TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.33K subscribers
10.3K photos
1.33K videos
6 files
6.44K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

РАДДИЯ


🟥Ижтимоий тармоқларда "Аукцион савдоларини ташкил этишда йўл қўйилаётган хатоликлар аниқланиб, адлия аралашуви билан ижобий ечим топилаяпти" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Мазкур видеолавҳада Адлия масъули томонидан билдирилган фикрга қонуний тузатиш киритиб ўтсак.

➡️ Биринчидан
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари онлайн аукцион орқали сотилмайди, балки электрон танлов асосида маълум вақтга фойдаланиш учун ижарага берилади.

➡️ Иккинчидан
2022 йил 24 августдаги 198-сонли Президент фармонига асосан фермер хўжалиги раиси ўзига тегишли бўлган фойдаланмаётган ер участкасини захирага қайтариш бўйича нотариал тартибда розилик хати беради. Хатирчи туман ҳокимлигининг буюртма хати ва вилоят ҳокимлигининг захирага қайтариш қарорига асосан 254-контурдан жами 7 гектар ер майдони шундан 6,8 гектар экин ери ва 0,2 гектар бошқа ер майдонлари Давлат кадастрлари палатасининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Давлат реестридан кўчирма шакллантирилган.

➡️ Учинчидан
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўздаверлойиҳа давлат илмий лойиҳалаш институти томондан лотларга бўлиб деҳқон хўжалиги сифатида «E-auksion.uz» электрон савдо платформаси орқали савдога чиқарилиши белгилаб қўйилган. Кадастр идоралари бу жараёнда ерни аукционга қўймайди.

‼️ Эътибор берган бўлсангиз бу жараёнда кадастр органининг вазифаси ҳокимликнинг захирага қайтариш бўйича аризасига асосан давлат рўйхатидан ўтказишдан иборат. Бунгача бўлган жараёнда кадастр органининг аралашуви йўқ.


➡️ Тўртинчидан
Бирор бир масала юзасидан маълумот(интервью) бераётган мутасадди ёки мансабдор шахслар аввал масаланинг туб моҳиятини англашлари, ҳуқуқий асосларини ўрганишлари ва кейин сўзга чиқишлари, унгача эса ўз билимлари устида ишлаши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Оммавий ахборот воситалари орқали нотўғри ахборот бериш, қолаверса, Давлат идорасини ноўрин ҳолатда айбдор қилиб қўрсатиш аҳолимизда шу йўналишга бўлган норозилик кайфиятини келтириб чиқаради.
Бу эса аҳолининг давлат томонидан ушбу йўналишлардаги ишларига нисбатан ишончсизлик кайфиятини келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.


📩 Telegram   |  📩 Instagram    |  📩YouTube    | 📩 Facebook       | 📩 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4