TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида иккитадан, туман ва шаҳарларда биттадан мактаб Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши белгиланди.
Ишчи гуруҳ тузиб, ҳудудлардаги шароитларни ўрганиш, танланган мактабларни янги стандартлар асосида ўқув йилига тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования деятельности специализированных школ.
Определено, что по две такие школы в городе Нукусе и областных центрах, по одной в районах и городах будут переведены в ведение Агентства Президентских образовательных учреждений.
Даны указания по созданию рабочей группы, изучению условий в регионах и подготовке отобранных школ к новому учебному году на основе новых стандартов.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktabtalimi #agentlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга нималар киради ?

Жавоб:
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

▫️нотариал тасдиқланган шартномалар (келишувлар);

▫️меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома; эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳнома;

▫️суд қарори (ҳал қилув қарори, ажрим ва бошқалар) ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси;

▫️кўчмас мулк ёки унинг бир қисми аукционда (ким ошди савдосида) сотиб олинганлигини тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;

▫️қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;

▫️қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (кейинги ўринларда — Реестр) кўчирма;

▫️кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома;

▫️ хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;

▫️қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатлар.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#yer_nazorati #kadastr
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ 2021 ЙИЛДА

🔲 Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритиб келаётган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролар томонидан ўзларига тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини 2021 йилнинг 12 ойи давомида жами 2967 та (59,32 га) ер участкаси Давлат рўйхатидан ўтказилган.

❗️Шундан 1055 таси (17,62 га) турар,
1912 таси (41,70 га) нотурар жойларда ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

🔲 Ҳолатларнинг таҳлили келгуси маълумотларимизда!

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Korrupsiya_taraqqiyot_dushmani

Kadastr agentligi tomonidan o'tkazilgan “Korrupsiya – taraqqiyot dushmani” mavzusidagi videoroliklar tanlovining "Animatsiya ko'rinishidagi eng yaxshi videorolik" nominatsiyasini Geoinfokom davlat unitar korxonasi tomonidan tayyorlangan videorolik qo'lga kiritgan edi.

Marhamat tomosha qilib baho bering😊

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#auksion #tanlov
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

👨‍💻Тадбиркорлик қилиш учун ер сотиб олиш ёки бино иншоотлари хариди - фақат АУКЦИОН орқали амалга оширилади! Онлайн аукцион орқали савдога қўйилган ерларни кузатинг.
🟦Тошкент шаҳридан янги савдога қўйилган 26та ер участкалари бўйича маълумот👉 (кўриш)

🏢Тайёр бино-жойлар қидираётган бўлсангиз онлайн аукционда уларни ҳам кўздан кечириб, сотиб олишингиз мумкин!

🟦 Пойтахтимиздаги савдога қўйилган 28 та Давлат объектлари 👉(кўриш)

🔹e-auksion.uz ушбу шаффоф аукционда онлайн иштирок этиб, кўзлаган мулкингизга эга бўлинг!

ХАРИДИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛСИН!
#matbuot_anjumanidan #yer_solig_i
МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ

💠Давлат солиқ қўмитаси раиси мол-мулк солиғининг 2 фоиздан 1,5 фоизга туширилиши ҳалол ишлаб келган тадбиркорлар манфаати учун хизмат қилишини - оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.

💠 У айрим тадбиркорлар камроқ солиқ тўлаш учун объект нархини паст кўрсатгани, эндиликда улар ҳам белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлашларини қайд этди.


Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#auksion #tartib #elektron_savdo
“E-AUKSION” ДАГИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ЯГОНА ТАРТИБ

🔷 "Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори қабул қилинди.

🔷Ушбу қарор билан “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (Ягона низом) тасдиқланди.

☝️Эндиликда савдода қатнашиш учун аризалар савдо ўтказиладиган куни соат 9:00 га қадар қабул қилинади ҳамда савдолар соат 10:00 да бошланади (аввал хабарномада ариза бериш муддати ва савдо вақти эълон қилинган лотлар бундан мустасно, хабарномада эълон қилинган вақтда).


Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
​​#Kadastr #bilasizmi

🔰Ko‘chmas mulk obyektiga bo‘lgan huquqni davlat ro‘yxatidan o‘tkazishni rad etish uchun quyidagilar asos bo‘ladi
🔸davlat ro‘yxatidan o‘tkazuvchi organda ushbu ko‘chmas mulk obyektining mansubligi masalasida nizolar borligidan dalolat beruvchi sud hujjatlarining mavjudligi;
🔸vakolatli organ tomonidan ko‘chmas mulk obyektiga taqiq qo‘yilganligi;
🔸taqdim etilgan hujjatlarda noto‘g‘ri yoki buzilgan maʼlumotlar topilishi;
🔸birlamchi kadastr yig‘majildining (kadastr pasporti) mavjud emasligi;
🔸davlat ro‘yxatidan o‘tkazuvchi organda ushbu yer uchastkasi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda olib qo‘yilganligi haqidagi maʼlumotlarning mavjudligi;
🔸ro‘yxatdan o‘tkazuvchi tomonidan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish to‘xtatib turilgan hollarda, taqdim etilgan materiallardagi kamchiliklarning 3 ish kuni mobaynida bartaraf etilmasligi;
🔸yer uchastkasiga bo‘lgan huquqlarning qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda va tartibda bekor qilinganligi;
🔸huquqlarning vujudga kelishini belgilamaydigan hujjatlarning taqdim etilishi.

Telegram Instagram YouTube  Facebook    Web-sayt
#Kadastr #madaniy_meros_ob_ektlari ЧИЛОНЗОРНИНГ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

🏙Тошкенти азимдаги маданий мерос ва архитектура ёдгорликлари ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Новза жомье масжиди

🕌Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида жойлашган Новза жомъе масжиди 2017-2018 йилларда бунёд этилган.

🕌Маданий мерос объекти эгалланган ер майдони - 4606кв.м.
Бино-иншоот майдони 3 331кв.м. ҳудудга эга.
Шундан қурилиш ости майдони 2104 кв.м.

🕌Мазкур архитектура ёдгорлиги ўзининг такрорланмас миллий нақшинкор безаклари билан алоҳида эътиборга лойиқ.
📹 Масжид мажмуаси ҳақидаги тўлиқ видеони мазкур ҳақола орқали (https://youtu.be/d_UPPxeare8) кўришингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги олдида турган асосий вазифа этиб белгиланди.
Пойтахтимизда жамоат транспортини ривожлантириш концепциясини қайта кўриб чиқиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по развитию общественного транспорта в городе Ташкенте.
Главной задачей Министерства транспорта и хокимията Ташкента определено повышение уровня пользования общественным транспортом в 2 раза.
Поручено пересмотреть концепцию развития общественного транспорта столицы и провести ее широкое общественное обсуждение.

#Mirziyoyev #taqdimot #jamoattransporti #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#argos #ma_lumot_uchun
VACANCY.ARGOS.UZ

💠Сиз эндиликда очиқ ва шаффоф тизим — vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинишингиз мумкин!

💠Сизда вакант лавозимлар очиқ танловларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ҳамда бугунги кунда вазирлик, идора, ташкилотлар ва ҳокимликларда фаолият юритаётган кадрларнинг тайинловлари ҳақида хабардор бўлиш имконияти ҳам мавжуд!

💠 Уларни кузатинг ва ўзингиз истаган вакант ўринларига салоҳиятингизга кўра ишга жойлашинг!

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #yer_nazorati
НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАНГАН ЕРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛМОҚДАМИ?!

◻️ Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида ўтказилган йиғилишда туман инспекторлари ва мутасаддилар қатнашдилар.

◻️Учрашув – 2022-йил бошидан агентлик инспекторлари фаолиятидаги айрим камчиликлар ва уларнинг таҳлилига бағишланди. Пойтахтда аниқланган ноқонуний эгалланган ерлар бўйича баённомалар тузиш, уларни назорати ва ечими юзасидан фикрлар билдирилди.

◻️Танқидий ёндошув, муаммога ечим йиғилишнинг асоси бўлди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#qurilish #statistika
ҚУРИЛИШ КОРХОНАЛАРИ СОНИ

🏗2022-йил 1-январ ҳолатига кўра Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотларига кўра қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар:

🔘Кичик тадбиркорлик субъектлари - 8705 та
🔘Микрофирмалар - 8096 та
🔘Кичик корхоналар - 609 та
🔘Масъулияти чекланган жамиятлар - 8037 та
🔘Оилавий корхоналар - 47 тани ташкил этмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудингиздаги муаммолар ечимига ўз ҳиссангизни қўшинг.

1 февралдан таклифларни қабул қилиш жараёни бошланади.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site