TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.17K subscribers
9.06K photos
1.11K videos
6 files
5.46K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
#kadastr #ma_lumot_uchun
ЕРТЎЛАДА УШБУ ФАОЛИЯТГА РУХСАТ ЭТИЛМАЙДИ

Кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди:

▫️уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар;

▫️кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек, газ баллон, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;

▫️ўз ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;

▫️10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари;

▫️ҳаммомлар ва сауналар;

▫️алоқа тармоқ станциялари, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;

▫️жамоат ҳожатхоналари;

▫️маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;

▫️саноат корхоналари фаолиятининг барча турлари;

▫️уй ҳайвонлари ва паррандалари боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар;

▫️жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиха асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);

▫️яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #sud_masalalari
КАДАСТРГА ОИД СУД МАСАЛАЛАРИ

💠Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси иштирокида Тошкент шаҳрининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, маъмурий судлари, иқтисодий судида 2022 йилнинг 8-12 август кунлари оралиғида жами 101 та ишлар кўрилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Kadastr #brifing

📢 16-avgust, seshanba kuni:

🔰 Brifing

● Mavzu: Ko‘chmas mulk obyektlarini xatlovdan o‘tkazish va yerdan foydalanuvchilar chegaralarini aniqlash hamda ularga oid maʼlumotlarni tegishliligi bo‘yicha “UzKAD” axborot tizimiga kiritish

● Vaqti: 14:00

● Ishtirok etadi: Davlat kadastrlari palatasi axborot xizmati rahbari Munojatxon Yo‘ldosheva

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Тошкент вилоятининг Бекобод туманида кўчмас мулк объектлари жорий йил 1 ноябрга қадар хатловдан ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножатхон Йўлдошева маълум қилди.

Бекобод туманида мавжуд жами 74 969 гектар ер майдонидан хозирда хатлов натижаларига кўра 59 409 гектар ер майдони ҳисобга олиниб, УзКАД ахборот тизимига киритилди.

🏛 Бундан ташқари 32 та Маданий мерос объектининг 21 таси «УзКАД» ахборот тизимида шакллантирилди.

🗻 Бекобод туманида ер ҳисоби бўйича 2 697 гектар Давлат захира ерлари сифатида кўрсатилган. Шундан 2 214 гектар ер майдони «УзКАД» ахборот тизимида ҳисобга олинган.

Синов тариқасида бошланган Бекобод туманидаги хатлов натижаларига кўра, барча Республика ерлари қамраб олиниши кўзда тутилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔹Auksion savdolariga taqdim etilgan yer uchastkalarining haftalik hisoboti🔹

📧
Respublikamizning barcha hududlari bo‘yicha 09-16 avgust kunlari auksion savdolariga taqdim etilgan 1 139 ta yer uchastkalarining statistik ma’lumotlari bilan tanishing.

📧 Davlat kadastrlari palatasi taqdim etgan ma'limotlar asosida e-auksion.uz da qatnashing va shaffof, ochiq yo'l bilan yer uchastkalarini sotib oling!

#DavKadastrPalata #auksion #info

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
#kadastr #komplaens
КОМПЛАЕНС НАЗОРАТИ

Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида инспекторлар билан коррупцион холатларни олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Учрашувда ҳукуматнинг "Давлат ер кадастр назоратини амалга ошириш тартиби" ижросини таъминлаш ва кадастр инспекторлариниг функционал вазифаларини қай даражада билишларини ҳам ўрганилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #poytaxt
ПОЙТАХТИМИЗ ҲУДУДИ

🏙 Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳудуди қанча эканлигини биласизми?

Тошкент шаҳрининг умумий майдони — 43 858,2 гектар.
Уни худудлар кесимида кўрадиган бўлсак:
1. Учтепа тумани - 2 807,6 гектар
2. Бектемир тумани - 3 315,2 гектар
3. Чилонзор тумани - 3 053,4 гектар
4. Яшнобод тумани - 5 816,4 гектар
5. Яккасарой тумани - 1 400,0 гектар
6. Сергели тумани - 5 217,8 гектар
7. Юнусобод тумани - 4 100,8 гектар
8. Олмазор тумани - 3 374,8 гектар
9. Мирзо Улуғбек тумани - 5 929,0 гектар
10. Шайхонтоҳур тумани - 2 717,5 гектар
11. Миробод тумани - 1 671,8 гектар
12. Янгиҳаёт тумани - 4 453,4 гектар

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #ro_yxatdan_o_tgan
2 039 ТА ОБЪЕКТ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТГАН

🔰 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича маълумот.


🔰 Ушбу маълумотда 2022 йил 10-17 август кунларида Тошкент шаҳрида давлат рўйхатидан ўтказилган объектлар сони билан туманлар кесимида танишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел в городе Джидде встречу с главами ведущих компаний и финансовых структур Королевства Саудовская Аравия.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #ishbilarmonlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter