TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.04K photos
1.1K videos
6 files
5.46K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#auksion #er #mulk
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

👨‍💻Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!
Бино қуриш учун ер, иншоот ёки мулк сотиб олишни ният қилаётган бўлсангиз, биз сизга кўмакчи!
Бизнесингизни айнан Тошкент шаҳри худудида амалга оширмоқчимисиз?
e-auksion.uz орқали берилаётган ерларнинг аукцион савдоларини кузтинг ва маъқулида иштирок этинг! 💠Тошкент шаҳридан савдода турган 35 та тадбиркорлик ва кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкаларини сотиб олинг!

📍 Бектемир туманидан 4 та (кўриш)
📍 Юнусобод туманидан 1 та (кўриш)
📍 Миробод туманидан 2 та (кўриш)
📍 Олмазор туманидан 4 та (кўриш)
📍 Сергели туманидан 1 та (кўриш)
📍 Яшнобод туманидан 2 та (кўриш)
📍 Янги ҳаёт туманидан 20 та (кўриш)
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Кадастр ҳужжатини ҳар 5 йилда янгилаб туриш керак экан деб айтишяпти. Мен кадастримни 2015 йилда қилдирганман. Хозир кадастримни янгилашим керакми?
ЖАВОБ: Йўқ. Ҳар 5 йилда кадастрни янгилаш керак деган ҳолат республикамиз қонунчилигида мавжуд эмас.
Кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

🔸кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
🔸кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда;
🔸қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари ҳусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
🔸ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
🔸кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
🔸кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
🔸ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
#statistika #qurilish

Тошкент шаҳрида қурилиш ортган

🧾Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил январь-апрель ойларида республикамиздаги қурилиш ишлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,8 % га ўсган.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
🔹Тошкент шаҳри – 24,3 %
🔹Тошкент вилояти – 8,4 %
🔹Самарқанд вилояти - 6,4 %
🔹Қашқадарё вилояти – 6,3 %
🔹Фарғона вилояти – 6,2 %
🔹Бухоро вилояти – 6,0 %
🔹Сурхондарё вилояти – 5,4 %
🔹Андижон вилояти – 5,1 %
🔹Наманган вилояти – 4,8 %
🔹Навоий вилояти – 4,8 %
🔹Қорақалпоғистон Р. – 4,4 %
🔹Хоразм вилояти – 3,3 %
🔹Жиззах вилояти – 3,1 %
🔹Сирдарё вилояти – 2,7 %
Пойтахт шаҳар Тошкентда хозирда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани келажакда шаҳримизнинг янада кўркам бўлишига хизмат қилади.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
#3june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #bino #inshoot

🏠🏢 Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
#биласизми

Фойдаланилмаётган объектларга мол-мулк ва ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади

Муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш бино, яшаш учун мўлжалланмаган иншоот, ишлаб чиқариш майдонларининг 50 %дан кўпроғидан фойдаланилмаган бўлса, бўш турган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони сифатида эътироф этилади.

Бундай объектлар мулкдорига мол-мулк ва ер солиғи ўрнатилган ставкага нисбатан оширилган ставкада ҳисобланади.
Бунда:
3 ойга қадар
2 баравар;
3 ойдан сўнг
5 баравар;
6 ойдан сўнг
10 баравар;
12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 бараварида ҳисобланади.

🔁Фойдаланилмаётган объект ишга туширилганда таъсирчан механизм натижасида охирги 12 ой учун ҳисобланган солиқ суммаси мулкдорга қайтарилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Xalqaro_hamkorlik #Koreya #Geofazoviy_ma_lumotlarni_standartlashtirish

Ayni damda Davlat kadastrlar palatasida Koreya Yer, infrastruktura va transport vazirligining Rivojlanishga rasmiy yordami (ODA) doirasida amalga oshirilayotgan “O’zbekiston Milliy geografik axborot tizimini joriy etish bo’yicha geofazoviy ma’lumotlarni standartlashtirish ” grant loyihasining ilk hisoboti bo’lib o’tmoqda.

Loyihadan maqsad:

🔹Geofazoviy ma’lumotlar standart infratuzilmasini yaratish;

🔹Geofazoviy ma’lumotlarni standartlashtirishni faollashtirish bo’yicha rejalarni ishlab chiqish;

🔹geofazoviy ma’lumotlar standartlari bilan bog’liq axborot almashinuvi va ta’limi bo’yicha geofazoviy ma’lumotlar standartlari portalini yaratish (tajriba loyihasi)
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Уйимнинг кадастр паспортини тайёрлаш учун хужжатлар топширган эдим, 1 дона пластик карта коринишида олдим, илгарилари ичида ҳужжатлар йиғилган кадастр йиғмажилди берилар эди. Кадастр паспортим тўлиқ ҳолатда эканлигини қандай аниқласам бўлади?

ЖАВОБ: Кадастр йиғмажилди бугунги кунда ҳам шакллантирилади ва кадастр идораларида сақланади.

Амалдаги қоидаларга кўра турар жой бўйича тўлиқ маълумотлар йиғилиб кадастр йиғмажилди шакллантирилганидан сўнг кадастр паспорти берилади, тўлиқ шакллантирилмаган бўлса кадастр паспорти расмийлаштирилмайди.

Кадастр картасини олган бўлсангиз кадастр йиғмажилдингиз тўлиқ шакллантирилган ҳисобланади.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
#qonun #yangilik

(СТИР-ИНН) БЕРИШ ЭНДИЛИКДА БЕКОР ҚИЛИНАДИ
🔷2021 йил 1 июлдан
бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши бекор қилинади.

🔷Солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисоби 2021 йил 1 июлдан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ-ЖШШИР) ёрдамида амалга оширилади.

🔷Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.

🔷(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони).
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#auksion #tanlov

СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

🔹e-auksion.uz – ушбу шаффоф аукционда онлайн иштирок этиб, кўзлаган мулкингизга эга бўлинг!

🔹Аукциондан фойдаланиш бўйича видеоқўлланмалар кетма-кетлигини тақдим этамиз. 4-босқичда сиз e-auksion.uz сайтида логинни аниқлаш ва паролни тиклаш тартиби билан танишасиз.

🔹“СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ” рукнимиз орқали e-auksion.uz ҳақидаги барча маълумотларни билиб олсангиз мақсадимизга эришган бўламиз.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Бирнеча йиллар давомида оилам билан ижарада яшаймиз. Арзонлаштирилган уй-жой олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилдик, улар хозир бундай уй-жойлар йўқлигини маълум қилишди. Яна қаерга мурожаат қилсак бўлади?

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низомга асосан кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия туман ҳокимиятидан ташкил этилган.

🔹Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан, ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тасдиқланган.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
⚡️Президент: «Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади»

Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаган видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

🌱 «6 ой аввал ёшларга ер ажратиш бўйича топшириқ бергандим. Ерни адолатли тақсим қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бу тажриба бўлди. Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди.

▪️Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада «ер сотувчилар» пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди Президент.

❗️Давлат раҳбари Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилишини маълум қилди:

✔️ «Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси — халққа берамиз. Ишсизлар, кам таъминланганларни агар ҳаётдан умиди бўлиб, ишлайман, муносиб турмушда яшайман, деса уларга имконият яратиб берамиз, ижарага ер берилади, улар шундан ўз оиласини боқади», — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий баёнот

Туман ҳокимларига аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди сифатида тақсимланган уйлардан ижара шартномасига асосан фойдаланаётган фуқароларда, уйларни хусусийлаштириш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги маълум қилинади.

Батафсил: https://clck.ru/VLgSV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube