TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.23K subscribers
9.21K photos
1.14K videos
6 files
5.59K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
Маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Ҳоким ёрдамчилари "дафтарлар” доирасида ўз маҳаллаларида ўрганишлар ўтказиб, ижтимоий реестрни қайтадан янгилаши кераклиги таъкидланди.
Аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазият ўрганилиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное приоритетным задачам организации новой системы работы “махаллабай” и обеспечения занятости населения.
Отмечалось, что помощники хокимов должны провести в своих махаллях изучения в рамках «тетрадей» и актуализировать данные социального реестра.
Поставлена задача изучить на основе обращений населения ситуацию на местах и уделить особое внимание улучшению облика и социальной обстановки махаллей.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahallabay #yordamchilar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#covid_sentr #manzil
ҲАР БИР ТУМАНДА МАХСУС ПОЛИКЛИНИКА

🦠Юртимизда Covidни олдини олишга қаратилган кучайтирилган чоралар кўрилмоқда.

🔹Ҳусусан, пойтахтимизнинг 12 та туманида махсус поликлиникалар
йўлга қўйилди:
▫️Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси — Водник даҳаси, 75-уй.
▫️Миробод тумани 5-сонли Фтизиатрия диспансери — 8-март кўчаси, 58-уй.
▫️23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали — Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.
▫️1-сон Фтизиатрия диспансери — Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.
▫️58-сон оилавий поликлиника — Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.
▫️11-сон оилавий поликлиника — Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.
▫️3-сон Фтизиатрия диспансери — Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.
▫️Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пулмонология маркази — Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.
▫️4-сон фтизиатрия диспансери — Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.
▫️42-сон оилавий поликлиника — Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.
▫️2-сон фтизиатрия диспансери — Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.
▫️Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери — Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

❗️Юртдошларимиз ва тизим ходимларидан ўз саломатликларига эътиборли бўлиб, санитария-гигиена қоидаларига амал қилишлари, гавжум жойларда ниқобсиз юрмасликларини сўраб қоламиз.
#yer_nazorati #noqonuniy_qurilma
ЕР НАЗОРАТИ

◻️Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси инспекторлари томонидан Янгиҳаёт тумани, “Гулзор” МФЙ, Гулзор кўчасида 1 гектар ер майдони ноқонуний эгалланиб, девор билан ўраб олинганлиги аниқланди.

◻️Бугунги кунда мазкур холат бўйича олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида мазкур қурилма бартараф этилди.

☝️Ҳурматли тадбиркорлар сиз қонунни четлаб ўтиб, бошламоқчи бўлган фаолиятингиз зарардан бошқа натижани бермайди. Шу сабаб, қонуний йўлни танланг.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔲 Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalariga aholidan 2021 yil 10-14 yanvar kunlari jami 1 653 ta murojaatlar kelib tushgan. Ularni hududlar kesimida ko'radigan bo'lsak:

▪️Qoraqalpog‘iston Respublikasi - 20
▪️Andijon viloyati - 62
▪️Buxoro viloyati - 126
▪️ Samarqand viloyati - 23
▪️Sirdaryo viloyati - 53
▪️Surxondaryo viloyati - 191
▪️Qashqadaryo viloyati - 140
▪️Toshkent shahar - 130
▪️Toshkent viloyati - 336
▪️Navoiy viloyati - 59
▪️Namangan viloyati - 150
▪️Xorazm viloyati - 109
▪️Jizzax viloyati - 126
▪️ Farg‘ona viloyati - 106

🔲 Yuqoridagi infografikada siz - murojaatlarning yo‘nalishi va ularning ijrosi bo‘yicha ma’lumotlarga ega bo‘lishingiz mumkin.

#DavKadastrPalata #info #murojaatlar

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
💠2022 йилнинг 10 -14 январ кунларида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида жами 62 та ишлар кўрилган.

🏛фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида - 29 таси

🏫маъмурий судларда - 12 таси

⛪️иқтисодий судда -7 таси кўриб чиқилмоқда.

♻️ 2- та иш жараёнда.

🏢Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро этиш учун 12 та ҳолатда бошқарма ходимлари мутахассис сифатида қатнашдилар.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида иккитадан, туман ва шаҳарларда биттадан мактаб Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилиши белгиланди.
Ишчи гуруҳ тузиб, ҳудудлардаги шароитларни ўрганиш, танланган мактабларни янги стандартлар асосида ўқув йилига тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования деятельности специализированных школ.
Определено, что по две такие школы в городе Нукусе и областных центрах, по одной в районах и городах будут переведены в ведение Агентства Президентских образовательных учреждений.
Даны указания по созданию рабочей группы, изучению условий в регионах и подготовке отобранных школ к новому учебному году на основе новых стандартов.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktabtalimi #agentlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#savol_javob #kadastr_ma_lumotlari САВОЛ БЕРИНГ- ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Савол: Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга нималар киради ?

Жавоб:
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

▫️нотариал тасдиқланган шартномалар (келишувлар);

▫️меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома; эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳнома;

▫️суд қарори (ҳал қилув қарори, ажрим ва бошқалар) ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси;

▫️кўчмас мулк ёки унинг бир қисми аукционда (ким ошди савдосида) сотиб олинганлигини тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;

▫️қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;

▫️қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (кейинги ўринларда — Реестр) кўчирма;

▫️кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома;

▫️ хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;

▫️қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатлар.

☝️Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#yer_nazorati #kadastr
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ 2021 ЙИЛДА

🔲 Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритиб келаётган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролар томонидан ўзларига тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини 2021 йилнинг 12 ойи давомида жами 2967 та (59,32 га) ер участкаси Давлат рўйхатидан ўтказилган.

❗️Шундан 1055 таси (17,62 га) турар,
1912 таси (41,70 га) нотурар жойларда ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

🔲 Ҳолатларнинг таҳлили келгуси маълумотларимизда!

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Korrupsiya_taraqqiyot_dushmani

Kadastr agentligi tomonidan o'tkazilgan “Korrupsiya – taraqqiyot dushmani” mavzusidagi videoroliklar tanlovining "Animatsiya ko'rinishidagi eng yaxshi videorolik" nominatsiyasini Geoinfokom davlat unitar korxonasi tomonidan tayyorlangan videorolik qo'lga kiritgan edi.

Marhamat tomosha qilib baho bering😊

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#auksion #tanlov
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

👨‍💻Тадбиркорлик қилиш учун ер сотиб олиш ёки бино иншоотлари хариди - фақат АУКЦИОН орқали амалга оширилади! Онлайн аукцион орқали савдога қўйилган ерларни кузатинг.
🟦Тошкент шаҳридан янги савдога қўйилган 26та ер участкалари бўйича маълумот👉 (кўриш)

🏢Тайёр бино-жойлар қидираётган бўлсангиз онлайн аукционда уларни ҳам кўздан кечириб, сотиб олишингиз мумкин!

🟦 Пойтахтимиздаги савдога қўйилган 28 та Давлат объектлари 👉(кўриш)

🔹e-auksion.uz ушбу шаффоф аукционда онлайн иштирок этиб, кўзлаган мулкингизга эга бўлинг!

ХАРИДИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛСИН!
#matbuot_anjumanidan #yer_solig_i
МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ

💠Давлат солиқ қўмитаси раиси мол-мулк солиғининг 2 фоиздан 1,5 фоизга туширилиши ҳалол ишлаб келган тадбиркорлар манфаати учун хизмат қилишини - оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.

💠 У айрим тадбиркорлар камроқ солиқ тўлаш учун объект нархини паст кўрсатгани, эндиликда улар ҳам белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлашларини қайд этди.


Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#auksion #tartib #elektron_savdo
“E-AUKSION” ДАГИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ЯГОНА ТАРТИБ

🔷 "Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори қабул қилинди.

🔷Ушбу қарор билан “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (Ягона низом) тасдиқланди.

☝️Эндиликда савдода қатнашиш учун аризалар савдо ўтказиладиган куни соат 9:00 га қадар қабул қилинади ҳамда савдолар соат 10:00 да бошланади (аввал хабарномада ариза бериш муддати ва савдо вақти эълон қилинган лотлар бундан мустасно, хабарномада эълон қилинган вақтда).


Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
​​#Kadastr #bilasizmi

🔰Ko‘chmas mulk obyektiga bo‘lgan huquqni davlat ro‘yxatidan o‘tkazishni rad etish uchun quyidagilar asos bo‘ladi
🔸davlat ro‘yxatidan o‘tkazuvchi organda ushbu ko‘chmas mulk obyektining mansubligi masalasida nizolar borligidan dalolat beruvchi sud hujjatlarining mavjudligi;
🔸vakolatli organ tomonidan ko‘chmas mulk obyektiga taqiq qo‘yilganligi;
🔸taqdim etilgan hujjatlarda noto‘g‘ri yoki buzilgan maʼlumotlar topilishi;
🔸birlamchi kadastr yig‘majildining (kadastr pasporti) mavjud emasligi;
🔸davlat ro‘yxatidan o‘tkazuvchi organda ushbu yer uchastkasi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda olib qo‘yilganligi haqidagi maʼlumotlarning mavjudligi;
🔸ro‘yxatdan o‘tkazuvchi tomonidan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish to‘xtatib turilgan hollarda, taqdim etilgan materiallardagi kamchiliklarning 3 ish kuni mobaynida bartaraf etilmasligi;
🔸yer uchastkasiga bo‘lgan huquqlarning qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda va tartibda bekor qilinganligi;
🔸huquqlarning vujudga kelishini belgilamaydigan hujjatlarning taqdim etilishi.

Telegram Instagram YouTube  Facebook    Web-sayt