TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.33K subscribers
10.3K photos
1.32K videos
6 files
6.38K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
Download Telegram
⚡️«Сардоба» талофатларини бартараф этиш

Бугун, 4 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

✈️ «Airbus» компаниясининг космик суратлари, вертолёт ва дронлар ёрдамида сув босган ҳудудларнинг кунлик бир нечта турдаги хариталари тузилди;

🪐 «Sentinel-2» сунъий йўлдошларидан олинган космик суратларга асосан 2020 йил 4 ва 9 май кунлари ҳолатига сув турган майдонлар ва сув босган майдонларда экилган ўсимликларнинг вегетация хариталари тузилди;

🔎 сув босган ҳудудларни хатловдан ўтказиш натижасида кадастр баҳоси 254 миллиард 652 милион сўмни ташкил этадиган жами 5 минг 388 та турар жой ва кадастр баҳоси 14 миллиард 584 миллион сўмни ташкил этадиган жами 133 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди;

🏗 таъмирталаб уйлар сони — 3003 та;

📚 сув тошқинидан зарар кўрган уйларнинг 3 709 та кадастр ҳужжатлари дубликатлари 2 кун ичида бепул тайёрлаб берилди;

⚡️ тошқин натижасида 108 та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг 16 525 гектар ери зарарланган;

🌱🌾 уларнинг ўрнига бошқа туман ерлардан қўшимча экиш учун 3990 гектар ер майдони аниқланиб, 3244 гектар майдонга экиш ишлари амалга оширилди;

🗻 сув остида қолган қабристонлар аникланиб, уларнинг манзилли харитаси тузилди;

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"E-Kadastr.uz" порталида янги қулайликлар.

Барча ер олиш истагида бўлганларга кўриш тавсия этилади.

Манба: Давергеодезкадастр қўмитаси.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Олмазор тумани - намуна, илм-маърифат ўчоғи бўлиши керак

Шавкат Мирзиёев: Алмазарский район должен стать примером, центром науки и просвещения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда Миллий матбуот марказида "Пандемия даврида уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкаларини олиш тартиби" мавзусида матбуот брифинги бўлиб ўтмоқда.
Унда
-Давергеодезкадастр қўмитасининг раиси ўринбосари- Ш.Ҳабибуллаев
-Қўмита раиси матбуот котиби- Н.Атамуратов
-"Геоинфоком" ДУК директори в.в.б.- Ф.Болтабоев
-"Давлат кадастрлари, геодезия, картография миллий маркази" директори- М.Валиев иштирок этмоқда.

Мазкур матбуот брифингни:
Uzreport телеканали ҳамда
ygk_uzb инстаграм саҳифасида
жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
E-KADASTR.UZ PORTALIDAN FOYDALANISH TARTIBINI O'RGANING VA YANGI QULAYLIKLARIDAN XABARDOR BO'LING!

Kanalga a'zo bo'lish
t.iss.one/ygk_uz
Фуқаро М.Х.Умаровнинг Facebook ижтимоий тармоғида йўллаган видео мурожаати юзасидан расмий муносабат

📑 Фуқаро М.Х.Умаров уй-жойни номига расмийлаштириб берилмаётганидан норози бўлиб, мурожаат қилган.

🔍Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ Юнусобод тумани, Янги Тарнов кўчаси, 57-уй-жой жойлашган ер майдонига ва унда қурилган қурилмаларга ҳуқуқ турини белгилаб бериш юзасидан Юнусобод туман “Давлат хизматлар маркази”га, фуқаролар М.У.Қучкарова 2019 йил 12 февралда, В.М.Умарова 2019 йил 20 мартда, М.Х.Умаров 2019 йил 26 февралда ва И.И.Ходжаев 2019 йил 22 февралда мурожаат қилишган.

🏠Мазкур мурожаатларга мувофиқ, Янги Тарнов кўчаси, 57-уй-жой хатловдан ўтказилган ва техник плани тайёрланган. Бунда уй-жой 1877.00 кв.м.га тенг ер майдонида жойлашиб, умумий фойдаланиш майдони 284,69 кв.м., яшаш майдони 234,12 кв.м.га тенг 13 та яшаш хонаси, 3 та дахлиз, 1 та хужра, 2 та ошхона, 2 та хаммом-хожатхона, 1 та ертула, 1 та хаммом, 5 та омборхона, 1 та хожатхона ва 3 та соябонлардан иборат бўлган.

📋Комиссия томонидан мазкур уй-жойда яшовчи фуқаролар ўртасида низо бўлганлиги ва юқорида қайд этилган низомнинг 16-банди 2-хатбошисида “Фуқаролар ўртасидаги мулкий низоларни хал этиш комиссия ваколатига кирмайди, бундай низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. Бунда мулкий низолар хал этилганидан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг эгаси бир марталик акция муддати тугагунга қадар ушбу низомда белгиланган тартибда мурожаат этиш хуқуқига эга” деб белгиланганлиги инобатга олиниб, мурожаатларга рад жавоби берилган.

📃Шундан сўнг, фуқаро М.Х.Умаров мурожаати рад этилганидан норози бўлиб, Юнусобод туман маъмурий судига юқорида қайд этилган манзилдаги уй-жойда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларга унинг мулк ҳуқуқини белгилаб бериш мажбуриятини ҳокимият зиммасига юклаб беришни сўраб мурожаат қилган.

📝Юнусобод туман маъмурий судининг 2019 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ, М.Х.Умаровнинг шикояти қаноатлантирилган ҳамда туман ҳокимлиги зиммасига Юнусобод тумани, Янги Тарнов кўчаси, 57-уйдаги ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаб бериш тўғрисида М.Х.Умаровнинг мурожаати юзасидан қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш мажбурияти юклатилган.

📝Юнусобод туман ҳокимининг 2020 йил 29 майдаги “Якка тартибдаги уй- жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш хақида”ги қарорига мувофиқ Янги Тарнов кўчаси, 57-уйдаги ҳуқуқ тури белгиланмаган 1623.00 кв.м. ер майдонида жойлашган бино ва иншоотларга нисбатан мархума Т.Хаджиева номига мулк ҳуқуқи эътироф этилган. Лекин, фуқаро Б.Ф.Умаров, В.М.Умарова ва Г.Ф.Худайбергановаларнинг судга қилинган илтимосларига мувофиқ, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани маъмурий судининг 2020 йил 29 майдаги “Юнусобод туман маъмурий судининг 2019 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори ижросини тўхтатиш” юзасидан ажрими қабул қилинганлиги муносабати билан, юқоридаги мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан қабул қилинган туман ҳокимининг қарори ижрога қаратилмаган.

📝Юқорида қайд этилган манзилда яшовчи оилалар ўртасида ер майдонидан ва бино-иншоотлардан фойдаланишда ҳамда унга мулк ҳуқуқини олишда низо борлигини инобатга олиб, мазкур уй-жой жойлашган ер майдони ва унда қурилган бино-иншоотларни мурожаатчи фуқаро М.Х.Умаровнинг номига эътироф этиш учун асос йўқ.

📝Шунингдек, мурожаатчига Янги Тарнов кўчаси, 57-уй-жойдаги ер майдони ва унда қурилган бино-иншоотларга нисбатан мархума Т.Хаджиева номига ҳуқуқ тури белгилаб берилган туман ҳокимининг қарори ижрога қаратилган тақдирда, меросхўрлар меросни қабул қилиб ва улар ўртасида ер майдони ва унда жойлашган бино-иншоотлардан фойдаланиш тартиби белгиланганидан сўнг, алоҳида кадастр хужжатлари расмийлаштириб берилиши юзасидан бир неча бор ҳокимият ва кадастр вакиллари томонидан тушунтиришлар берилган, келишувга эришилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 89-моддаси ва Уй-жой кодексининг 140-моддаси талабларига асосан суд органларига мурожаат этиши мумкинлиги тавсия этилган.

TelegramFacebookInstagram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
​​⁉️ Савол: Мен хусусий кадастр ташкил қилмоқчиман. Илтимос маълумот берсангиз?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (кейинги ўринларда — кадастр муҳандиси) институтини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Кадастр муҳандиси шартнома асосида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади (бирламчи кадастр ҳисоби бундан мустасно), уларнинг қаватма-қават режаларини тузади, техник режаларини расмийлаштиради, шунингдек, уларни техник ҳисобга қўяди. Кадастр муҳандисларига нисбатан қуйидаги талаблар назарда тутилади:

- геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган, шунингдек, тегишли малака комиссияларининг қарорлари асосида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг малака шаҳодатномасини олган шахс кадастр муҳандиси бўлиши мумкин;

- малака шаҳодатномасини олиш учун шахс геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ва малака имтиҳонини топшириши шарт;

- кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланувчи шахс риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномасини тузади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 январда Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низоми 3211-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Хозирги кунда кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича ўқиш бошланиш арафасида.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
#Tayinlov

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Турахужаев Халилилло Собиржонович Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Халилилло Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

TelegramFacebookInstagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–626, 02.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Қонун билан геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда тегишли давлат органларининг соҳадаги ваколатлари белгиланди.

🏢 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, геодезия ва картографияга оид ишлар умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) турларга ажратилади.

➡️ Шунингдек, Қонун билан соҳага оид ишларни бажаришга доир асосий талаблар белгиланди.

Геодезия ва картография фаолияти ёки соҳага оид ишларнинг айрим турларини лицензиялаш Ҳукумат томонидан белгиланади.

🧾 Лицензия юридик шахсларга амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

🔍 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молик бўлган ишларни бажариш натижасида олинган материаллар экспертиза қилинади.

🇺🇿 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган геодезия ва картография фаолияти маҳсулоти, шу жумладан давлат картография-геодезия фонди материаллари (маълумотлари) Ўзбекистон мулкидир.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
Hurmatli fuqarolar, tadbirkor sub’yektlar hamda jismoniy va yuridik shaxslar diqqatiga!!!

Joriy etilgan karantin davrida Davyergeodezkadastr xizmatlariga murojaat qilayotganingizda idoraga kelishingiz shart emas.

Endilikda masofaviy tarzda o’z ishingizni hal qilishingiz mumkin.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Янги ташкил этилган @ygkuzbot орқали қўмита раиси ҳамда унинг ўринбосарларига 2 кун давомида келиб тушган ариза, шикоят, мурожаат, ғоя ва таклифлар статистикаси.

Сизда ҳам бизнинг йўналишларимиз бўйича саволларингиз ёки муаммоларингиз бўлса @ygkuzbot орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз тезлик билан ўрганилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kun_surati
🏢Toshkent shahar Yer resurslari va davlat kadastri boshqarmasi binosining tungi ko'rinishi

🌙Tuningiz osuda o`tsin

TelegramFacebookInstagram
Forwarded from Kadastr - Live
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда соҳамиз ходимлари.

Жорий йилнинг 20 июлидан Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан тажриба тариқасида битта вилоят танланиб ундаги соҳага оид бўлган барча муаммоларни ўрганиш ва қонуний ечимларини топиш режалаштирилмоқда.


Кейинчалик бу тажриба республикамиз бўйлаб татбиқ этилади.

Шунга кўра Сизда ёки сизнинг вилоятингизда ер, кадастр, геодезия, картография ва геоинновация йўналишлари бўйича муаммо, таклиф ва ғоялар бўлса @zms352 телеграм ёки [email protected] электрон почта манзили орқали бизга йўлашингизни сўраймиз.

Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Масофавий ишлаш тартибидан хабардормисиз?

🔸 Масофадан ишлаш деганда нима тушунилади?

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.

🔸 Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин?

Биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.

🔸 Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми?

Албатта,
ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.

🔸 Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади?

Иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Шартномада масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.

🔸 Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади?

Бундай ҳолда, ходим ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда иш вақти ва давомийлигини мустақил белгилайди.

🔸 Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади?

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлашини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

🔸 Ходимнинг масофавий ишда ишлагани унинг таътилга чиқишига таъсир қиладими?

Йўқ, таъсир этмайди.
Бундай ҳолда ходим таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилига чиқиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини тўлиқ сақлаб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давергеодезкадастр қўмитасида Ер муносабатларига бағишланган онлайн вебинар ташкил қилинди.

Маълумот учун: Ушбу вебинар фуқаролар ва тадбиркорлар билан алоқаларни тўғридан-тўғри олиб бориш мақсадида ҳар ҳафта Душанба ва Пайшанба кунлари турли мавзуларда ташкил этилади.


Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Навоий вилоятида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ишлари тўғрисида махсус лавҳа.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давергеодезкадастр қўмитасининг ГЕОПОРТАЛИ ҳақида.

Биз ижтимоий тармоқларда

Telegram Instagram YouTube Facebook