TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.16K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.47K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#poytaxt #bekatlar
ПОЙТАХТ БЕКАТЛАРИ

🏙Тошкент шаҳри бекатларини намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш таклиф этилмоқда.

🔘 Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори муҳокамага қўйилди.

🔘 Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#poytaxt #ko_chmas_mulk
ТОШКЕНТДАН МУЛК

🏙 Тошкентдаги кўчмас мулкка Россия фуқаролари орасидан талабгорлар ортмоқда.

🔷 Янги санкциялар ва чекловлар фонида россиялик инвесторлар Ўзбекистонга сармоя кирита бошладилар.

🔷 Мутахассислар, яқин келажакда россияликлар орасида Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган талаб ортиши кутилмоқда, деб ёзади РИА НОВОСТИ

🔷 “Бу бизнесни ривожлантириш ва яшаш нуқтаи назаридан жуда қизиқ бозор. Айрим сармоядорлар аллақачон ўз капиталларини Тошкентдаги янги лойиҳаларга ўтказмоқда”, - дейди “Nika Estate” эгаси.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#poytaxt #murojaatlar
ПОЙТАХТ АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР

💠 Кеча тунда, Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигида ишчи гуруҳ Яккасарой туманининг «Қушбеги» маҳалласига бориб, ҳудуддаги ўзгаришлар, аҳолининг турмуш шароитлари билан танишди. Шунингдек, хокимлик вакиллари Юнусобод туманининг «Боғи эрам» маҳалласида ҳам бўлишди. Ушбу учрашувларда Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари ва мутасаддилари ҳам қатнашдилар.

💠 Маҳалла аҳли билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган масалалар, муаммоларга эътибор қаратилди.

💠 Мутасаддиларга аҳолининг мурожаатларини атрофлича ўрганилиб, ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#OAV_biz_haqimizda #poytaxt
ПОЙТАХТ ВА ВИЛОЯТ ЧЕГАРАЛАРИ ЎЗГАРМОҚДА

📹 "Севимли" телеканалининг “Замон” информацион дастурида журналист Дилфуза Эсонова юқоридаги мавзуда лавҳа тайёрлаган.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #poytaxt #madaniy_meros
КОСМОНАВТЛАР МАЙДОНИ

🔷 Пойтахтимизнинг Яккасарой тумани, Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасида жойлашган Космонавтлар майдонидаги таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

🔷 Космонавтлар майдони ҳудуди 1 гектарга яқин бўлиб, бу ерда янги таъмирдан сўнг, 2,5 минг кв.метр майдонга гранит қопламалари ётқизилди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#poytaxt #statistika
ТОШКЕНТДАГИ ҚУРИЛИШЛАР СТАТИСТИКАСИ

Тошкент шаҳрида иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари

💠 Тошкент давлат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2022- йилнинг январ - феврал ойларида Тошкент шаҳрида бино ва иншоотлар қурилиши бўйича 2371,7 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишларининг 61,3 % ини ташкил этди.

💠 Шунингдек, фуқаролик объектларини қуриш бўйича 625,4 млрд.сўм ёки жами қурилиш ишларининг 16,2 % и ҳамда ихтисослаштирилган қурилиш ишлари бўйича 868,8 млрд.сўм ёки 22,5 % ишлар бажарилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #poytaxt
ПОЙТАХТИМИЗДА АҲОЛИ СОНИ

🏙 Бугунги кунда юртимизда аҳолининг сони ва унинг ўсиш суръатлари узлуксиз равишда ортмоқда.
Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, пойтахтимизда доимий аҳоли сони 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра 2 миллион 879 минг 800 кишини ташкил этмоқда. Йил бошидан 17,4 минг кишига ёки 100,6 фоизга кўпайди. Шундан:
🤵🏻‍♂️ эркаклар сони 1 411 800 кишини,
🤵🏻‍♀️ аёллар сони 1 468 000 кишини ташкил этди.

📊Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони: Олмазор туманида бўлиб, 387,7 минг кишини, яъни шаҳар аҳолиси сонидаги улуши 13,5 фоизни ташкил этади. Шунингдек, Юнусобод туманидаги аҳоли 360,9 минг киши – 12,5 фоиздан иборат.

