TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.47K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Кўчмас мулкни кадастр қилиш нархи қандай белгиланади?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига асосан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш хизмат нархлари ер участканинг ва бино-иншотларнинг майдонидан келиб чиқиб аниқланади.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_Biz_haqimizda #Toshkent_viloyati #xatlov #yer_hisobi

Yer hisobini elektron yuritishni tashkil qilish, yer uchastkasi, bino va inshootlarni xatlovdan o‘tkazish jarayoni Toshkent tumani misolida.
#Xalqaro_hamkorlik #Rossiya_Federatsiyasi

Ayni damda Soliqqa tortish maqsadida Davlat kadastrlarini baholash hamda ko'chmas mulk obyektlarining kadastr narxlarini belgilash loyihasi doirasida Rossiya Federatsiyasining texnik ko'magini ko'rsatish bo'yicha ishchi guruh vakillari Davlat kadastrlari palatasiga tashrif buyurdi.

Mazkur uchrashuvda Moliya vazirligi, Kadastr agentligi, Davlat kadastrlari palatasi rahbariyati, Qishloq xo'jaligi vazirligi, "O'zdavyerloyiha" ilmiy loyihalash instituti mutaxassislari ishtirok etishmoqda.

Ushbu uchrashuvda Soliqqa tortish maqsadida Davlat kadastrlarini baholash hamda ko'chmas mulk obyektlarining kadastr narxlarini belgilash loyihasining birinchi bosqich yakunlari bo'yicha taqdimot bo'lib o'tmoqda.
#kadastr #mirzo_ulugbek БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ

🏢Пойтахтимиз туманларидаги филиалларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

🔹Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани филиали
🔹Маълумот ўрнида: Мирзо Улуғбек тумани майдони — 3611.86 гектар
🔹Аҳоли сони — 282 300 нафар
🔹Маҳаллалар сони — 54 та
🔹Масжидлар сони — 9 та
🔹МТТлар сони — 58 та
🔹Мактаблар сони — 39 та

📍Давлат кадастрлар палатасининг Мирзо Улуғбек тумани филиали манзили:
Ахиллик кўчаси 3а уй
Саволларингиз бўлса: +99871 286 23 01 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Уйимнинг нотурар жойида тадбиркорлик қилардим. Хозир, баъзи сабабларга кўра тадбиркорлигимни бошқа ерга кўчирдим. Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тартиби хозир қандай ва қанча тўлов амалга ошириш керак бўлади?

ЖАВОБ: Нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Объектни қайта иҳтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти асосида берилган шартларга мос келадиган нотурар жойларни турар жой тоифасига белгиланган тартиб бўйича ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига асосан ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйҳатидан ўтказиш бўйича белгиланган тариф асосида тўлов ундирилади.
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ, Тошкент вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатлари таъминланиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

♦️ Хусусан, вилоятда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатларининг таъминланиши ўрганилганда 9 минг 614 та ҳолатда 1618 га. ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқлангани;

♦️ Вилоят ҳокими қарори билан тадбиркорлик субъектларига ер ажратиб беришда
Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Паркент, Юқори Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманларида Ер кодекси талаблари бажарилмаган, берилган ер майдонларидан тадбиркорларнинг қандай фойдаланаётгани етарлича назоратга олинмагани;

♦️Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишидан олдин етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмаган ва айрим шахсларга етказилган зарарлар бугунги кунгача ҳам тўла қопланмаганига жиддий эътироз билдирилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#sayyor_qabul #yunusobod #mirzo_ulugbek
САЙЁР ҚАБУЛ

🧾Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида жисмоний ва юридик шаҳслар учун Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Давлат Кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси сайёр қабуллар ташкил этмоқда. Сайёр қабулда Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасур Каримовлар қатнашиши кўзда тутилган.

📍Мирзо Улуғбек тумани кадастр филиалида - 27 май куни, соат 9:00 дан 12:00 га қадар;
📍Юнусобод тумани кадастр филиалида -28 май куни, соат 9:00 дан 12:00 га қадар мурожаатчиларни қабул қилиш бошланади.

Кадастр соҳасига таалуқли муаммоларингиз борми?
Қабулга марҳамат!
ТАЙИНЛОВ

Арифжанов Обид Туражанович
– Кадастр Агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Янгиҳаёт тумани бўлими в.в.б. бошлиғи лавозимига тайинланди.

Арифжанов Обид Туражанович 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

2009 йили Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

2011 йилдан Давлат Кадастрлар Палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (аввалги Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонаси)нинг бир неча туман филиалларида муҳандис, назоратчи, инвентаризатор ва рахбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ТАЙИНЛОВ

Саидрасулов Инъомжон Хасанович
- Давлат Кадастрлар Палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг Янгиҳаёт тумани филиалига бошлиқ лавозимига тайинланди.

Саидрасулев Инъомжон Хасанович 1985 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

2009 йили Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

2012 йилдан Давлат Кадастрлар Палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (аввалги Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонаси)да муҳандисдан - бошлиқ лавозимигача Бектемир, Миробод туманлар филиалларида фаолият юритган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Ҳовлимиз катта. Лекин билишимча ярми қизил майдон қилиб белгилаб қўйилган экан. Ўша қизил худудга уй қуришга ҳаққим борми?

ЖАВОБ: Ўзининг эгаллаб турган ер участкасида қурилиш, қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори (https://lex.uz/docs/3743238) билан тасдиқланган маъмурий регламентларга асосан руҳсатнома олиш лозим. Бунинг учун давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилади. Руҳсатнома Архитектура қурилиш бўлими томонидан берилади.

☝️Агар ер участкаси қизил чизиқ ҳудудида ёки мухофаза зонасида жойлашган бўлса ёки ўзбошимчалик билан эгалланган бўлса, қурилиш ишларини амалга ошириш учун руҳсат берилмайди.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot орқали ўзингизни қизиқтирган, кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизни беришингиз мумкин.
Қозоғистон делегацияси билан учрашув

🇺🇿🇰🇿 27 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирининг биринчи ўринбосари Ануар Ахметжанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларни Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича ўринбосари – Рақамли ривожланиш департаментининг бошлиғи Сардор Абдуллаев кутиб олди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/2QWgL3D

***

Встреча с делегацией из Казахстана

🇺🇿🇰🇿 Сегодня, 27 мая, в хокимияте города Ташкента прошла встреча с делегацией из Казахстана во главе с первым вице-министром цифрового развития, инноваций и аэрокосмической промышленности Республики Казахстан Ануаром Ахметжановым. Встречал гостей заместитель хокима города Ташкента по внедрению информационных технологий — руководитель департамента «Цифровое развитие» Сардор Абдуллаев.

👉 Подробнее: https://bit.ly/3bYGvnj

#uchrashuv #встреча

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🔹Кадастр Агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида пойтахт тумани филиаллари раҳбарлари учун йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Кадрлар бўлими бошлиғи Шавкат Олимов қатнашиб, Янгиҳаёт тумани филиалига янги кадрлар тайинланганини маълум қилди.

🔹Тайинловдан сўнг, йиғилганлар янги раҳбар ходимларга юклатилган масъулиятли вазифада улкан зафарлар тиладилар. Янгиҳаёт тумани янги ва ҳудуд жиҳатдан катта туманлигини ҳисобга олиб, унинг кадастр йўналишида қилиниши керак бўлган ишлар талайгина эканлиги қайд этилди.

🔹Шунингдек, учрашувда туман филиали раҳбарларига хатлов ишларида фаолликни ошириш, фаолият давомида коррупцияга йўл қўймаслик бўйича фикрлар билдирилди.

🔹Туманларда кадастр хужжатларини шакллантириш, бўш ерлар бўйича маълумотлар тақдим этиш борасидаги бажарилаётган ишлар таҳлил этилди.