TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.14K subscribers
9.12K photos
1.12K videos
6 files
5.52K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#Kadastr #live #oav_biz_haqimizda
КАДАСТРЧИЛАР РАДИО ЖОНЛИ ЭФИРИДА

🔴 Давлат кадастрлари палатаси
Тошкент шаҳар бошқармаcининг масъул ходимлари айни дақиқаларда “Ўзбекистон” радиоканали жонли эфирида иштирок этишмоқда.

👉🏼 “Шу куннинг мавзуси” эшитиришида “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, унда аҳоли учун кўзда тутилган қулайликлар ҳақида сўз боради.

🔷 Сиз ушбу дастурни ФМ 103.1 тўлқинига созланиб тинглашингиз ва мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
БИЛИМИНГИЗНИ СИНАЙМИЗ

2022-йилнинг 1-октябрь ҳолатига, Тошкент шаҳрида 1 км квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келади?
Anonymous Quiz
29%
5.200 нафар аҳоли
33%
5.400 нафар аҳоли
25%
6.300 нафар аҳоли
13%
6.500 нафар аҳоли
#Kadastr #murojaatlar #mahallabay
ТАДБИРКОРНИНГ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

🏢 Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари Б.Ташходжаев ҳамда Ж.Каримов маҳаллалар кесимида соҳага оид масалаларни ўрганишни давом эттиряпти.

👉🏼 Бу сафар Миробод туманининг “Салар” маҳалласида ёш тадбиркор Пўлатов Сардор Баҳодировичнинг мурожаати ўрганилди.

👉🏼 Тадбиркор янги лойиҳа орқали қўшимча иш ўрни яратмоқчи эканини маълум қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ айрим саволлар юзага келганини айтди.

👉🏼 Мулоқот давомида мутасаддилар тадбиркорнинг ҳар бир саволига аниқ ва асослантирилган жавоб бердилар.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Audio
#Kadastr #oav_biz_haqimizda
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🔷 Аввал хабар берганимиздек, бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаcи вакиллари “Ўзбекистон” радиоканалида тўғридан-тўғри эфирда иштирок этишди.

🔷 Дастурда “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ҳақида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи Баҳромжон Абдумаликов ҳамда ушбу бўлим бош мутахассиси Шавкат Мирзаханов ўз фикрларини билдирдилар.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
⚜️Ibrat onlari⚜️

👔 Davlat kadastrlari palatasi korrupsiyaga qarshi kurashda.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
🌐Telegram 🌐Instagram 🌐YouTube 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #madaniy_meros_obyektlari #muzey
ЮНУСОБОДНИНГ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

✳️ Пойтахтимизнинг маданий мерос объектлари қаторида қадрланиб келаётган Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳақида маълумот берамиз.

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

✳️ Мазкур музей 1876 йилда Тошкент музейи номи билан фаолият бошлаган. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ, бир неча музейларни бирлаштириш асосида ҳозирги номи билан қайта ташкил этилган.

✳️ Музей Тошкент шаҳрининг марказида Шароф Рашидов кўчасида жойлашган. Унинг биноси 1970 йилда қурилган.

✳️ Маданий мерос ёдгорлиги эгаллаган ер майдони 18466 кв.м бўлиб, бино-иншоот майдони 13166 кв.м ни ташкил этади. Қурилиш ости майдони 3705 кв.м га эга.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #ro_yxatdan_o_tgan
1 561 ТА ОБЪЕКТ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТГАН

🔰 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича маълумот.

🔰 Ушбу маълумотда 2022 йилнинг 7 - 14 декабрь оралиғида Тошкент шаҳрида давлат рўйхатидан ўтказилган объектлар сони билан туманлар кесимида танишишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #brifing #xatlov
ФИЛИАЛ БОШЛИҒИ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ

👉🏼 Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани филиали бошлиғи Бобир Кулешов иштирокида бўлиб ўтган брифинг.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #mahallabay # noqonuniy_qurilma
НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛМА АНИҚЛАНДИ

🏢 Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Б.Ташходжаев жойларга чиқиб соҳага оид масалаларни ўрганишда давом этмоқда.

🟥 Навбатдаги манзил Яшнобод туманининг “Чўлпон” МФЙ. Бу ерда тадбиркор Аҳмаджонов Қудратилла Шуҳратович томонидан савдо дўконининг олд қисмига ўзбошимча қурилган қурилма ўрганилди.

🟥 Ушбу ўзбошимча қурилган қурилмани ўз ихтиёри билан бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш берилди. Агар қурилма 15 иш куни ичида тадбиркор томонидан бартараф этилмаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасига асосан чора кўрилиши ҳамда қурилмани мажбурий тартибда бузилиши юзасидан судга даъво аризаси киритилиши бўйича огоҳлантирилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #statistika # uy_joy_ijarasi
КЎЧМАС МУЛК ИЖАРАСИ

🏡 Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди.

👉🏼 Қуйидаги инфографика орқали Тошкент шаҳрида 1 кв.м учун энг юқори ва нисбатан арзон ижара нархлари билан туманлар кесимида танишишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #sizdan_savol_bizdan_javob

Кўп қаватли уйларга туташ ер участкалари хусусийлаштириладими?

Йўқ, бундай ерлар хусусийлаштирилмайди.

🔷 “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра, қуйидаги ер участкалари хусусийлаштирилмайди:

фойдали қазилма конлари, қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жойлашган ер участкалари;

табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;

хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари;

қонунчиликда белгиланган тартибда махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига тақдим этилган ер участкалари — махсус иқтисодий зона фаолият кўрсатадиган даврда;

кўп квартирали уйлар жойлашган, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #oav_biz_haqimizda
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🔷 Хабарингиз бор, яқинда “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

🏢 Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи Б. Абдумаликов мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

👉🏼 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Hurfikr.uz
#kadastr #sizdan_savol
СИЗДАН САВОЛ - БИЗДАН ЖАВОБ

Хусусийлаштирилган ер менга қандай фойда келтиради ва энг асосийси снос қилиниши мумкинми?

Қонунчиликда давлатга тегишли ерлар ёки бошқа шахслар фойдаланишида бўлган ерлар олиб қўйилиши назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги 2022 йил 14 февраль кунидаги 71-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарорига асосан сиз ерингизга нисбатан мулк ҳуқуқини олишингиз билан (хусусийлаштириш орқали) давлат шунчаки сизга тегишли бўлган ерни олиб қўя олмайди.

Агар ер участкаси давлат эҳтиёжига керак бўлса, сиздан бозор нархида, шартнома асосида сотиб олиши мумкин. Сиздан давлат ерингизни келишилган нархда сотиб олсагина, ер давлатга ўтади. Ер «снос»га тушиб кетмайди. Бу – мулк ҳуқуқининг кафолатланиши.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
#murojaatlar #statistika #tahlil
ҲАФТАЛИК МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

🔷 Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларига 2022 йилнинг 12 - 16 декабрь оралиғида келиб тушган мурожаатлар таҳлили ушбу инфографикада келтирилган.

☎️ Маълумотлар юзасидан (+99871) 231-68-51 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#huquqiy_ma_lumot
ҲУҚУҚИЙ МАЪЛУМОТ

“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.)
ҳақида.

💠 Биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

💠 Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

▫️ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги);
▫️бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;
▫️белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
▫️кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube