ЁШ МУЛКДОРЛАР

💠 Юртимизда 2022 йил октабр ҳолатига 8 131 845 та кўчмас мулк объектлари мавжуд, демакки шунча мулкдорлар дегани. Жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган объектларнинг 465 257 таси 30 ёшгача бўлган ватандошларимиз ҳиссасига тўғри келаркан.

🏙 Давлат кадастрлари палатаси берган маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикасида 30 ёшгача бўлган мулкдор ёшларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #sud_masalalari
КАДАСТРГА ОИД СУД МАСАЛАЛАРИ

💠Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари иштирокида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида 2022 йилнинг 17-21 октябрь кунларида жами 146 та иш кўрилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с заместителем Председателя Правительства, министром промышленности и торговли, сопредседателем совместной Межправительственной комиссии Денисом Мантуровым.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обеспечению устойчивой работы отраслей экономики и учреждений социальной сферы в осенне-зимний период.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #kuzqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚜️ 25 октябрь – «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни»

“Ўзбeкистон Рeспубликаси Ички ишлар органлари ходимлари кунини бeлгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 25 октябрь – юртимизда “Ички ишлар органлари ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади.

Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди.

Ҳурматли ички ишлар ходимлари!

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари
Сизларни касб байрамингиз билан самимий қутлайди. Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга файзу барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилайди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#MDH #xalqaro_hamkorlik #idoralararo_tajriba_almashinuv

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ереванда Арманистон Кадастр қўмитаси мезбонлигида МДҲ давлатларининг геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш бўйича “Давлатлараро кенгаши”нинг 44-сессияси иш бошлади.
Тадбир Арманистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Мгер Григорян томонидан очиб берилди.
Кун тартибидан:
- МДҲ Картография ва геодезия хизматлари вакилларининг Фазовий маълумотларнинг миллий тизимларини яратиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда Давлатлараро кенгаш Котибияти ва ишчи гуруҳларининг сессиялараро даврдаги фаолияти якунларини;
- МДҲга аъзо давлатлар ўртасида геодезия, картография, геоахборот технологиялари, Ерни масофадан туриб зондлаш, кадастр ва ҳуқуқларни рўйхатга олиш соҳасида 2025 йилгача ҳамкорлик қилиш Дастури лойиҳаси муҳокамаси
Давлатлараро Кенгашнинг 44-сессиясининг якуний ҳужжатларини қабул қилишда иштирок этиш ўрин олган.

Маълумот учун: Тадбир жорий йилнинг 26 октябрига қадар давом этади.