📉 Энг кам аҳоли сони Яккасарой туманида – 124,6 минг киши (4,3 фоиз) ва Бектемир туманида – 51,8 минг киши (1,8 фоиз)ни ташкил этган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#aholi_soni #poytaxt
ПОЙТАХТДА АҲОЛИ СОНИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

🏙 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Тошкент шаҳрининг демографик кўрсаткичлари:

👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 2 879,8 минг киши;
🔹Аёллар сони – 1 468 минг киши;
🔹Эркаклар сони – 1 411 минг киши;

▫️Туғилиш сони –16,4 минг киши;
▫️ Ўлимлар сони – 3,9 минг киши;

🔸Никоҳлар сони – 4,2 мингта;
🔸 Ажримлар сони – 1,5 мингта;
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Poytaxt
ПОЙТАХТНИНГ МУҲТАШАМ БИНОЛАРИ
🇺🇿🌇Тошкент шаҳри- Ўзбекистон шаҳарлари ичида энг гўзал шаҳарлар қаторида бўлибгина қолмасдан, у замонавий пойтахтимизҳамдир.

✈️🏜Сайёҳларнинг Ўзбекистонга қиладиган саёҳати ҳам бежизга Тошкентдан бошланмайди.

🌈🏙Унинг меҳмондўст ҳалқи, замонавий сайилгоҳларидан ташқари бир-бирини такрорламайдиган муҳташам бинолари эътиборни тортади.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#poytaxt #shahar
ПОЙТАХТ - ЯШАШ УЧУН ЭНГ АРЗОН ШАҲАР

🏙 Тошкент, Душанбе ва Бишкек яшаш учун арзон шаҳарлар рўйхатидан жой олди. Маълумотлар “Cost of Living City” рейтингида келтирилган.

📊 Қайд этилишича, рўйхатда 227 та энг арзон ва қиммат шаҳарлар келтирилган. Унга кўра, яшаш учун энг қиммат шаҳар Гонконг, энг арзони эса Анқара.

🌆 Шунингдек, яшаш учун энг қиммат шаҳарлар 10 талигига Тель-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин кирган. Бундан ташқари, Швейцариянинг тўртта шаҳри: Цюрих, Женева, Базель ва Берн ҳам жуда қиммат шаҳарлар.

🌃 Яшаш учун энг арзон шаҳарлар 10 талигига эса Жазоир, Тунис, Истанбул, Карачи, Исломобод, Душанбе ва Бишкек кирган.

📊Рейтинг тузишда ижара, жамоат транспорти, озиқ-овқат, турар жой ва 200 дан ортиқ товарлар, хизматларнинг нархлари инобатга олинади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #poytaxt
ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИ СОНИ

Пойтахтда доимий аҳолиси сони қанчалигини биласизми?

🔘 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, пойтахтда аҳоли сони 101,6%га ортган.

🔘 Яъни, Тошкент шаҳрида доимий аҳолиси сони 2022- йил 1-июл ҳолатига кўра 2909,5 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 47,1 минг кишига кўпайди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #poytaxt
ПОЙТАХТИМИЗ ҲУДУДИ

🏙 Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳудуди қанча эканлигини биласизми?

Тошкент шаҳрининг умумий майдони — 43 858,2 гектар.
Уни худудлар кесимида кўрадиган бўлсак:
1. Учтепа тумани - 2 807,6 гектар
2. Бектемир тумани - 3 315,2 гектар
3. Чилонзор тумани - 3 053,4 гектар
4. Яшнобод тумани - 5 816,4 гектар
5. Яккасарой тумани - 1 400,0 гектар
6. Сергели тумани - 5 217,8 гектар
7. Юнусобод тумани - 4 100,8 гектар
8. Олмазор тумани - 3 374,8 гектар
9. Мирзо Улуғбек тумани - 5 929,0 гектар
10. Шайхонтоҳур тумани - 2 717,5 гектар
11. Миробод тумани - 1 671,8 гектар
12. Янгиҳаёт тумани - 4 453,4 гектар

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube